Ҳомиладорликнинг 12 — 22 ҳафтаси ичида ҳомила тушиши
Ҳомиланинг бу даврда нобуд бўлишининг сабаблари эрта даврникидан деярли фарқ қилмайди. Бироқ бу ҳафталарда кўпинча бачадон бўйни заифлиги туфайли ривожланаётган, катталашган ҳомилани ушлаб қололмай, тушириб қўяди. Ҳомиладорлик давомида мунтазам шифокор кўригидан ўтиб юрган аёлда бу каби ҳолат юз берса, жарроҳлик амалиёти ёрдамида туғиш вақтига қадар бачадон бўйнини «ёпиб» қўйиш имконияти бўлади. Бу эса ҳомилани сақлаб қолиш демакдир.
Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасидан сўнг ҳомила тушиши
Бу вақтга келиб, шифокорлар ҳомила нобуд бўлиши ҳақида эмас, балки эрта туғруқ жараёни борасида бош қотира бошлашади. Одатда, 28 ҳафтадан ўтиб туғилган гўдакларнинг яшаб кетиш имконияти юқори бўлади.
Ҳушёр бўлинг!
Шифокорга мурожаат қилинг:
Кўкрак безлари катталашишидан тўхтаса;
қонли ажралмалар кела бошласа;
ҳомила қимирлаши кузатилмаса;
аёл кўнгил айниш ва уйқусирашни сезмаса.
Аниқ ташҳис ҳомиладор аёл вагинал ҳамда ултра товуш текширувидан ўтказилганидан кейин қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |