Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

Keywords:
 
Gagea, section, Geographical Map, Lower Surkhan 
 
Кириш. Тожибаев К.Ш., Бешко Н.Ю., Попов В.А. (2016) томонидан олиб борилган 
илмий тадқиқотлар натижасида Ўзбекистон ҳудудини ботаник-географик районлаштириш


 ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023  
82
схемаси яратилди [6].
Ўзбекистоннинг жанубий қисми бўлган Сурхандарё вилояти 5 та ботаник-географик 
районларга бўлинди: Байсун, Сурхан-Шерабод, Кухитанг, Сангардак-Тупаланг ва Боботоғ. 
Шундан Сурхон-Шеробод ботaник-геогрaфик рaйонининг таркибига кирувчи Қуйи Сурхон 
асосий районлардан бири ҳисобланади. Мазкур минтақа Ўзбекистоннинг флористик
жиҳатдан яхши ўрганилмаган ҳудудлари таркибига киради.
Қуйи Сурхон табиий географик райони Амударё водийсини, Сурхондарё водийсининг 
қуйи қисмини (Янги қишлоқдан қуйида жойлашган) ва Шеробод дарё ёйилмасининг 300-450 
м мутлақ баландликдаги қисмини ўз ичига олади. Ҳудудининг умумий майдони 3520.15 
кв.км.ни ташкил этади. Қ.З. Зокиров [6,7] таклиф этган таснифи бўйича ҳудуднинг майдони 
асосан чўл минтақасига (денгиз сатҳидан 400-450 м.) тўғри келади.
Мазкур минтақада аниқ мақсадга йўналтирилган флористик тадқиқотар олиб 
борилмаган, дастлабки маълумотлар 1881 йилдан бошланиб Капю ва Бонвалога тегишли 
(Capus et Bonvalot) бўлиб Тошкент-Самарқанд, Қарши-Келиф, Келиф-Шеробод, Шеробод-
Гузар Шеробод-Ангор, йўналишларида тадқиқот олиб боришган. Gagea Salisb. туркуми 
бўйича 1905 йили А.Террачиано Капю олиб борган тадқиқотлар ҳамда илмий ишлари учун 
олим номига G. capusii A.Terracc. турини фанга киритади. 1927-1930 йиллардаги тадқиқот 
ишлари А.И. Введенский ва В.П. Бочанцевлар томонидан амалга оширилган бўлиб, Бойсун-
Денов, Шеробод шаҳарлари атрофларида, Хаудак тоғ ва Каттақум қумликларида олиб 
боришган. А.И. Введенский томонидан 1941 йили G. delicatula Vved., G. gymnopoda Vved. 
турлари фанга киритилди [3]. Бундан кейнги тадқиқот иши 2022 йилда Сурхон-Шеробод 
ботaник-геогрaфик рaйони флорaсини ўрганган Н. Т. Ачиловага тегишли бўлиб, туркум 
бўйича 10 тур келтирган. Шундан 2 таси фан учун янги бўлиб, ҳали чоп этилмаган [2,5]. 

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling