Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш бўлимини технологик схемасининг баёни 4


ЕА-1120 иситгичга паст босимли буғ бериш ва конденсатни чиқариш


Download 0.5 Mb.
bet7/9
Sana18.06.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1570437
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Boynazarov G\'ulom

5. ЕА-1120 иситгичга паст босимли буғ бериш ва конденсатни чиқариш


Паст босимли буғ ва конденсат тизими ЕА-1120 иситкичдаги технологик сувни иситиш учун хизмат қилади.
ЕА-1120 иситкич – бир йўллик горизонтал ғилофқувурли иссиқлик алмашгич аппарат, унинг қувурлар ҳудудига тоблаш суви, қувурлараро ҳудудига паст босимли буғ (Р-500 kPа, Т-170 оС) берилади.
ЕА-1120 иситкичга бериладиган паст босимли буғнинг сарфи FС-11009 тартиблагич билан, иситилаётган сувнинг температурасига боғлиқ ҳолда, бир маромда ушлаб турилади, унинг FV-11009 «НЁ» клапани буғ бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (11,2 t/h) ва максимал (16,8 t/h) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.

DA-1102 сатураторнинг I-1192 авария ҳолатида ажратиш тизими (ААТ) ишлаб қолганда, FV-11009 «НЁ» тартибга солиш клапанининг ёпилиши кўзда тутилган.


Паст босимли буғнинг ЕА-1120 иситкичнинг қувурлараро ҳудудига киришидаги босими, жойида ўрнатилган PG-11061 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
ЕА-1120 нинг қувурлараро ҳудудини босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун PSV-1106 сақловчи клапан ўрнатилган. Сақловчи клапаннинг белгиланган босими 1000 kPа ни ташкил этади. Буғнинг ортиқча босимини атмосферага клапандан ташлаш ва қўлда сиқиб чиқариш кўзда тутилган.
ЕА-1120 иситкичнинг қувурлараро ҳудудидан буғ конденсати FA-1120 вертикал цилиндрик аппарат – конденсат сиғимига чиқарилади.
FA-1120 конденсат сиғимида суюқлик сатҳи LC-11002 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг LV-11002 «НЁ» клапани буғ конденсатини паст босимли конденсат коллекторига чиқариш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (20 %) ва максимал (80 %) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
FA-1120 конденсат сиғимидан инерт газларни, FО-11051 лимит шайба орқали, паст босимли конденсатни чиқариш қувурўтказгичига ташлаш кўзда тутилган.
FA-1120 конденсат сиғимидаги суюқлик сатҳи LG-11054 асбобининг кўрсаткичлари бўйича ҳам назорат қилинади.
FA-1104 конденсат сиғимидаги босим жойида ўрнатилган PG-11062 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling