Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш бўлимини технологик схемасининг баёни 4
Хом ашёни сатурациялаш бўлими автоматлаштириш функционал схемаси
Download 0.5 Mb.
|
Boynazarov G\'ulom
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. DA-1102 сатураторда технологик сувнинг циркуляция (айланиш) контури
3.Хом ашёни сатурациялаш бўлими автоматлаштириш функционал схемасиФункционал схемалар. Автоматик система таркибига кирувчи функционал богланишни ифодаловчи схема функционал схема дейилади. Функционал схемалар технологик жараёнларни автоматик назорат килиш, бощкариш ва бошкариш объектининг автоматлаштириш шу жумладан телемеханика ва хисоблаш техникаси воситалари,асбоблари билан жихозлаш бўйича алохида бўғинларни(узеллар)функционал блокиниструктурасини аникловчи асосий техник хужжат хисобланади. Автоматлаштиришнинг функционал масалалари одатда саралаб танлаб олинган курилмалар бирламчи ахборотни олиш воситалари, ахборотни кайта ишлаш ва ўзгартириш воситалари,хизмат кўрсатувчи персоналга ахборотни чикариб берувчи ва такдим этувчи воситалари хамда комплектловчи ва ёрдамчи курилмаларни уз ичига олувчи техник воситалар оркали амалга оширилади. Функционал схемаларни тузишда қуйидагиларга амал килиш керак -технологик параметрларни ўлчаш усулларини танлащ; -автоматлаштирилаётган объект ишининг шароитлари ва талабларига хар тарафлама жавоб берадиган автоматлаштиришнинг асосий техник воситаларини танлаш; -автоматик ёки дистанцион бошкариладиган технологик жихознинг берк органлари ва ростловчи ижро килувчи механизмларни аниклаш; -технологик жараён ва жихозлар ускуналарнинг холатлари хакидаги ахборотни такдим килиш усулларини аниклаш хамда автоматлаштириш воситаларини щитларда, пультларда, технологик ускуналарда ва трубопроводларда жойлаштириш. 4. DA-1102 сатураторда технологик сувнинг циркуляция (айланиш) контуриDA-1102 сатураторга узлуксиз тарзда иситилган сув беришни таъминлайди. Сувнинг сатуратор орқали узлуксиз циркуляцияси қуйидаги схема бўйича амалга ошади: DA-1102 сатураторнинг куби → GA-1103,GA-1103S насослар → ЕА-1120 иситкичнинг қувурлар ҳудуди → DA-1102 сатуратор. Технологик сув насадка бўйлаб оқиб тушиб, DA-1102 сатураторнинг куб қисмида йиғилади. Сув, DA-1102 сатуратор кубининг қуйи қисмидан GA-1103 ва GA-1103S насослар билан ЕА-1120 иситкичнинг қувурлар ҳудудига берилади, у ерда паст босимли буғнинг конденсатланиши ҳисобига, сувнинг исиши амалга ошади. GA-1103 ва GA-1103S насослар – марказдан қочма горизонтал насослардир. ЕА-1120 иситкичдан кейин иситилган сувнинг температураси 127,5оС да ТС-11018 тартиблагич билан ушлаб турилади, унинг FV-11009 «НЁ» клапани аппаратнинг қувурлараро ҳудудига паст босимли буғ бериш қувурўтказгичида ўрнатилган. Параметрнинг минимал (118 оС) ва максимал (138 оС) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган. ЕА-1120 иситкичдан кейин сувнинг температураси TI-11019 асбобининг кўрсаткичлари бўйича ҳам назорат қилинади. ЕА-1120 иситкичнинг қувурлараро ҳудудига бериладиган паст босимли буғнинг сарфи FС-11009 тартиблагич билан, иситилган сувнинг температурасига боғлиқ ҳолда, бир маромда ушлаб турилади, унинг FV-11009 «НЁ» клапани аппаратнинг қувурлараро ҳудудига паст босимли буғ бериш қувурўтказгичида ўрнатилган. Параметрнинг минимал (11,2 t/h) ва максимал (16 t/h) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган. DA-1102 сатураторга бериладиган иситилган сувнинг сарфи FС-11010 тартиблагич билан, сатураторнинг юқори қисмидан чиқаётган этаннинг температурасига боғлиқ ҳолда, бир маромда ушлаб турилади, унинг FV-11010 «НО» клапани сатураторнинг юқори қисмига сув бериш қувурўтказгичида ўрнатилган. Параметрнинг минимал (110 m3/h) ва максимал (256,1 m3/h) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган. Сарфнинг 85 m3/h қийматида, I-1107 блокировка бўйича GA-1103 ёки GA-1103S заҳира насосни ишга тушириш кўзда тутилган. DA-1102 сатуратордан GA-1103 ва GA-1103S насосларга бериладиган сувнинг температураси TG-11057 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. GА-1103, GA-1103S насосларни механик аралашмалардан ҳимоялаш учун насосларнинг сўриш қувурўтказгичларида, ечиб олинадиган металл тўрли (ячекалар ўлчами 50 меш бўлган), фильтрлар ўрнатилган. GA-1103 ва GA-1103S насосларнинг хайдаш қувурўтказгичларидаги босим PG-11063 ва PG-11064 асбобларининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. GA-1103, GA-1103S насослар ва DA-1102 сатураторни, улардаги маҳсулотни нокондицион маҳсулотларни йиғиш тизимига ташлаб, бўшатиш кўзда тутилган. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling