Хорижий инвестициялар ҳАҚида тушунча ва унинг моҳияти


Download 194.5 Kb.
bet5/6
Sana22.12.2022
Hajmi194.5 Kb.
#1042192
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ГЛОБАЛЛАШУВ ҲАМДА ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯЛЛАШУВНИНГ КУЧАЙИБ БОРИШИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ (18 list). TFV

Қисқача хулосалар

1.Глобаллашув жараёнига қўшилиш - бу дунёнинг етакчи давлатлари билан ҳамкорликда бўлиш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳадаги давлат сиёсатининг ўзаро манфаатли асосда бу давлатлар сиёсатига мос келишидир. Глобаллашув жараёнига иқтисодиётни эркинлаштириш, илмий-техник тараққиётнинг тезлашиши, рақобатнинг кучайиши ва бошқа бир қатор омиллар ҳам хосдир.


2.Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакат иқтисодиётида хорижий инвестицияларнинг тутган ўрни, салмоғи мазкур давлатдаги инвестицион муҳитнинг қанчалик қулайлигини белгилайди. Бу муҳит кўп жихатдан хорижий инвестицияларга нисбатан давлат олиб бораётган сиёсатини ва ташқи иқтисодий фаолиятининг давлат томонидан тартибга солишнинг хусусиятлари билан баҳоланади.
3.Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда жаҳон бозорида чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришларини сотиб олишни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш учун асос яратади. Киото Протоколи - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли Конвенциясига 1997 йил 11 декабрда қабул қилинган, Ўзбекистон Республикаси томонидан 1999 йил 20 августда ратификация қилинган ва 2005 йил 16 февралдан бошлаб кучга кирган, парник газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш механизмларини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.
4.Инвестиция лойиҳаси (лойиҳа) - иқтисодий, ижтимоий ва бошқа манфаат кўриш мақсадида инвестициялар киритган ҳолда олдиндан белгиланган муддат мобайнида амалга ошириладиган ўзаро боғлиқ тадбирлар ва ишлар мажмуасидир.
5.Халқаро капиталлар миграцияси халқаро иқтисодий муносабатларда етакчи ўринлардан бирини эгаллар экан, у ўз навбатида жаҳон хўжалиги ривожига сезиларли таъсир ўтказади. Бу таъсир, авваломбор, капиталлар миграциясининг жаҳон иқтисодиётини ўсиш суръатларида ўз аксини топади. Капитал ишлаб чиқаришнинг кулай инвестиция муҳити мавжуд соҳаларни излаб, чегараларни кесиб ўтади. Халқаро инвестициялар кўпчилик мамлакатлар учун ишлаб чиқаришдаги капитал етишмаслиги муаммосини ҳал этиш, инвестиция салоҳиятини ошириш ва иқтисодий ўсиш суръатларини тезлатиш имконини беради.


Download 194.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling