2.04-модда. Фоизлар
Кредит бўйича фоизлар қуйидагича аниқланади ва тўланади:
(а) Фоизлар кредит бўйича олинган ва қайтарилмаган асосий қарз миқдори бўйича ҳисобланади. Кредит бўйича олинган ва қайтарилмаган асосий қарзга ҳисобланган фоизлар, фоизларни тўлаш кунида амалга оширилади;
(б) фоиз ставкаси - йилик 8,5% (саккиз бутун ўндан беш) фоиз, (шу жумладан банк маржаси 4%);
(в) Фоизлар ҳар куни мутаносиб равишда 360 кунлик йил давомида, шу жумладан биринчи фоизни ҳисобга олган ҳолда, тегишли фоизларни ҳисоблаш давридаги охирги кунни ҳисобга олмаган ҳолда кредитларни тўлиқ қайтарилгунига қадар, 4-сонли тўловларни қайтариш жадвалига асосан амалга оширилади;
(г) ҳар бир қарзга нисбатан қўлланиладиган биринчи фоизлар даври тегишли кредитлаш санасидан бошланади (шу жумладан) кейинги фоизларни тўлаш санасигача (бундан мустасно) қўлланилади.
(д) кредит бўйича фоизлар ҳар 1 (бир) ойда 28 ой давомида 2024 йил "27" июнгача бўлган даврда Асосий қарзда капиталлаштирилади;
(е) Фоизларни тўлашнинг биринчи санаси «27» март 2022 йил.
2.05-модда. Кредитни ташкил қилиш учун бир марталик комиссия
Қарз олувчи Кредитни ташкиллаштиргани учун молиялаштириш очилган санадан кечиктирмаган ҳолда, Банкка кредит суммасининг 0,1% миқдорида (ноль бутун ўндан бир фоиз) бир марталик комиссия тўлайди.
Изоҳ: Комиссия тури ва ҳажми молия институти (Кредитор) томонидан қўйилган шартлардан келиб чиқиб белгиланиши керак.
2.06-модда. Мажбурият учун комиссия
Ушбу Кредит шартномасининг 2.04-бандида кўрсатилган фоизларни тўлаш саналарида, маблағ очилган кундан бошлаб, кредит суммаси тўлиқ ишлатилган кунгача, қарз олувчи банкка мажбурият учун йилига фойдаланилмаган кредит миқдоридан 0.5% миқдорида комиссия тўлайди. Мажбурият тўлови қарзнинг амалдаги муддатидан бошлаб кредитнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар ҳисобланади.
Мажбурият учун тўлов ҳар куни кредитнинг валютасида мавжуд бўлган миқдор бўйича ҳар йили 365 кун давомида тегишли мажбурият муддатини қоплаган кунларнинг ҳақиқий сонидан келиб чиққан ҳолда олинади.
Изоҳ: Комиссия тури ва ҳажми молия институти (Кредитор) томонидан қўйилган шартлардан келиб чиқиб белгиланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |