Хоразм хотин-қизларининг фронтдаги фаолияти


Совет Иттифоқи Қаҳрамони Санфирова Ольга Александровна


Download 45.62 Kb.
bet3/3
Sana20.12.2022
Hajmi45.62 Kb.
#1036185
1   2   3
Bog'liq
Скупс мақола

Совет Иттифоқи Қаҳрамони Санфирова Ольга Александровна – 1917 йил 2 майда (Куйбышев вилояти Куйбышев шахри) ҳозирги Самара шаҳрида туғилган14. 1932 йилда унинг оиласи Урганч шаҳрига кўчиб келган.
Ўз юртида 7 синфни тугатиб келган Ольга Урганчда ўқишни давом қилдиради. Мактабда ўқиб юрган даврида бу қиз дастлаб Хоразм округ прокуратурасида техник секретарь, кейинчалик Урганч ёғ-мой заводида лобарантка бўлиб ишлайди.
Олга 1935 йилда онаси билан бирга Коломна шаҳрига – туғишган опаси Надежда Константиновнаникига кўчиб кетади. У 1936-1937 йиллар Москвадаги санитария авиацияси бошқармасида статист бўлиб ишлаб, 1937 йил кузида Растов ўлкасидаги авиация мактабига кириб, 1940 йилда уни тамомлайди.
Улуғ ватан уруши бошланиши билан Ольга ўз хоҳиши билан фронтга жўнайди. 1942 йилда ҳаракатдаги армияда хизмат бошлаган. Олдин учувчи, кейин эскадрилья командирининг ўринбосари, комсомол комитети секретари, 1942 йил 14 мартда партия сафига кирган бошланғич партия ташкилоти секретари, бир вақтнинг ўзида эскадрилья командири лавозимларини бажаради. 46-тунги бомбардимончи авиаполки (2-белоруссия фронти 4-ҳаво армияси 325-тунги бомбардимончи авиадивизияси) эскадрильяси командири капитан Санфирова душман жонли кучлари ва истеҳкомларини йўқ қилиш учун 630 та тунги жанговар парвозни амалга ошириб, 875 соат жанговар парвозда бўлган ва душманга 77 тонна авиабомба ташлаган15.
Ольга Санфированинг жанг пайтларида ҳам Урганчни, узоқ Хоразмни эслаши, ўртоқларига ўзининг илгари Лайли деб номланганини сўзлаб бериши унинг уруш даврида ҳам “Лайли” исми билан аталишига сабаб бўлган.
“Лайли” номи билан душманни Вольга дарёсидан то СССР нинг ғарбий чегарасигача қувган Ольга Санфирова ғалабагача яшай олмади. 1944 йил 13 декабрга ўтар кечаси душман позицияларини йўқ қилиш бўйича жанговар топшириқни бажариш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлди. Белоруссиянинг Гродно шаҳридаги “Биродарлик” қабристонида дафн этилди. 1945 йил 23 февралда Улуғ Ватан урушида 29 учувчи Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди16. Олга хоразмлик биринчи қаҳрамон қиз эди.17
Мария Федоровна Добриднева – асли украиналик бўлган бу аёл Хоразмга қизи Галинани саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида келади ва шу ерда қолиб кетади. Иккинчи жаҳон урушига 1941 йилда Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги ҳарбий қисмдан кетган Мария Сталинград ҳимоясидаги 62-армиянинг биринчи гвардияси таркибида бўлган. Гвардиячи медицина хизмати лейтенанти Мария Федоровна Добриднева 1941-1945 йилларда сурункали уруш давомида қанчадан-қанча жангчиларни ҳаётини сақлаб қолди. Бу мард қизнинг жанговор йўли Киев, Курск дугаси, Белоруссия, Польша, Чехословакиядан то Берлингача давом қилди. Мариянинг Ватан озодлиги йўлидаги хизматлари муносиб тақдирланди. “Жасурлиги учун”, “Киев қаҳрамонона ҳимояси учун”, “Сталинград мудофааси учун”, “Варшавани озод қилганлиги учун”, “Берлинни ишғол қилганлиги учун” медаллари18, Олий Бош қўмондонликнинг ўнлаб ташаккурномалари гвардиячи медицина лейтенанти Мария Федоровна Добридневага берилди. Урушдан кейин Мария Федорова вилоятдаги биринчи касалхонада ҳамшира бўлиб ишлади.
Хоразмлик яна бир мард қиз бу - Аҳмедова Шафиқа Юсуповна эди. У 1921 йилда Хивада туғилган. Шафиқа 1937 ўрта мактабни аъло баҳоларга тугатиб, Самарқанд медицина институтига ўқишга киради.
Уруш бошланган даврда у 4-курс талабаси эди. 1942 йилда врачлик дипломини олиб, бир неча дугоналари билан врач сифатида фронтга жўнаб кетди. Ниҳоят, 1942 йилнинг август ойида урушга жўнашидан олдин уни Тошкентда яна икки ой ўқитишди ва учинчи даражали ҳарбий врач унвонини беришди. Сталинград остоналарида жанг олиб бораётган 64-армиянинг 190-ўқчи полки сафига полк врачи қилиб тайинланганида Шафиқа Аҳмедова эндигина 21 ёшга кирганди19. Шафиқани ғалабага бўлган ишончи тинмай ишлашга ундарди, шунинг учун у ҳар куни юзлаб ярадорларни даволарди. Фашистлар Мамай қўрғонини ишғол қилишга ҳаракат қилаётганда совет аскарлари хужумни тиш-тирноғи билан қайтариб турдилар. Шунда ёш врач Шафиқа ўқ ёмғири остида юриб, ярадорларга биринчи ёрдам бериб турди. Сталинград душмандан озод этилгандан кейин Шафиқа Аҳмедова Курск-Орёл фронтига жўнатилди20. Йўлда у тушган эшалонга немс самолётлари тўсатдан ҳужум қилди, паровоз ишдан чиқарилди. Кўп кишилар ҳалок бўлди, яраланди. Бу ерда ҳам хоразмлик мард қиз ҳамширалар кўмагида кўпгина ярадорларга биринчи ёрдам кўрсатди. Оғир ярадорларни эса фронт орқасига жўнатди. Совет армияси қадамба-қадам ҳужумга ўтган пайтларда ҳам Шафиқа Юсуповна Аҳмедова жангчилар орасида бўлиб, уларга доим биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.
Уруш тугаши арафасида уни фронт орқасига ишга юбордилар. Уруш тугаши билан у ўзини туғилиб ўсган Хива шаҳрига қайтади.21 Урушдан кейинги фаолиятини, Хива шаҳар касалхонаси, болаларни даволовчи врач, шаҳардаги медицина билим юртида илмий бўлим мудираси, Урганч шаҳар темир йўлчилар шифохонасида даволовчи врачи бўлиб ишлади.
Галина Андреевна Лапина – 1924 йилда туғилган. У интернационал оилада турли миллат вакиллари орасида катта бўлди. Галина эндигина 12 ёшга тўлганида отаси оламдан ўтади. Онаси билан уч нафар бола етим қолади,шулардан каттаси Галина эди. Лапинанинг оиласи дастлаб Олтойда яшарди, кейинчалик Ашхободга кўчиб ўтдилар. Бу ерда ёш Галина ўқида, оиласига кўмаклашди. Улуғ Ватан уруши бошланганида Галина ўн олти ёшга тўлган эди. Кўпгина ёшлар кўнгилли бўлиб, Ватан ҳимоясига отландилар. Дугоналари билан у ҳам ҳарбий комиссариятга борди. Уни комиссариятдан қайтариб юборишди. Қиз мактабда аъло ўқиш билан бирга ҳарбий қуроллардан фойдаланишни ҳам ўрганди. Ниҳоят, 1944 йил март ойида Галина армия сафига чақирилди. У снайперлар тайёрлаш хотин-қизлар марказий мактабида таълим олди. Мактабни аъло баҳоларга тугатган Галина Андреевна кичик сержанд унвонига эга бўлди ва фронтга жўнади.
Галина Андреевна Клайпс остоналарида жанг қилаётган 257-дивизиянинг 948-ўқчи полкида хизмат қила бошлади. 1944 йил декабр ойининг ўрталари Галина қуролдош дугонаси Аня Пельменова билан разведкага чиқади. Улар душманнинг сир-асрорларини билишга ҳаракат қилишади, қулай жойларни белгилашди, эмаклаб душман жойлашган ерга яқинлашди, энг қулай жойга беркинишди. Галина фашист аскарларини бирин-кетин мўлжалга олди ва уларни ер тишлатди.
 Поиск похожих документов
Галина Андреевна ўзи ҳизмат қилаётган қисмнинг энг яхши снайпери эди. 1945 йил январь ойининг охирида у ҳизмат қилаётган қисм Болтиқ денгизи бўйига чиқди. Бу ерда ҳам у матонат билан жанг қилди. Уруш ғалаба билан тугади. Галина Ашхабодга қайтди. Темир йўлда ишлади, кейин Урганчга келди.22 Урушдан кейинги меҳнат фаолиятини Урганчда давом қилдирди.
Андреева Федора Александровна-1924 йилда туғилган. 1943 йил мартидан 1946 йил апрелигача ҳизматда бўлган. Иккинч жаҳон уруши даврида жангчиларимизни руҳини кўтариш, уларнинг ғалабага ишончини оширишда фронт матбуоти катта роль ўйнаган. Фронтда ҳар бир тилда газета, журнал нашр қилинган. Нашриётга мухбир ва ҳарф терувчилар керак бўлган. Ихтиёрий равишда фронт матбуотига боришни хеч ким истамаган. Шундай бир даврда Қозон шаҳар полиция билим юрти 3-курсида таҳсил олаётган Феодора фронт босмахонасида ишлашга ўз розилигини билдиради ва фронтга жўнаб кетади.
Феодора Татаристоннинг Кўкмара районидаги билим даргоҳида 7-синфни битиргач, 1940 йилда Қозондаги полиграфия билим юртига ўқишга йўл олади. Эндигина 18 га қадам қўйган татар қизи 1943 йилнинг февралида тенгқурлари қатори фронтга отланди. Феодора Андреева 2-Белоруссия фронтида татар тилида чиқадиган газетада ҳарф терувчи бўлиб ишлай бошлади.
Феодора Андреева – рус, ўзбек, татар, қозоқ, лотин ва бошқа тилларда “Ватан учун” газетасини чиқарди. “Босмахона вагонларда, фронт яқинида жойлашарди. Душманни бомба ва снарядлари ёнгинамизда портлаб, қулоқларни гаранг қиларди. Фронт газеталарида ҳарф терувчи ва мухбир бўлиб ишлаган кўп миллат фарзандларини ҳали ҳам эслайман. Ўзбек тилида чиқадиган газетага Шариф Булатов редактор эди. Тошкентлик Абдулла Хасанов, фарғоналик Адҳам Ҳамдамлар муҳбир бўлиб ишларди. Улар фронтнинг энг оғир участкаларида бўлиб, жангларда қатнашар, жанговар очерк ва лавҳаларига қаҳрамонлар топар эдилар” – дейди матбаачи қиз Феодора.
Феодора хоразмлик Отамурод Авазмуродов билан бирга ишларди. Отамурод Авазмуродов ўзбек тилида чиқадиган газетанинг фаол муҳбири эди. Уруш тамом бўлгач у она юрти Хоразмга қайтди.
Феодора Андреева 1947 йилда тақдир тақозоси билан Хоразмга келади. У улуғ ватан уруши қатнашчиси Абдулла Отажонов билан турмуш қуради ва саккиз нафар фарзандни дунёга келтиради. Фронтнинг хавфли участкаларида мардонавор туриб, туну-кун уйқуни тарк этиб, газетанинг чиқишида жонини аямаган Феодора урушдан кейин Боғотда ишлай бошлади. У узлуксиз 30 йил давомида район корхона ва ташкилотларида меҳнат қилди.
Феодора улуғ ватан уруши ва тинч қурилиш йилларидаги ҳизматлари эвазига “Фронтдаги ҳизматлари учун”, “Жасурлиги учун”, “Меҳнат ветерани” ҳамда бошқа қатор медаллар билан тақдирланган.23
Хоразм Давлат педогогика институти рус тилшунослиги кафедрасининг катта ўқитувчиси Елена Петровна Иванова - 1942 йилнинг 3 март куни ўз ихтиёрим билан фронтга жўнатишингизни сўрайман деган мазмундаги ариза кўтариб маориф бўлимига борди. Еленага халқ маорифидагилар руҳсат беришмади. Ўқитувчилар камлигини айтишди. Елена ҳарбий комиссарликка кирди. Бу ерда эса “Фронтга хозирча хотин-қизлар унча зарурмас” дейишди. Елена ўз ҳохиши билан кўнгилли бўлиб кетмоқчи эканлигини айтгандан сўнг, уни 2-Украина фронти Днепр соҳилига яқин жойдаги бўлимга жўнатишди.
2-Украина фронти Днепр соҳилига яқин жойда позицияда турибди. Фронт жангчилари дарёдан понтон кўприк орқали кечиб ўтиб, Киев йўналиши бўйича юришлари керак. Понтом кўприкни қўриқаш ҳарбий қисмларнинг эсон омон дарёдан кечувига кўз-қулоқ бўлиш 1-батарея зиммасида. Тунги соат 12. Хаво тревогаси бошланди. Еру осмон бомбалар зарбидан ларзага келмоқда. Постни хозиргина топшириб келган Елена Петровна блиндажга кирди. Алоқа йўқлигини кўриб аппарат бузилганини англаб етди ва телефон кабели бўйлаб борди. Шу пайт бомба портлаб Еленани кўкка сапчитиб ерга урди. У оғир яраланганди. Снаряд зарбидан майдаланиб кетган тиззасининг чаноқ суягини олиб ташлашди. Елена бир ойдан кейин яна сафга қайтди. Яна ўз ҳарбий қисмида бирдан душман самалётлари кўзга ташланди. Бирдан батареяга маълумот келди. Елена душман самалётларини бирин кетин уриб туширади.
1942 йилнинг ёзи, июнь ойининг жазирама иссиқ кунларидан бирида пристанга одамлар тўпланишди. Уларнинг аксарияти фронтга кетаётган хотин-қизлар эди. Қўлида тугунча ушлаган аёллар шоша-пиша ёр-биродарлари билан хайирлашардилар.
Кузатув маросими тугагандан сўнг порохот узоқ гудок чалдида дарё бўйлаб сузиб кетди. У ўзи билан бирга 580 нафар хотин-қизни олиб кетаётган эди. Ҳали ўнг гулидан бир гули очилмаган бу дилбар қизларнинг, маъсума келинчакларнинг кўпчилигига туғилган юртига қайтиш насиб этмади.
Хотин-қизлар фронтнинг оғир участкаларидаги қурилиш батальонларида меҳнат қилдилар. Урушдан вайрон бўлган шаҳарларни қайта тиклашда жасурлик кўрсатдилар. Булар орасида қўшкўпирлик фронтдош дугонаси – Розия Отамуродова, Солияжон Ҳасановалар ҳам бор эди24.
Қўшкўпирлик Розия Отамуродова ўшанда 16 ёшда эди. Колхозда кассир бўлиб ишларди. Юзлаб аёллар сафига қўшилиб ҳарбий қурилиш батальонига кетган. Улар Свердловск вилоятининг Урал шаҳрида бирон тузук бино кўринмасди. Аввалига ертўлада яшаб ишлай бошлаганлар. Иш жуда оғир, кунига атиги 350 грамм нон бериларди, холос. Катта кўпчилигимиз 16-18 яшар қишлоқ қизлари эдик. На отишни биламиз, на бирон қаршилик кўрсатишни. Ана шундай пайтларда халоскор аскарларимиз келиб жонимизга оро кирдилар. Кейинчалик билсак, қуршовда қолган баъзи немис отрядлари ўз томонларига ўтолмай бизга ҳужум қилишар экан.
Аёллардан иборат жанговор дивизия тузиб, милтиқ отишни ўргатишди. Бўйнимизга қурол осиб ишлардик. Шу тариқа қурилиш батальонида саккиз ой хизмат қилдим. Биз бир-бирларимиз билан опа-сингиллардек бўлиб қолгандик. Оёғим шикастланиб госпиталга тушдим. Ғозовотлик Солияжон Ҳасанова ҳам оғир касалликка чалиниб анчадан бери шу ерда даволанаётган экан. Госпиталдан сўнг бизни уйга қайтариб юборишди. Биз билан бирга хизмат қилган Хива, Урганч ҳамда Шовот туманларидан жуда кўплаб қизлар бор эди. Уларни тақдири бизга номаълум.
Хулоса. Уруш миллионлаб кишиларнинг ёстиғини қуритди. Хоразмдан фронтга кетган жангчиларнинг ҳам кўпчилиги қайтиб келмади. Уруш йилларида ҳалок бўлган ўғил-қизлар хотираси халқимиз қалбида мангу яшайди. Вилоятимиздаги барча туман марказларида, кўпгина қишлоқларда урушда ҳалок бўлганлар хотира монументлари ўрнатилган, ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни нишонланиб, урушда шаҳид кетганлар эсланади, уларнинг ҳаққига дуолар қилинади.
Хораздан иккинчи жаҳон урушига кетган хотин-қизларнинг хаёти -фаолиятини ўрганиш давом қилмоқда. Келгусида чоп қилинадиган нашрларимизда уларни фаолиятига яна алоҳида тўхталамиз.

1Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори. 2019 йил 23 октябрь, ПҚ-4495 https://lex.uz/docs/4664439

2 Воскобойников Э.А. Ўзбек халқи улуғ Ватан уруши йилларида.–Т.,1947.-108б.; Пулатов И. Из истории участия народов Средней Азии и Великой отечественной войне.-Т.,1966.-228с.; Узбекистан в годы Великой Отечественной войны(1941-1945гг.).-Т.,1966.-110с.; Узбекская ССР в годы Великой Отечественной войне (1941-1945гг).-Т.,1981-1985гг.-407с. ва бошқалар.

3 Масъул муҳаррир Матниязов М. Хоразм тарихи. II- жилд, Урганч, 1997. – 300 б.;Алимова Д.А., Иванова Л.С. 50 лет изучения история Узбекистана в годы войны 1941-1945 гг. Современные задачи и перспективы её историографии. – Ташкент: Фан, 1995. – 24 с.; Зиёев Ҳ. Ўзбекистон биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари даврида. – Тошкент: “Муҳаррир” нашриёти, 2011. – 96 б.; Азимов Ҳ.И. Ўзбекистонликлар Иккинчи жаҳон уруши йилларида. – Тошкент: ТДЮИ нашриёти, 2006. – 180 б.; Голованов А.А. Саидов И.М. Вклад Узбекистана в победу над фашизмом. – Самарканд: СамГУ, 2006. Часть II. – 104 с.

4 Ли Д.М. Укрепление сплочённости народа Узбекистана в период войны с германским фашизмом. (1941- 1945гг.). Автореф…дисс.канд.ист.наук. – Андижан, 1997. – 33 с.; Исҳақова М., Муҳаммаджонова М. Ўзбек аёллари иккинчи жаҳон уруши майдонларида. “O`zbekiston tarixi”/ 2020, № 2, -Б. 47.

5 Хотира. Хоразм вилояти. Биринчи китоб. 1941-1945 йиллардаги урушда ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган жангчилар. – Т.: Ўзбекистон, 1994. – 366 б.; Хотира китоби.Ўзбекистон Республикаси. –Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 2004. – 284 б.; Ўзбекистон тарихининг долзарб муаммоларига янги чизгилар. Даврий тўплам, 2-сон. –Т.: Шарқ, 1999. – 206 б.; М.Абдураҳмонова. Обзор фондов Национального архива Узбекистана по истории Второй мировой войны. “INFOLIB” axborot-kutubxona jurnali. №3. 2020. Б. 60–63.; Архивные материалы личного фонда Е. Г. Фомина о толерантности узбекистанцев в годы войны. Toshkent, 2019. Б.72–75.

6 Хоразм вилояти Мудофаа ишлари архиви фонди. 2021 йил декабрдаги ҳисоботи. Б.1.

7 Саидолимов.С.Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси.Т.”Ўзбекистон”.2020.Б.131.

8Хотира. Хоразм вилояти. Биринчи китоб. 1941-1945 йиллардаги урушда ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган жангчилар. – Т.: Ўзбекистон, 1994. – Б.7.

9 Хоразм Мудофаа ишлар Бошқармасининг 2021 йил декабрдаги ҳисоботи.

10 Урганч шаҳар Мудофаа ишлари бошқармаси архиви. Уруш қатнашчиларини рўйҳатга олиш китоби.Б.307.Ҳисоб варақаси.

11 Урганч шаҳар Мудофаа ишлари бошқармаси архиви. Уруш қатнашчиларини рўйҳатга олиш китоби.Б.164.Ҳисоб варақаси.

12 Урганч шаҳар Мудофаа ишлари бошқармаси архиви. Уруш қатнашчиларини рўйҳатга олиш китоби.Б.992.Ҳисоб варақаси.

13 Хива шаҳар Мудофаа ишлари Бошқармаси архиви. Уруш қатнашчиларини рўйҳатга олиш китоби.Б.98. Ҳисоб варақаси ИНВ №1661.

14 Централная архив Масковская область. Фонд-22113, оп-26955, дело-1

15Хотира китоби. Ўзбекистон Республикаси 1941-1945. –Т: “Қомуслар бош таҳририяти”. 1995.462-б

16 Билолов Г,Собиров.О, Қаҳрамон қиз Ольга. Хоразм ҳақиқати.1980 йил 9 май.4-бет.

17 Саидолимов С. Вклад народа Узбекистана в победу над фашизмом.(Книга-альбом)Т.,”Узбекистон”.2020.с-131.

18 Ражабов.Н, Рейхстагга дастхат битган жувон.Хоразм ҳақиқати 1980 йил 9 май 3-бет.

19 Аминова.Р.Ғалаба қўшиғи янграсин мангу. Саодат журнали.1968 йил №5.5-бет

20 Матжонов.К. Иззатда.Саодат журнали.1975 йил №5.30-бет

21 Қурбонбоев Б. Шундай бир аёл бор. Хоразм ҳақиқати.1973 йил 2 февраль,2-бет.

22 Дубинин И.Снайпер.Хоразм ҳақиқати.1973 йил 10 март,4-бет.



23 Нурматов Р. Жангчи матбаачи. Хоразм ҳақиқати.1985 йил 4 январь.3-бет.

24 Муллаев Қ. Шинел кийган қизлар.Хоразм ҳақиқати.1995 йил 9 май,3-бет



Download 45.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling