Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Keywords: Weight of one boll, fiber output, weight of 1000 seeds, fiber length


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet311/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

Keywords: Weight of one boll, fiber output, weight of 1000 seeds, fiber length. 
 
Кириш. Маълумки, маданий ғўза навларининг асосий хўжалик белгиларини яхшилашда, 
белги ва хусусиятлари юқори бўлган ғўза шакллари ва намуналари иштирокида олинган 
дурагайлар амалий селекция учун бошланғич манба сифатида муҳим аҳамиятга эгадир. 
Республикамизда рақобатбардош, тола чиқими дунё пахта бозори талабларига жавоб 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 
227
берадиган янги ғўза навларини яратиш борасида кенг қамровли тадбирлар амалга 
оширилмоқда. Селекционер олимларнинг олдига қўйилган асосий масала G.barbadense L. 
турига мансуб ғўзанинг абиотик (сув танқислиги ва гармсел) ва биотик (вертициллез вилт, 
трипс) омилларга бардошли, ўта тезпишар, серҳосил, тола чиқими юқори ва сифати I-тип
клейстогам гул типига эга бўлган навларини яратишга ҳамда уларни ишлаб чиқаришга жорий 
этишдан иборат. 
Ингичка толали ғўзанинг мажмуий белгиларига жумладан, тезпишар, серҳосил, юқори 
тола чиқими ва сифатига эга бўлган навларини яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий 
этиш Республика пахтачилигини рентабеллигини оширади. 
Кўплаб олимлар юқорида келтирилган қимматли хўжалик белгиларини ўрганиш устида 
ўз илмий изланишларини олиб борганлар [1, 2].
Аманов Б.Х. [3] ўтказган тадқиқот натижалари, ғўзанинг ингичка толали туричи 
шаклларини ўзаро дурагайлаш натижасида олинган F
7
ўсимликлари оилаларидан қимматли 
хўжалик белгилари, жумладан, тола узунлиги (40.0-42.0 мм), тола чиқими (38.0-40.0 %) каби 
белгилар йиғиндисининг юқори кўрсаткичларини ўзида мужассамлаштирган шаклларни 
ажратиб олиш ҳамда кейинги амалий селекция тадқиқотларида қўллаш истиқболини кўрсатди. 
Хударганов К.О.[4] Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти тажрибалар асосида 
яратилган, қимматли хўжалик белгилари бўйича юқори кўрсаткичларга эга ғўзанинг янги 
оилала, тизмаларни амалий селекция учун бошланғич ашё сифатида тавсия қилиниши; юқори 
ҳосилдор ва қимматли хўжалик белгиларни ижобий мажмуасига, 94,4-100 % клейстогам гулга 
37,8-42,7 % тола чиқимига эга бўлган ингичка толали янги тизма ҳамда оилаларнинг 
яратилганлиги билан асосланган. 
Материал ва услублар. Тажрибада бошланғич ашё сифатида ғўзанинг G.barbadense L. 
турига мансуб йирик кўсакли 010972 ёввойи намуна билан олинган ҳар хил бўғин 
дурагайлари, тизмалар ва Сурхан-16, Сурхан-18 навлари жалб қилинди. Изланишлар Пахта 
селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялар илмий тадқиқот институтида олиб 
борилди. Олинган маълумотлар Б.А.Доспехов [5] услубида статистик ишловдан ўтказилди. 

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   307   308   309   310   311   312   313   314   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling