Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

Тадқиқот усуллари. Ушбу мақолага ЎзР ФА Ботаника институти Микология ва 
альгология лабораториясининг 2021-2024 йиллар учун мўлжалланган илмий техник 
дастуридаги Бухоро, Наманган вилоятлари туманларида олиб борилган микологик дала 
тадқиқотлари давомида касалланган маданий ўсимликлар қисмидан олиб келинган гербарий 
намуналари, ҳамда Тошкент микология гербарийси фондидаги гербарий намуналари манбаа 
бўлиб хизмат қилди. Намуналар лаборатория шароитида шу соҳага оид методлар асосида 
амалга оширилди. Замбуруғ турларини идентификация қилишда ва морфологик белгиларини 
ўрганишда Moticam-5 N-300M, Kern Optics OBN-132 микроскопларидан ва бошқа лаборатория 
жиҳозларидан фойдаланилди. 


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –6-1/2023___________ 
77
Уларни тур ва туркумларга ажратишда ҳамдўстлик мамлакатларда чоп этилган 
адабиётлар ва аниқлагичларидан фойдаланилди [2,3,4,5,6,7]. Шунингдек, замбуруғлар номи 
замонавий номенклатура 
www.indexfungorum.org
 [8], 
www.mycobank.org
 [9] асосида берилди. 
Қуйида олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида терилган гербарийлар ҳамда, 
Тошкент микология гербарий фондидаги гербарий намуналари ва адабий манбаларни таҳлил 
қилиш натижасида олинган шафтолидаги замбуруғ касалликларининг диагностик белгилари, 
шунингдек уларнинг табиатда олинган фотосуратлари берилган. 
Шафтолининг барг бужмайиши касаллиги
Касаллик қўзғатувчиси: Taphrina deformans (Berk.) Tul.) 
Касаллик белгилари: касаллик намгарчилик кўп бўлиб, кундуз куни илиқ бўлган вақтда 
яхши ривожланади. Шафтолида баҳорда барглари бужмайиб қалинлашади ва яшил ранг 
ўрнига қизил ёки сариқ бўлади. Касалланган барглар ёз бошида тўкилади. Новдаларни ҳам 
зарарлаб қуришига олиб келиши мумкин. Касаллик шафтолининг барг ва новдаларини ҳамда 
мевасини зарарлайди. Касалликнинг бу икки формаси ҳам эрта баҳорда вегетацияни 
бошланишида пайдо бўлади. Куртакдан ёзилган барглар сарғиш ёки қизғиш–пушти рангга 
киради. Касалланган барглар соғлом барглардан йирик бўлади, чунки бу барглардаги 
тўқималарнинг ўсиши бунга олиб келади. Айниқса бир йиллик касалланган новдаларнинг 
пастки қисмидан ўсган барглар жуда ўсиб кетади. Икки ҳафтадан ошган барглар 
касалланмайди. Касалланиб яланғочланаётган новдаларнинг баргларини тўкилиши пастки 
тарафидан бошланганлиги туфайли бундай новдалар попуксимон бўлиб қолади. Кўпчилик 
касалланган новдалар қурийди, қолганлари эса биринчи совуқдаёқ совуқ уриб кетади. 
Касаллик натижасида баргларнинг тўкилиб кетиши дарахтнинг ривожланишини сусайтиради 
ва яхши ривожланмаган дарахтлар совуққа чидамсиз бўлиб қолади, шу сабабли ҳам бундай 
дарахтлар тез қурийди (1-расм). 
Тарқалиши: Зомин, Кўлсой, 22.07.1945,Тошкент, Фарғона, Наманган, Сурхондарё 
вилоятларида 1953-1985 йиллар давомида июн-июл ойларида, Қашқадарё вилояти, Ғузор, 
16.07.1949., Чироқчи,10.07.1994, Яккабоғ, 10.05.1996, Наманган вилояти, Поп тумани, Чодак 
қишлоғи, 6.05.2000; Норин, Учтепа қишлоғи, 14.05.2000, Тўрақўрғон, Куймазор ва Шаханд 
қишлоғи, 30.04.2001, Мингбулоқ тумани, Хоразм жамоа хўжалиги, 3. 05. 2000, Чуст тумани, 
Ғова қишлоғи, Дўстлик лагеридан 27.04.2001, Косонсой, Тошқўрғон қишлоғи, 25.04.2001, 
Наманган тумани 14.06.2022, Тўрақўрғон 13.06.2022., Уйчи 10.06.2021., Мингбулоқ 
15.06.2022., Учқўрғон, 10.06.2021., 13.06.2022., Бухоро вилояти, Бухоро, Шофиркон, Олот, 
22.05.2022 [9, 10]. 

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling