Хоразм хотин-қизларининг фронтдаги фаолияти


Download 45.62 Kb.
bet1/3
Sana20.12.2022
Hajmi45.62 Kb.
#1036185
  1   2   3
Bog'liq
Скупс мақола


ХОРАЗМ ХОТИН-ҚИЗЛАРИНИНГ ФРОНТДАГИ ФАОЛИЯТИ
Жуманиязова Фируза Жуманазаровна – Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими кичик илмий ходими, тел:+99897 513 84 85, jumanazarovafiruza8485@gmail.com

Аннотация: Ушбу мақолада иккинчи жаҳон уруши даврида ,ҳаракатдаги армия сафида ўз ватани тинчлиги, озодлиги учун эркаклар билан бир сафда туриб мардонавор жанг қилган Хоразм вилояти хотин-қизлари тўғрисида маълумотлар архив ҳужжатлари таҳлили асосида очиб берилади.
Калит сўзлар: Хоразм аёллари, иккинчи жаҳон уруши, ҳарбий сафарбарлик, ҳарбий комиссариат, ариза, сержант, аскар, ҳамшира.
Кириш: Иккинчи жаҳон уруши даврида миллион-милионлаб бегуноҳ инсонларнинг умри хазон бўлганини, қанча-қанча оилалар хонавайрон бўлиб, гўдаклар етим қолганини тарих, бугунги ва келажак авлод ҳеч қачон унутмайди. Иккинчи жаҳон урушида иштирок қилган ҳар бир ватандошимизнинг жасоратларини, нафақат эркаклар, балки улар билан бир сафда турган хотин-қизларнинг қаҳрамонликларини ўсиб келаётган ёш авлод онгига сингдириш лозимлигини Ўзбекистон Республикаси Президенти ўзининг 2019-йил 23-октябрдаги ПҚ-4495-сонли “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги қарорида алоҳида таъкидлаб ўтган.1 Давлат раҳбарининг ташаббуси билан Улуғ ватан урушида қатнашган ҳар бир юртдошимизнинг номлари қайта тикланмоқда ва уларни номлари тарихимизга зархал ҳарфлар билан мухрланмоқда.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили: Иккинчи жаҳон урушига оид дастлабки адабиётлар жумласига 1941-1990 йиллардаги тадқиқотлар киради. Э. Воскобойников, И. Пўлатов асарларида Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фронтдаги жасорати ва фронт ортидаги мардонавор меҳнати акс этади 2. Кейинги гуруҳга мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши тарихини янгича қараш ва талқинлар асосида яратилган ишлар киритилади. М.Матниёзов, Х.Ҳамидов, А.А.Голованов, И.М.Саидов, Н.К.Ульджабаева, Ю.А.Эргашева, Д.А.Алимова, Ҳ.Зиёев, Ҳ.И.Азимов, М.Нурмуҳаммедова, О.Қосимова, А.Бодиров ва бошқалар3нинг асарлари шулар жумласидандир.
Жумладан М.Матниёзов муҳаррлигидаги нашрга тайёрланган Хоразм тарихининг иккинчи жилдида хоразмликларнинг ғалабага қўшган ҳиссаси ёритиб берилган, лекин Хоразм хотин-қизларининг уруш йиларидаги матонати ва жасоратлари очиб берилмаган ва алоҳида таҳлил қилинмаган. Уруш йилларида Ўзбекистон ҳарбийлари масаласи Ҳ. Азимов тадқиқотида, Ўзбек аёллари иккинчи жаҳон уруши майдонларидаги жасорати қисман Исҳақова М., Муҳаммаджонова М мақоласида тахлил қилинган4.
Мустақиллик йилларида “Хотира” китоблари чоп этилиб, уруш даврига оид янги манбалар асосида тўпламлар тайёрланганлигига қарамасдан Хоразм хотин-қизларининг уруш йилларидаги ҳаёти ва фаолияти махсус ўрганилмаган5.
Ушбу мақолани ёритишда асосий манба сифатида Хоразм Мудофаа Ишлари Бошқармасининг архиви ва унга қарашли туман ва шаҳар бўлимлари архиви ҳужжатларидан ва Хоразм вилояти даврий нашрлари маълумотларидан фойдаланилди.

Download 45.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling