Хоразм хотин-қизларининг фронтдаги фаолияти
Download 45.62 Kb.
|
Скупс мақола
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таҳлил ва натижалар
Тадқиқот методологияси: Тадқиқотнинг услубий асосини объективлик ва тарихийлик принципи ташкил этади. Шунингдек, мақоладаги маълумотларни тахлил этишда статистик усулдан ҳам фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар: 1941 йилда собиқ ССР билан бирга Ўзбекистон ҳам Иккинчи жаҳон урушига тортилди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан, жумладан, Хоразм вилоятидан ҳам халқимизнинг ботир фарзандлари Ватанни ҳимоя қилишга чоғландилар. Хоразм вилоятидан янги яъни 2021 йилда олинган тадқиқодлар натижаларига кўра жами: 132 840 нафар киши урушда қатнашган бўлиб, шулардан ҳалок бўлганлар – 35 845 нафар, бедарак йўқолганлар – 53 058 нафар, ногирон бўлиб қайтганлар – 13 211 нафар, асир тушганлар – 276 нафар, урушдан қайтиб келганлар 30 450 нафарни ташкил қилади6. Янги тадқиқод натижаларига кўра вилоятда 4 нафар киши Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонини олган. Шулардан бир нафари аёл кишидир7. Вилоятдан урушга кетган 132 840 нафар кишидан 350 га яқини хотин-қизлар бўлиб, улар ҳаракатдаги армияда хизмат қилди ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди. Совет ҳукумати 1941 йил 22-июн куни уруш бошланиши муносабати билан бутун мамлакат халқига мурожаатнома ишлаб чиқди ва ўша куни радио орқали эълон қилинди. Бу мурожаатнома халқни ғалабага эришиш учун мустаҳкам жипслашишга, уюшқоқлик ва фидокорлик кўрсатишга чақирди. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, шаҳар ва туманларида, корхона ва муассасаларида митинглар ва йиғилишлар бўлиб ўтди. Ишчилар, хизматчилар, зиёлилар, деҳқонлар, талаба ёшлар ўз ватанларини ҳимоя қилишга отландилар. Вазият бутун мамлакат ҳаётини уруш даври талабларига мослаб қайта қуришни, бутун куч ва воситаларини сафарбар этишни талаб қилди. 1941 йил 23-июн куни ВКП(б)МҚ Сиёсий бюроси партия ва совет органлари уруш шароитига мослаб қайта қуриш тўғрисида қарор қабул қилди. Партия ва совет ҳукуматининг ҳарбий холат тўғрисида, ҳарбий хизматга мажбур бўлган кишиларни қизил армияга сафарбар этиш тўғрисида, қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш бўйича сафарбарлик режасини жорий этиш тўғрисида қарорлари эълон қилинди. Урушнинг биринчи ойидаёқ ҳарбий комиссарликларга 32 мингдан зиёд, ўзларини фронтга жўнатилишларини сўраб, аризалар келиб тушди. Бундай аризалар хотин-қизлар томонидан ҳам берилган эди. 1941 йил 23 июнда Хоразм вилояти Урганч тумани ҳарбий комиссариатига урушга кетиш истагини билдирган кишилардан 200 га яқин аризалар тушди. Вилоятда жанггоҳларга жўнатилишини сўраб ариза берувчиларнинг сони кун сайин ортиб борди. Бир неча кун ичида Хоразм вилояти ҳарбий комиссариатига 1156 та ариза тушди, шулардан 147 таси хотин-қизлардан эди.8 Хоразм вилоятидан иккинчи жаҳон урушида туманлар бўйича Урганч шаҳридан умумий 15153 нафар киши қатнашган бўлиб, шулардан аёллар 151 нафарни; Урганч туманидан 7515 нафар кишидан аёллар 1 нафарни; Хива шаҳар ва туманидан 17020 нафар кишидан аёллар 23 нафарни; Ҳазорасп туманидан 21043 нафар кишидан аёллар 48 нафарни; Боғот туманидан 5120 нафар кишидан аёллар 8 нафарни; Янгиариқ туманидан 11533 нафар кишидан аёллар 19 нафарни; Хонқа туманидан 16097 нафар кишидан аёллар 24 нафарни; Қўшкупир туманидан 14641 нафар кишидан аёллар 18 нафарни; Гурлан туманидан 9846 нафар кишидан аёллар 12 нафарни; Шовот туманидан 14454 нафар кишидан аёллар 19 нафарни; Янгибозор туманидан 416 нафар кишидан аёллар 1 нафарни ташкил қилади9. Вилоятдан урушда қатнашган аскарлардан 430 нафари турли хил унвонларга сазовор бўлди. Шулардан тўрт нафари хотин-қизлар бўлиб, улар Добрыднева Мария Феодоровна, Ахмедова Шафиқа Юсуповна, Садиқова Махфуза, Вайнер Ида Юльевналардир. Добрыднева Мария Феодоровна 1919 йилда туғилган. Жанубий-ғарбий фронтга 1941 йилда жўнатилган. Иккинчи жаҳон уруши тугагунча урушда иштирок қилган. Миллати украин. Лейтенант унвонига сазовор бўлган. Урганч шаҳридаги Коммунистлар кўчаси 100 уй, 9 хонадонда яшаган10. Ахмедова Шафиқа Юсуповна 1921 йилда туғилган. 1942-1943 йилларда Сталинградда хизмат қилган. Миллати татар. Катта лейтенант унвонига эга бўлган. Урганч шаҳрида Хонқа кўча 33 уй 18 хонадонда яшаган.11. Садиқова Махфуза 1913 йилда туғилган. Миллати бошқирд. Биринчи Белорус фронтида хизмат қилган. Катта лейтенант унвонига эга бўлган. Урганч шаҳридаги Нариманов кўча 3 уй 13 хонадонда яшаган12. Вайнер Ида Юльевна 1918 йилда туғилган. Миллати латиш. Лейтенант унвонига эга бўлган. Хивада истиқомат қилган13. Download 45.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling