Хоразм маъмун академияси ахборотномаси
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023
Download 7.27 Mb. Pdf ko'rish
|
2023-6-1 merged
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот услуби ва материаллар.
___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023
64 Маълумки озуқа бирлиги экинларнинг таркибидаги оқсил моддаси баргларни маълум даражада поядаги нисбатига боғлиқ. Беданинг баргида оқсил, витаминлар, минерал моддалар ўсимликларнинг поясига нисбатан кўпроқ миқдорда бўлади, яъни озуқабоплиги юқори бўлади. Шунинг учун уларнинг баргдорлигини аниқлаш сўзсиз муҳим ҳисобланади. Масалан гуллаш бошланиш пайтида беда баргларида протеин 22-28%, пояларда эса -11-13% ни ташкил этади (қуруқ модда ҳисобида). Тадқиқотчилар кўпгина таҳлиллар ўтказиш натижасида аниқлашича, беда баргларида пояларга нисбатан протеин миқдори 1,5-2,0 маротаба ортиқ бўлади [3, 4]. Краснодар ўлкасида тадқиқотчилар [5] аниқлашича турли гулли M.polichroa Grossh. ва ярим циклли M.hemicycla Grossh. бедалар оқсил моддаси бўйича Славянская местная андоза навига нисбатан бир қанча устун бўлган. Тадқиқочилар [6] аниқлашича беда навларининг аҳамиятлигига кўра, ўсимликларда нитратлар тўпланишининг ўзгарувчанлиги юқори бўлиши бўйича далиллар келтиришган, лекин намуналарнинг кўпчилиги тадқиқот йиллари бу кўрсаткични бир хил даражада сақлаб қолишини кўсатганлар. Кўп йиллик тадқикотлар бўйича муаллифлар хулосаси бўйича ўрганилган беда шаклларида асосий кўрсаткичлар ўзгарувчанлигининг юқори даражаси уларни селекция йўли билан яхшиланишини мумкин бўлишига далолат беради. Юқорида эслатиб ўтилган муаллифларга биноан БЎИТИ коллекция нав намуналарининг орасида юқори ҳосилдор, озуқасидаги оқсил моддаси мавжулиги, касалликларга чидамли ва бошқа қимматли хўжалик белгилари мажмуасига эгалари учрайди. Чатиштириш орқали ўсимликларнинг дурагай авлодларига энг қимматли хўжалик белги ва хусусиятларини ўтказиб, танлаш усуллари билан исталган белгиларга эга янги навларни яратиш мумкин [7, 8]. Тадқиқот услуби ва материаллар. Мазкур тажриба ПСУЕАИТИ Беда колллекцияси, селекцияси ва уруғчилиги лабораториясида ўтказилди. Коллекция кўчатзори “Методика селекции многолетних трав” [9] услуби бўйича фитотрон мажмуасида етиштирилган кўчатларни 3 метрлик делянкаларга 60х30х1 схемасида ҳар 10 та коллекция намуналаридан кейин андоза Тошкент-1 нави жойлаштирилиб тажриба қўйилди. Тадқиқот предмети бўлиб турли хил минтақалардан келтирилган турли йилларга мансуб бўлган беда генофондида сақланаётган 150 та коллекция намуналаридан фойдаланилди. Download 7.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling