Холинергик синапсларни блокловчи воситалар


Download 0.88 Mb.
bet1/5
Sana22.04.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1379967
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1.2.1.1.Холинергик синапсларни блокловчи воситалар


  1. Холинергик синапсларни блокловчи воситалар

Холинергик синапсларни блокловчи воситалар уч гуруҳга бўлиб кўриб чиқилади:
1) м-холиноблокаторлар (м-холинорецепторларни танлаб блоклайди);
2) ганглиоблокаторлар (нейронал типдаги н-холинорецепторлар (Nn) ва / ёки ушбу рецепторлар билан боғлиқ натрий каналларини танлаб блоклайди);
3) кураресимон воситалар (мушаклар типидаги н-холинорецепторлар (Nm) билан танлаб таъсирлашади).
М-холиноблокаторлар ички аъзоларга холинергик (парасимпатик) иннервациянинг таъсирини сусайтиради («парасимпатолитиклар»). Улардан офтальмология амалиётида (кўз тубини текшириш учун қорачиқни кенгайтиришда, кўзойнак танлашда фалажлик аккомодациясида), овқат ҳазм қилиш безлари (гиперсаливация, ошқозон яраси касаллиги) ва трахеобронхиал безлар секрециясини пасайтиришда (наркоздан олдинги премедикация), бронхоспазмнинг олдини олиш ва бартараф этишда, юракка вагус таъсирларни камайтиришда (брадикардия, атриовентрикуляр блокада), қорин бўшлиғи аъзоларининг силлиқ мушаклари спазми касалликларида (санчиқлар), туғруқ пайтида бачадон бўйни тонусини пасайтиришда фойдаланилади.
Ганглиоблокаторлар ички аъзоларга парасимпатик ҳамда симпатик таъсирларни камайтиради. Ҳозирги вақтда нисбатан кам қўлланилади. Уларнинг симпатик ганглияларда қўзғалиш ўтишини сусайтириш билан боғлиқ гипотензив таъсири (гипертензив кризларни бартараф этиш, бошқарилувчи гипотензия, бош мия шишилари, ўпка шишлари кабилар) ўз аҳамиятини сақлаб қолмоқда, холос.
Кураресимон воситалар импульснинг нерв-мушакларда узатилишини танлаб блоклайди ва барча скелет, жумладан нафас мушакларини бўшаштиради. Улар кўпинча хирургик операциялар пайтида, шунингдек ингаляцион наркоздан олдин ёки бронхоскопияда трахея интубациясини енгиллаштириш учун қўлланилади. Баъзан чиққан суякларни ўз жойига тўғри солиш ва суяк синиқларини қайта жойлаштиришда, қоқшолни мажмуавий даволашда, электротутқаноқ терапиясида фойдаланилади.



5. Расм. Ичаклар ҳаракатига ацетилхолин, прозерин ва атропиннинг таъсири:
аin situ шароитда ичаклар ҳаракатини қайд этиш; б — қурилма схемаси; ацетилхолин, прозерин ва атропин киритилганидан сўнгра ичаклар ҳаракатининг қайди.


6. Расм. Қуёнда бошнинг эгилиш белгилари: а — қуённинг одатдаги туриши.; б — кураресимон восита киритилганидан сўнгра.


7. Расм. Кураресимон воситаларнинг нерв-мушак импульси узатилишига таъсири ва уларнинг прозерин билан ўзаро таъсирлашуви:
чапда – қурилма схемаси (1 — қитиқловчи электродлар; 2 — қайд этувчи электродлар; 3 — қуймич нерв; 4 — болдир мушаклари); ўнгда — тубокурарин хлорид, дитилин ва прозерин киритилганидан сўнгра болдир мушакларида потенциалнинг ўзгариши.
Холинергик синапсларни блокловчи дори воситаларининг классификацияси

  1. М-ХОЛИНОБЛОКАТОР ВОСИТАЛАР


  1. Download 0.88 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling