Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш бўлимини технологик схемасининг баёни 4
Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш бўлимини технологик схемасининг баёни
Download 0.5 Mb.
|
Boynazarov G\'ulom
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хом ашёни тайёрлаш бўлими
Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш бўлимини технологик схемасининг баёниХом ашёни тайёрлаш бўлими Пиролиз печларига бериладиган этан буғларининг узлуксиз оқимини олдиндан иситиш ва сув буғлари билан тўйинтириш учун хизмат қилади. Пиролиз печлари учун хом ашё сифатида қуйидагилар ишлатилади: - DA-1802 деэтанизаторнинг FA-1804 “хўллаш” суюқлиги сиғимидан газ ҳолидаги этан. Этан РА-1801 совуқ камерада («В» оқим) қайтар технологик оқимлар билан, сўнгра ЕА-1823 иссиқлик алмашгичда тоблаш суви билан иситилади. Этан хом ашёни тайёрлаш бўлимига 642 kPа босим остида ва 15 оС дан паст бўлмаган температурада берилади. ЕА-1820 буғлаткичдан газ ҳолидаги этан 649 kPа босим остида ва 15 оС дан паст бўлмаган температурада берилади ЕА-1301 этан буғлаткичидан циклга қайтариладиган этан, РА-1801 совуқ камерада қайтар технологик оқимлар билан иссиқлик алмашиш ҳисобига иситилгандан кейин. 636 kPа босим остида ва 20 оС дан паст бўлмаган температурада берилади Хом ашёни тайёрлаш бўлими - пиролиз печларига хом ашё сифатида бериладиган газсимон этаннинг узлуксиз оқимини олдиндан қиздириш ва сув буғлари билан тўйинтириш учун хизмат қилади. Хом ашёни тайёрлаш зарурияти, этилен олиш учун печларда газсимон этаннинг термик парчаланиш жараёни (пиролиз) нинг мураккаблигидан келиб чиқади. Этанни пиролиз жараёнининг самарадорлигига бир қатор муҳим параметрлар таъсир этади. Температура, реакция зонасида бўлиш вақти ва босим, кокснинг ҳосил бўлиш тезлиги белгиловчи омиллар ҳисобланади. Босим, иккиламчи реакцияларда жараённинг асосий маҳсулоти – олефинларни ҳосил бўлиш даражасини белгилаб беради. Номақбул жараёнларни тўхтатиш, асосий маҳсулотларнинг миқдорини ошириш, ҳамда қувурларнинг ички юзасида кокснинг ҳосил бўлиш тезлигини пасайтиришга углеводородларнинг парциал босимини пасайтириш билан эришилади. Хом ашёни сув буғлари билан суюлтириш (адиабатик тўйиниш) усули билан парциал босимни пасайтиришга эришилади. Суюлтириш даражаси хом ашёнинг кокс ҳосил қилишга мойиллигига боғлиқ бўлиб, этан учун буғ/этан нисбатининг оптимал қиймати 0,3 дан ортиқ бўлиши лозим. Углеводородларнинг пиролиз жараёни, қувурларнинг ички юзасида, асосан углероддан ташкил топган, қаттиқ кокссимон маҳсулотнинг ҳосил бўлиши билан боради. Кокс пиролиз жараёнига ёмон таъсир этади, натижада иссиқлик ўтказиш сезиларли пасаяди, асосий маҳсулотнинг чиқиши камаяди ва қўшимча (иккинчи даражали) маҳсулотларнинг чиқиши ортади, қувурлар материалининг емириши ва эскириши тезлашади, печларни таъмирлар ўртасида ишлатиш даври қисқаради ва бир қатор бошқа номақбул омиллар пайдо бўлади. Қувурлар деворларида кокс қатламининг ҳосил бўлиш тезлиги бир қатор омилларга боғлиқ бўлиб, улардан асосийлари - реакциянинг температураси, хом ашёнинг реакция зонасида бўлиш вақти, углеводородларнинг парциал босими, қопланиш (пленка) эффекти, қувурлар материалининг кимёвий таркиби, ҳисобланади. Кокс ҳосил бўлишидан ҳимоялан усуллари бир қатор тадбирларни кўзда тутади. Хом ашё таркибига кокс ҳосил бўлишини секинлаштирувчи ингибиторлар, шу жумладан олтингугурт бирикмаларини қўшиш юқори самарадорли ҳисобланади. Ингибиторларнинг таъсири, реакция қувурларининг юзасида ҳимоя қатламини ҳосил бўлишига асосланган, бу эса: пиролиз маҳсулотларининг полимерланиш ва конденсаланиш жараёнларининг; қувурлар материаллари таркибига кирувчи металларнинг, кокс ҳосил қлувчи каталитик таъсирини бартараф этади. Ингибирлаш механизми газ аралашмасидаги бирикмаларнинг қувур материали билан физик-кимёвий ўзаро таъсирига асосланган. Хом ашёга қўшиладиган олтингугуртли бирикмалар пиролиз жараёнида реакция натижасида углеводородлар ва водород сульфидига парчаланади. Ўрин олиш реакциялари натижасида ҳосил бўладиган металл (никел, темир) сулфидлари каталитик таъсирга эга бўлмайдилар. Кокс ҳосил бўлишига қарши ингибитор - диметилдисулфид (ДМДС) нинг таъсир этиш механизми: Ингибитор пиролиз гази таркибида мавжуд бўлган водород билан, паст температуралар шароитида, ўзаро таъсир этиб металл сулфидлари ҳосил қилади: ДMДС + Н2 → МеSH ДMДС + Н2 → ДMДС + H2S Юқори темературалар шароитида, мазкур бирикмаларнинг, тўйинган бирикмаларни ажратиб чиқариб, парчаланиши амалга ошади, бунда металл юзасида кокс қатлами ҳосил бўлмайди МеSH + H2 → CH4 + H2S ДMДС + H2 → CH4 + H2S Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling