___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023
80
ўзагигача зарарланади. Зарарланган пўстлоғ тагида жуда кўп сонли нуқта шаклида
дўнгалакчалар пайдо бўлади. Бунинг натижасида пўстлоқ сирти қавариб чиқиб, қўл билан
синаганда ғадур–будурлиги сезилади, бу дўнгалакчалар замбуруғ пикнидаларда бир
хужайрали озгина эгилган кичкина рангсиз споралар жойлашган бўлади. Бу замбуруғлар
асосан кучсизланган дарахтларни механик жароҳатланган жойидан зарарлайди.
Касалликнинг бўлишига совуқ ва қуёш таъсирида, пўстлоқни зарарланиши ва кесиш,синиш
натижалари ҳам сабаб бўлади.
5-расм. Шафтоли новдасининг монилиал куйиш билан касалланган холати
Тарқалиши: Тошкент вилояти, Ангрен, 26.05.1953., 30.09.1954., Заркент,05.08.1954.,
Охангарон 15.05.1954.,Паркент тумани, Суқоқ,26.06.1954., 3.07.1954.,Бухоро, Раенобод,
29.05.1957., Қорақалпоғистон, Чимбой тумани, 05.1952., Самарқанд, Зарафшон, 26.05.1953.,
17.09.1958., 05.08.1959.
Кураш чоралари: Дарахтларни юқори агротехник шароитда ўстириш, ўз вақтида
касаллик ва ҳашоратларга қарши кураш. Қуриган дарахтларни кесиш ва уларни ёқиб юбориш
лозим бўлади.
Шафтолининг сўлиш касаллиги
Касаллик кўзғатувчиси: Fusarium solani Mart.
Касаллик белгилари: - сўлиш касаллиги пайвандланган кўчатларда ва кўп йиллик
дарахтларда ҳам кузатилади. Сўлиш касаллиги искана пайванд қилинган кўчатларда кўп
учрайди. Бундай кўчатлар доимий жойга ўтказилган биринчи йилдаёқ касаллик белгиларга эга
бўлади. Касалликнинг ички белгилари поянинг ёғочлик қисмидаги тўқималарнинг қорайиши–
некроз хосил қилиши билан харатерланади. Касалликнинг ташқи белгилари пастки ярусларда
жойлашган баргларнинг сўлиган ҳолда кўриниши билан ифодаланади. Барг япроғи сарғиш
доғларга эга бўлиб, улар ёз фаслининг охирида тушиб кетади. Бундай новдалар қиш
фаслининг совуқ ҳароратга совуқ ҳароратга чидамаганлигидан қуриб қолади. Баҳорда бундай
новдалардаги куртаклар ривожланмайди. Касалликнинг келиб чиқишига Fusarium туркум
вакиллари қатнашади [ 14].
Do'stlaringiz bilan baham: |