Хорижий инвестициялар ҳАҚида тушунча ва унинг моҳияти


Download 194.5 Kb.
bet1/6
Sana22.12.2022
Hajmi194.5 Kb.
#1042192
TuriПротокол
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ГЛОБАЛЛАШУВ ҲАМДА ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯЛЛАШУВНИНГ КУЧАЙИБ БОРИШИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ (18 list). TFV


ГЛОБАЛЛАШУВ ҲАМДА ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯЛЛАШУВНИНГ КУЧАЙИБ БОРИШИДА ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ.


РЕЖА:
1. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашувида хорижий инвестицияларнинг ўрни.


2. Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш.


3. Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


4. Инвестицияларнинг экспорти ва импорти.


1. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашувида хорижий инвестицияларнинг ўрни


Глобаллашув жараёнига қўшилиш - бу дунёнинг етакчи давлатлари билан ҳамкорликда бўлиш, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳадаги давлат сиёсатининг ўзаро манфаатли асосда бу давлатлар сиёсатига мос келишидир. Глобаллашув жараёнига иқтисодиётни эркинлаштириш, илмий-техник тараққиётнинг тезлашиши, рақобатнинг кучайиши ва бошқа бир қатор белгилар ҳам хосдир. Замонавий жаҳон иқтисодиёти учун инвестицион фаоллик ва жаҳон иқтисодиёти глобаллашувининг кучайиши муҳим аҳамият касб этади. Ривожланаётган мамлакатлар ва бозор иқтисодиётига ўтиш даврини бошидан кечираётган давлатларнинг халқаро мехнат таксимотидаги роли ортиб бораётганлиги ҳам унга ижобий таъсир кўрсатади.
МДҲ мамлакатларининг пайдо булиши билан хорижий инвесторларнинг инвестицион фаолиятларини амалга оширишдаги янги имкониятлар майдони пайдо бўлди. Шуни айтиш керакки, хорижий инвесторлар бу масалада катта тажрибага эга. Албатта бу масаланинг бир томони бўлса, иккинчи томони инвестициялар қабул қилувчи (МДҲ) давлатлар учун замонавий ишлаб чиқариш воситаларини қабул қилишдаги инвестицон танлов имконияти яратилди. Бунга оддий ҳол деб қараш керак эмас, чунки, инвестициялар-иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи, уни олға силжитувчи кучдир.
Мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ривожланишида инвестицияларининг жумладан, хорижий инвестицияларнинг аҳамияти каттадир. Маълумки, ҳар қандай давлат дунёдан ажралган ҳолда жаҳон тажрибаларини ўрганмасдан, дунёнинг етакчи давлатлари илм, фан ва техника соҳасида эришган ютуқларини қабул қилмасдан ривожланиши мумкин эмас. Ўзбекистон иқтисодиётида чуқур иқтисодий ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар амалга оширилар экан, хорижий инвестициялар ривожисиз тасаввур этиб бўлмайди. Маълумки хорижий инвестициялар иқтисодий ривожланиш гарови, иқтисодиётни ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланади. Яқин йилларгача фақат хом ашё маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган Ўзбекистон бугун дунё харитасида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашга, бошқа тараққий топган мамлакатлар, авваламбор, АҚШ, Ғарбдаги демократик давлатлар, шарқдаги Япония, Корея, Малайзия ёки шунга ўхшаш давлатларга тенг бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўяр экан, бунда биринчи галдаги чет эл сармоялари, чет эл инвестицияси ниҳоятда катта аҳамият касб этади. Ушбу давлатларнинг тарихи шуни кўрсатадики, агар бу хорижий малакатларга сармоя келмаса, инвестиция келмаса, ҳеч қачон бу давлатлар бугунги ривожланиш даражасига кўтарила олмас эди.
Ўзбекистон бугунги кунда йирик хорижий инвестицияларни қабул қилувчи мамлакатлар қаторига кириш учун барча иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий асосларга эга. Лекин бу дегани Ўзбекистонда хорижий инвесторларни жалб қилиш учун барча ишлар қилиб бўлинди, дегани эмас. Эндиги навбатда бу асосларга таянган ҳолда инвестициялар жалб этишнинг механизмларини такомиллаштириш масалалари туради.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакат иқтисодиётида хорижий инвестицияларнинг тутган ўрни, салмоғи мазкур давлатдаги инвестицион муҳитнинг қанчалик қулайлигини белгилайди. Бу муҳит кўп жиҳатдан хорижий инвестицияларга нисбатан давлат олиб бораётган сиёсатини ва ташқи иқтисодий фаолиятининг давлат томонидан тартибга солишнинг хусусиятлари билан баҳоланади. Стратегик инвесторлар кўп миқдордаги маблағларни биринчи навбатда иқтисодиёти ўз ички имкониятлари асосида барқарор ва изчил равишда ривожланаётган мамлакатга йўналтиради. Айнан шундай мамлакатлардагина қўйилган маблағлар сақланишига ва барқарор фойда олишга мўлжал қилса бўлади. Ички ва чет эл инвесторларини биринчи навбатда минимал даражадаги солиқ имтиёзлари эмас, балки бизнесдаги кейинги қулай ва мақбул истиқболлар қизиқтиради.
Хорижий инвестициялар иқтисодий жараёнлар ҳисобланиб, жаҳон бозори билан ўзаро яқин ва тўлиқ боғлиқликда бўлади. Шу нуқтаи назардан у кўпгина иқтисодий жараёнларни ўзида қамраб олади. Хорижий инвестициялар бозор муносабатларига ўтаётган мамлакатлар иқтисодиётини таркибий қайта қуриш суръатларини тезлаштириш имконини беради. Энг муҳим йўналиш сифатида хорижий инвестицияларни жалб этишни ўз ичига олган инвестиция фаолиятининг жадаллашуви бугунги кунда ўтиш даврини бошидан кечираётган мамлакатлар учун айни муддао. Хорижий инвестицияларни жалб этиш у ёки бу мамлакатда олиб борилаётган сиёсий ва ижтимоий – иқтисодий ислоҳотларга боғлиқ.

Download 194.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling