Хомашёсига бўлган талабнинг кескин ошишига сабаб бўлмоқда


Download 85.57 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana06.10.2023
Hajmi85.57 Kb.
#1693700
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
dorivor-simliklar-va-ularni-etishtirishning-is-acha-tarihi



Oriental Renaissance: Innovative, 
educational, natural and social sciences
(E)ISSN:2181-1784 
www.oriens.uz 
SJIF 2023 = 6.131 / ASI Factor = 1.7 
3(8), August, 2023 
112 
ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР ВА УЛАРНИ ЕТИШТИРИШНИНГ 
ҚИСҚАЧА ТАРИХИ 
Пўлатов Сарвар Мустафоевич,
Нажимова Дилафруз 
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар 
университетининг Тошкент филиали 
E-mail: m-biologiya@mail.ru  
АННОТАЦИЯ 
Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб фармацевтика корхоналарида ишлаб 
чиқарилаётган дори воситаларининг қарийб 50% доривор ўсимликлар 
хомашёсидан тайёрланади. Кўпгина мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда 
фармацевтика саноатининг жадал ривожланиши доривор ўсимликлар 
хомашёсига бўлган талабнинг кескин ошишига сабаб бўлмоқда. 
Табиий шароитда ўсадиган доривор ўсимликларнинг ресурслари 
чекланганлиги сабабли фармацевтика саноатининг доривор ўсимлик 
хомашёсига бўлган талабини асосан доривор ўсимликлар етиштириш ҳисобига 
қондириш мумкин. 
Шу пайтгача мамлакатимиз ихтисослаштирилган хўжаликларида 
фермер, ўрмон, деҳқон ва бошқа мулкчилик шаклларида доривор ўсимликлар 
етиштириш технологияси тўлиқ ишлаб чиқилмаганлиги сабабли уларни илмий 
асосланмаган ҳолда парваришлаб келинмоқда. Шу боис фармацевтика 
саноатини сифатли, мўл-кўл, арзон ва экологик тоза хомашё билан таъминлаш 
катта муаммо бўлиб қолмоқда. Бу ҳолат, албатта, доривор ўсимлик хомашёси 
етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжаликларини доривор ўсимликлар 
етиштириш технологиясини ўзлаштирган мутахассислар билан таъминлашни 
тақозо этади. 

Download 85.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling