Шахслилик конструктлари-ўз тажрибаларини тушунтириши ёки изоҳлаши, англаши ёки талқин этишида инсон томонидан фойдаланиладиган ғоялар ва фикрлардир. У ўзида ўхшашлик ёки қарама-қаршилик позициясидан инсон воқеликнинг бирор бир жабҳасини бақарор усул ёрдами билан мулоҳазалашни тақдим этади. - Айнан объект, ҳодисалар ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни когнитив кузатиш жараёни шахслилик конструктларнинг шаклланишига олиб келади. Бунинг учун учта элемент керак экан (ҳодиса ёки предмет): улардан иккитаси бир бирига ўхшаш, учинчиси эса бу иккаласидан фарқ қилади. Шу сабабли барча шахслилик конструктлари биполяр ва дихотомикдир, инсон тафаккури ҳаёт тажрибасини кулранг тонда эмас, оқ ёки қора тонда англайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |