Хорижда таълим олиш имкониятини бой берманг! АҚШ: АҚШда ўқишнинг афзалликларини кўрмаслик мумкин эмас! Энг сезиларлиси Америка университетларининг рейтинглари


Download 28.87 Kb.
bet3/4
Sana07.02.2023
Hajmi28.87 Kb.
#1174059
1   2   3   4
Bog'liq
12.3-seminar-ХОРИЖДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Жанубий Кореянинг таълим тизими бошқа ривожланган давлатларга нисбатан энг самарали ҳисобланади. Шуни таъкидлаш жоизки, Корея олий ўқув юртлари орасида аниқ иэрархик пирамида тизими мавжуд, натижада дипломлар котировкаси жуда катта фарқ қилади.
КАНАДА
БМТнинг маълумотларига кўра Канададаги таълим энг юқори сифатли ва арзон ҳисобланади. У дунёдаги нуфуз жиҳатидан иккинчи ўринни эгаллайди, бу кўплаб чет эллик абитуриентларни ушбу мамлакатда олий маълумот олиш имконияти билан танишишга ундайди.
КИПР
Кипрда таълим тизимини модернизация қилиш бўйича мақсадли ҳукумат чоралари натижасида Кипрдаги таълим тобора оммалашиб бормоқда: Кипр ЯИМнинг 7 фоизидан кўпроқини таълимга сарфлайди, Дания ва Швециядан сўнг Европа Иттифоқида учинчи ўринни эгаллайди. Натижада, 2013 йил бошида Кипрда чет эллик талабалар сони уч баробар ошди. Кипр кичик орол бўлишига қарамасдан, ундаги университетлар кичик эмас ва кўплаб халқаро рейтингларда етакчи ўринни эгаллайди. Биз билан сиз кичкина оролнинг катта имкониятларига эришишингиз мумкин.
ЛАТВИЯ
Латвия Европа Иттифоқи ва Шенген битимининг аъзоси ҳисобланади. Шунинг учун Латвия олий ўқув юртларида олинган дипломлар Латвия чегараларидан ташқарида бир хил ҳуқуқий кучга эга. Хорижликлар Латвияга асосан туризм, тадбиркорлик, логистика ва банк соҳаларида таълим олиш учун боришади. Бундан ташқари, Латвия университетлари бизнес инкубаторлари билан танилган: масалан, тажрибали мутахассислар ва ўқитувчилар назорати остида талабалар келажакда ўзларининг бизнеслари учун пойдевор яратадилар.
МАЛАЙЗИЯ
Малайзия — энг паст нархларда юқори сифатли таълимни кафолатлайдиган мамлакат. Малайзияда ўқиш ҳаётингизни бутунлай ўзгартирадиган ажойиб тажриба. Ушбу мамлакатнинг аҳолиси инглиз тилини яхши билади ва маҳаллий олий ўқув юртларининг дипломлари хорижда иш берувчилар томонидан юқори баҳоланади.


ПОЛЬША
Польшада асосан Европа дипломларини олишни истовчи, лекин тубдан янги муҳитга тайёр бўлмаган Россия ва МДҲ мамлакатларидаги талабалар учун мос. Польша бир вақтлар СССРнинг бир қисми бўлганлиги туфайли, у ерда собиқ таълим тизимининг кўп қисми сақлаб қолинган. Аммо шу билан бир қаторда бугунги кунда у Европа билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Download 28.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling