Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш бўлимини технологик схемасининг баёни 4


DA-1102 сатураторда пиролиз печлари хом ашёсини сув буғлари билан тўйинтириш


Download 0.5 Mb.
bet4/9
Sana18.06.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1570437
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Boynazarov G\'ulom

1.DA-1102 сатураторда пиролиз печлари хом ашёсини сув буғлари билан тўйинтириш


Пиролиз печларининг этан хом ашёсини тўйинтириш газни сув буғлари билан керакли нисбатгача (буғ/этан нисбати камида 0,3) намлаш усули билан амалга оширилади.
Жараён DA-1102 сатураторда туташув мосламаси - FLEXIMAX 400 насадкаси юзасида газ ҳолидаги этан ва қиздирилган технологик сув ўртасида масса алмашиш ҳисобига амалга ошади.
DA-1102 сатураторнинг насадкаси юзасида аппаратнинг қуйи қисмидан (насадка қатлами остидан) бериладиган газ ҳолидаги этаннинг оқими билан аппаратнинг юқори қисмидан бериладиган иссиқ сув оқимининг узлуксиз туташуви таъминланади.
DA-1102 сатуратор FLEXIMAX 400 насадкали, колонна туридаги вертикал цилиндрик аппарат бўлиб, унинг юқори қисмида тақсимловчи ва томчи тутиб қолувчи мосламалар, қуйи қисмида тўсиқлар жойлашган.
DA-1102 сатураторнинг иш режими:
босим, kPа

  • юқори қисмида 550 ÷ 600;

  • кубида 570 ÷ 620;

температура, оС

  • юқори қисмида 120 ÷ 132;

  • кубида 90 ÷ 100.

ЕА-1120 иситкичда технологик сувни иситишда, паст босимли буғ билан иссиқлик алмашиш ҳисобига сув буғлари ҳосил бўлади.
Сатураторга қуйидаги қувурўтказгичлардан сув бериш кўзда тутилган:
- РА-1101 сувни тозалаш DOX қурилмасидан технологик сув;
- GA-6004, GA-6004S насослардан паст босимли буғ конденсати;
- суюлтириш буғидан паст босимли конденсат.
РА-1101 сувни тозалаш DOX қурилмасидан бериладиган технологик сувнинг сарфи, DA-1102 сатуратор кубидаги сатҳга боғлиқ ҳолда, FС-11011 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг FV-11011 «НЁ» клапани DA-1102 сатураторга сув бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал (12 m3/h) ва максимал (34 m3/h) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
РА-1101 сувни тозалаш DOX қурилмасидан бериладиган технологик сув оқимининг бир қисми (HSS) EA-1125 юқори даражада қиздирилган (HSS) буғ генераторининг қувурлараро ҳудудига берилади.
DA-1102 сатураторнинг айланма технологик сув контурини қўшимча таъминлаш учун, GA-6004, GA-6004S насослардан паст босимли буғ конденсати бериш кўзда тутилган. GA-6004, GA-6004S насослардан бериладиган паст босимли буғ конденсатининг сарфи FС-11012 тартиблагич билан бир маромда ушлаб турилади, унинг FV-11012 «НЁ» клапани DA-1102 сатураторга конденсат бериш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал қийматида (5,8 m3/h) сигнал бериш кўзда тутилган.
DA-1102 сатураторнинг I-1192 авария ҳолатида ажратиш тизими (ААТ) ишлаб қолганда DA-1102 сатураторга конденсат бериш қувурўтказгичидаги FV-11012 «НЁ» тартибга солиш клапанининг ёпилиши кўзда тутилган.
Паст босимли конденсатни суюлтириш буғи қувурўтказгичидан чиқариб ташлашда даврий тарзда сатураторга бериш кўзда тутилган.
DA-1102 сатуратор кубидаги суюқлик сатҳи, сув бериш қувурўтказгичида ўрнатилган FV-11011 «НЁ» клапан билан 20-80 % оралиғида ушлаб турилади.
Параметрнинг минимал (20 %) ва максимал (80 %) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
Сатуратор кубидаги суюқлик сатҳи шунингдек жойида ўрнатилган LG-11056А, LG-11057 асбобларнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Сатуратор кубидаги фазаларнинг ажралиш сатҳи жойида ўрнатилган LG-11055А ва LG-11055В асбобларнинг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади. Сатураторнинг куб қисмида суюқ углеводородларнинг ажралиб чиқиши сув ва углеводородлар зичликларининг фарқи ҳисобига амалга ошади. Кубдан углеводородларни DA-1101 тоблаш колоннасига чиқариш кўзда тутилган.
DA-1102 сатураторнинг насадкасидаги босимлар фарқининг ўзгариши, PDI-11011 асбоби бўйича, назорат қилинади.
Сув буғлари билан тўйинган газ ҳолидаги этан DA-1102 сатураторнинг юқори қисмидан ЕА-1111-ЕА-1113 иккиламчи тоблаш-буғлатиш аппаратлари (ТБА) га юборилади. Зарур бўлган тўйиниш даражаси сатуратордан чиқаётган оқимнинг температураси ва босими билан белгиланади.
Тўйинган этаннинг DA-1102 сатуратордан чиқиш қувурўтказгичидаги босими PI-11012 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Тўйинган этаннинг қувурўтказгичидаги температура ТС-11020 тартиблагич билан 120÷132 оС оралиғида ушлаб турилади, унинг FV-11010 «НО» клапани ЕА-1120 иситкичдан DA-1102 сатураторга иссиқ сув бериш қувурўтказгичида ўрнатилган. Параметрнинг минимал (114 оС) ва максимал (134 оС) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
Лойиҳада, DA-1102 сатуратордан кейин бевосита тўйинган этан қувурўтказгичига, пуркаш (инжекция) усули билан ингибитор – диметилдисульфид (ДМДС) ёки унинг эквиваленти бериш, кўзда тутилган.
ДМДС РА-1110 комлект қурилмадан меъёрлаб берилади, суюқликнинг буғсимон ҳолатгача буғланиши қувурўтказгичда, буғ “йўлдоши” дан иссиқлик олиш ҳисобига амалга ошади. ДМДС этан хом ашёси оқимига, унинг таркибидаги эркин олтингугурт миқдорини 100 ррm дан (печ иш циклининг бошида) 25 ррm гача (печ иш циклининг охирида) бўлган оралиқда ушлаб туриш учун меъёрлаб берилади.
Пиролиз печларига тўйинган этан бериш қувурўтказгичига ЕА-1125 генератордан ва/ёки босимни пасайтириш бўлимидан суюлтириш буғи бериш кўзда тутилган.
DA-1102 сатуратор ва тўйинган этан қувурўтказгичини босимнинг кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун PSV-1107, PSV-1107S сақловчи клапанлар ўрнатилган. Сақловчи клапанларнинг белгиланган босими 900 kPа ни ташкил этади. Буғнинг ортиқча босимини машъалага клапандан ташлаш ва қўлда сиқиб чиқариш кўзда тутилган.
Эҳтимолий авария ҳолатида DA-1102 сатураторнинг авария ҳолатида ажратиш тизими (ААТ) ҳаракатга келади, унинг активланишида:

  • PV-11001 «НЁ» тартибга солиш клапани ёпилади, бунинг натижасида этанни ёнилғи гази тизимига чиқариш тўхтатилади;

  • PV-11002А,В «НЁ» тартибга солиш клапани ёпилади, бунинг натижасида суюқ этанни FA-1804 “хўллаш” суюқлиги сиғимидан ЕА-1820 буғлаткичга чиқариш тўхтатилади;

  • FV-11012 «НЁ » тартибга солиш клапани ёпилади, бунинг натижасида GA-6004, GA-6004S насослардан DA-1102 сатураторга конденсат бериш тўхтатилади;

  • FV-11009 «НЁ» тартибга солиш клапани ёпилади, бунинг натижасида ЕА-1120 иситкичнинг қувурлараро ҳудудига паст босимли буғ бериш тўхтатилади;

  • FV-11014 «НЁ» тартибга солиш клапани ёпилади, бунинг натижасида FA-1804 “хўллаш” суюқлиги сиғимидан ЕА-1802Х совуқ камерага газ ҳолидаги этанни чиқариш тўхтатилади;

  • ХV-11109, ХV-11209, ХV-11309 «НЁ» узгич клапанлар ёпилади, бунинг натижасида ЕА-1111-ЕА-1113 иккиламчи ТБА га тўйинган этан бериш тўхтатилади;

  • TV-18011 «НЁ» тартибга солиш клапани ёпилади, бунинг натижасида DA-1802 деэтанизаторнинг FA-1804 “хўллаш” суюқлиги сиғимидан, ЕА-1820 буғлаткични четлаб, суюқ этанни чиқариш тўхтатилади;

FV-14016 «НЁ» тартибга солиш клапани ёпилади, бунинг натижасида DA-1402 колоннанинг кубидан этанни чиқариш тўхтатилади.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling