И.М. Мустафаев, катта илмий ходим, ЎзР ФА Ботаника институти, Тошкент
Ш.А. Тешабоева, кичик илмий ходими, ЎзР ФА Ботаника институти, Тошкент
Ж.Ж. Жўрақулов, ЎзР ФА Ботаника институти, таянч докторанти Тошкент
М.Б. Тўрабоев, кичик илмий ходим, ЎзР ФА Ботаника институти, Тошкент
Аннотация. Мақолада Ўзбекистонда тарқалган шафтолида учрайдиган барг
бужмайиши, ун-шудринг, тешикли доғланиш, монилиоз, цитоспориоз, сўлиш каби замбуруғ
касалликлари, уларнинг қўзғатувчилари ва тарқалиши ҳақида маълумотлар келтирилган.
Калит сўзлар: замбуруғ, тафрина, ун-шудринг, цитоспороз, Бухоро, Наманган.
Аннотация. В статье приведены сведения о таких грибных заболеваниях их
возбудителях и их распространении, которые распространены на персиках в Узбекистане,
такие как пятнистость листьев, мучнистая роса, цитоспориоз, монилиоз и увядание.
Ключевые слова: гриб, тафрина, мучнистая роса, цитоспороз, Бухара, Наманган.
Annotation. The article provides information about fungal diseases as well as about their
pathogens and their distribution, on peaches in Uzbekistan. The list of such diseases includes leaf
spot, powdery mildew, cytosporiasis, moniliosis and wilting.
Key words: fungus, tafrina, powdery mildew, cytosporosis, Bukhara, Namangan.
Кириш. Шафтоли-раъногулдошлар оиласига мансуб бўлган мевали дарахт.
Боғдорчиликда, асосан, оддий шафтоли навлари ўстирилади. Бўйи 3-9 м, барги кетма-кет
жойлашган, наштарсимон, гуллари икки жинсли. Меваси серсув (50-600 г гача), данакли, ясси
думалоқ, тухумсимон, оқиш яшилдан тўқ қизилгача, тукли ва туксиз (луччак). Эти
кўкимтирроқ, оч пушти, сариқ, тўқ қизил, данагидан ажралади (ажралмайдиган навлари ҳам
бор), мазаси нордонширин, ширин. Барги ва гули қайнатмаси халқ табобатида бош оғриғи,
ревматизм, ошқозон ичак касалликларини даволашда қўлланилади. Ўзбекистонда экин
майдони жиҳатидан мевали дарахтлар орасида 3-ўринни эгаллайди. Хозирги кунда
мамлакатимизда етиштириладиган шафтолини Қозоғистон, Қирғизистон, Россия,
Тожикистон, Туркманистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинмоқда [1].
Бироқ шафтоли мевалари касалликларга сезувчанлиги юқори бўлиб, касалликка
чалинишга мойил бўлади. Уларда учрайдиган касаликларнинг энг кўпини замбуруғлар ташкил
қилади. Шафтолизор боғларда ун-шудринг, монилиоз, барг бужмайиши, тешикли доғланиш
ва бошқа касалликлар кўп учрайди. Ушбу замбуруғ касалликлари, ўсимликларга келтирадиган
зарари, хосилдорликни камайишига, меваларининг сифатини ёмонлашишига баргларини эрта
тўкилишига, йиллик ўсиш суръатининг пасайишига, новда, барг ва меваларнинг
деформацияга учрашига, ўсимликнинг тўлиқ нобуд бўлишига сабаб бўлади. Шу сабабли,
иқтисодий аҳамиятга эга бўлган, экспортбоп шафтоли ўсимлигида учрайдиган замбуруғларни
ҳозирги ҳолатини очиб бериш, тур таркибини аниқлаш, мавсумий ривожланиши, шунингдек
замбуруғ касалликларини таҳлил қилиш ҳамда уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш
муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |