ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
Исламова Тоҳира Рихсибаевна
Хорижий тил
Фанидан
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
(4 курс сиртки)
Тошкент – 2022
Исламова Т.Р. “Хорижий тил” фанидан мустақил таълимни ташкил этиш бўйича Сиртқи факультет 4 курс талабалари учун услубий кўрсатма.-Т.ТМИ, 2022й
|
|
Ушбу услубий кўрсатма 4 курс сиртқи талимнинг барча йўналишлар талабалари учун мўлжалланган. “Хорижий тил” фанидан мустақил таълимни ташкил этиш бўйича услубий кўрсатма фан дастури ва ишчи ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди. Ушбу услубий кўрсатма “Хорижий тил” фанини ўзлаштириш учун мўлжалланган бўлиб у грамматик тестлар, ўқиш, ёзиш, тақдимотлар бажариш каби вазифаларни ўз ичига олган.
Ушбу услубий кўрсатма Тошкент молия институти Ўқув –услубий кенгашида мухокама қилинган ва нашрга тавсия этилган.
(2022йил ... сентябрдаги №..../ сон қарори)
Тақризчилар:
Ф.Саидова - ТМИ “ Хорижий тиллар” кафедраси мудири
КИРИШ
Олий таълимда тайёрланаётган мутахассисларнинг сифат даражаси кўп жиҳатдан мустақил ишларни ташкил этиш ҳолатига бевосита боғлиқ. Чунки барча фанлар бўйича мустақил таълимга ажратилган мавзулар ҳам бевосита ўрганилиши шарт. Келтирилаётган жиҳат сиртқи (иккинчи ва ундан кейинги олий таълим негизидаги сиртқи шаклда) таълимнинг барча таълим йўналишларида ўқитиладиган “Хорижий тил” фанига ҳам тааллуқлидир. Мамлакатимиздаги иқтисодий тараққиётнинг бугунги босқичида чет тилига алоҳида эътибор қаратилаётган бугунги кунда бу фанни чуқур ўрганиш давр талаби хисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда мустақил ишлашни самарали ташкил этиш долзарб масалалардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |