Касаллик белгилари: Касаллик намгарчилик кўп бўлиб, кундуз куни илиқ бўлган
вақтда яхши ривожланади. Дастлаб баргларда қизғиш-жигарранг тусдаги майда нуқтага
ўхшаш доғларни пайдо бўлади. Сўнгра ушбу доғлар катталашиб, бир-бирига қўшилиб бориб,
катта думалоқ доғларни ҳосил қилади. Бу доғларнинг ўрта қисми анча оч бўлиб, четлари тўқ
жигаррангда бўлади. Маълум вақтлардан сўнг баргларнинг кўп зарарланиши оқибатида
барглар тўкилиб кетади. Ёки кўпгина зарарланган баргларнинг доира шаклидаги доғ қисми
тушиб кетиши натижасида баргларда тешикчалар ҳосил қилади (3-расм).
Тарқалиши: Бухоро вилояти, Раенобод, 25.06. 1958., Тошкент вилояти, Бўстонлиқ
тумани, Хумсон қишлоғи, 09.08.1958.,22.05.1992., 15.06.1993.,Самарқанд вилояти, 19.10.1957.,
05.08.1958., Мирзачўл 11.06.1958., Навоий вилояти, Зарафшон,17.09.1958, Зомин Миллий
табиат боғи, Усмонлисой, 15.06.2020., Наманган вилояти, Наманган 15.06.2022, Тўрақўрғон
13.06.2022., Уйчи 10.06.2021., Мингбулоқ 18.07.2021., Учқўрғон, 10.06.2021., 13.06.2022.,
Бухоро вилояти, Бухоро, Шофиркон, Олот, 22.05.2022.
Кураш чоралари: Кузда тўкилган барглар ва мевалар боғдан йиғиштириб олинади. Боғ
қатор оралари шудгор қилиниб, ўсимликларга шакл бериш жараёнида қуёш нурлари бир
текисда тушиши ва хаво айланиши қулай бўлишига алоҳида эътибор берилади.
Шафтолининг монилиал мева чириш касаллиги
Касаллик қўзғатувчиси: Monilinia fructicola (G. Winter) Honey
Касаллик белгилари: касаллик меваларида кичик жигарранг нуқта билан бошланади,
аста–секин зарарланган жой катталашиб боради ва бутун мевани қоплайди. Эти жигаранг,
юмшоқ, губкасимон бўлиб қолади. Чириган жой юзасида инфекция кириб борган жой
атрофида концентрик доираларда жойлашган сарғиш-кулранг ёстиқлар шаклида хосил
бўлади. Нам ҳавода касаллик жуда тез тарқалади (4-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |