Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Download 0.78 Mb.
|
1-2-3- бўлим
- Bu sahifa navigatsiya:
- A. Aмерика адабиётидаги аёл муаллифларнинг асарларида акс этган ички исён ва руҳий камолот мавзуларининг ўзига хос жиҳатлари
УЧИНЧИ БЎЛИМ
1. Муаллиф руҳий оламидаги қиёматнинг ҳаққоний тасвирлари: адабиётда бадиий образларнинг автобиографик хусусиятлари мисолида. Мазкур бўлимда, асосан, ўтган асрда ижод қилган аёл муаллифларнинг адабиётда мавжуд тенгсизликдан кечирган изтироблари ўрганилади ва таҳлил қилинади. A. Aмерика адабиётидаги аёл муаллифларнинг асарларида акс этган ички исён ва руҳий камолот мавзуларининг ўзига хос жиҳатлари XIX-аср охири ва XX-аср бошларидаги Aмерика адабиётининг асосий мавзуларидан бири сифатида аёлларнинг жамиятдаги ўрнини ва кишилик жамияти тараққиётида унинг ролини англаш, шунингдек, ҳуқуқ ва эркинликларига эътибор қаратиш масаласи биринчи ўринга чиқди. Кўпгина манбаларда кўратилишича, XIX-асрнинг сўнгги чорагига келиб, Қўшма Штатларда аёлнинг ҳам кўчадаги, ҳам уйдаги фаолиятига теран назар ташлашни бошлашди ва уларнинг турмуш тарзига муносабат эксплуатациядан бошқа нарса эмаслиги биринчи бўлиб адабий асарларда кўриниш бера бошлади, ёзувчилар жамиятдаги нормалар патриархал моделга кўра қурилганлигини тобора англатишни бошладилар. Э.Фроммнинг таъкидлашига қараганда, бутун патриархал жамиятларда эркакларнинг аёллар устидан ҳукмронлиги табиатан ўзларига берилган кучни ожизаларни эксплутация қилишга қаратишган, чунки жамиятдаги принциплар фақат уларнинг манфаатларига хизмат қиларкан [46,154] Aёлларнинг жамиятдаги тенглик масаласи нафақат Америка, балки бутун дунё мамлакатларининг кенг доираларини қамраб олган ва ҳануз дорлзарблигини йўқотмаган масаладир. Айтиш жоизки, бу, аввало, адабиётда кенг муҳокама қилинишдан бошланди, мазкур муаммо Г.Ибсен (“Қўғирчоқлар уйи” 1879, “Руҳ” 1881), Э.Золя (“Нана”, 1880), Г. де. Мопассан (“Ҳаёт”, 1883), Б. Прус (“Ҳурфикрли аёллар”, 1893), Т. Фонтан (“Эффи Брист”, 1895), Л. Пиранделло («Рад этилган», 1901), Л. Н. Толстой «Aнна Каренина, 1877) ва бошқа ёзувчиларнинг асарларидаги бош мавзуга айланди. Кейинчалик адабиётга аёллар муаллифларнинг ўзлари ҳам бу масалани дадил кўтариб киришни бошлашди ва мавзунинг оғриқлари янада ёрқинроқ кўзга ташланди. Жумладан, Анна Бредстрит, Мэри Роулендсон, Энн Ҳачинсон, Энн Коттон, Сара Кембл Найт, Филлис Уитли, Сюзанна Роусон, Ҳанна Фостер, Жудит Саржент, Отис Уоррен, Маргарет Фуллер, Эмили Дикинсон, Лидия Чайлд, Энжелика Гримке, Сара Гримке, Элизабет Кейди Стенсон, Сожорнер Труф, Ҳарриет Бичер Стоу, Ҳарриет Жейкобс, Ҳарриет Уилсон, Мэри Уилкинс Фримен, Сара Орн Жуитт, Эдлен Глазгоу, Уилла Кэсер, Марианна Мор, Зора Нил Керстон, Силвия Платт, Анна Секстон, Элизабет Бишоп, Эми Клэмпит, Ники Жовани, Майа Ангелоу, Юдора Уэлти, Тони Моррисон каби Америка адиб ва шоирлари ижодининг ҳар бири ўзига хос бир олам [47, 64]. Ҳар бирининг ижоди аслида жамиятда мавжуд бўлган адолатсизлик, тенгсизлик ва эрксизликка қарши исён тариқасида намоён бўлади. Масалан, Филлис Уитлини олайлик, шеърлари билан танилган ва эркинликка эришишга эришишига туртки бўлган илк афро-америкалик шоир, ҳамиша қулликка қарши чиққан ва инсоннинг эркинлигининг аҳамияти ҳақида сўзлаган. Қул бўлатуриб, қоратанлиларнинг илм олиши учун курашган ва расизмга дадил қарши чиққан муаллиф сифатида эътироф қилинади. Шоирнинг рус тилига таржима қилинган шеърларида шундай сатрлар бор: “Те, кто на нас с презрением глядят, Мол, «породил их, чернокожих, ад», Пусть помнят: самый черный человек, Христом быть может убелен, как снег». Ким бизни назарига илмай қараса, қоратанлиларнинг дўзахини пайдо қилди: (бу билан шоир жамиятнинг адолатсизлигига қарши ғазаб билан бош кўтариб чиққанларни назарда тутмоқда), унутманг, дейди у, балким энг қора одам, Масиҳнинг назарига тушган, қор сингари оппоқ бўлиши мумкин. Шоир бунда инсон терисининг ранги аҳамиятсиз, энг асосий жиҳат – бу инсонийликда эканлигини англатишга уринади. «Мен исён қиламан» («Я встаю») дея шиддати билан ўз даврида танилган яна бир афро-америкалик шоир Мая Анжелу дадил жамиятга ўз норозилигини билдиради: «Вы вписать меня рады в историю –Только лжи вашей не признаю, И из грязи, как пыль придорожная, Я все же упрямо встаю. Моя смелость вас огорчает? Почему вы настолько мрачны?» Тарихда номимни ёзиб қолдиришингиз учун ёлғонингизни қабул қилмайман, кўчадаги чанг каби бўлса ҳам қайсарлик билан қўзғаламан. Менинг жасоратим сизни ранжитади, шунинг учун ранг-рўйингиз тунд, дея ошкора исён қилаётганини тан олади шоир. Унинг шеърлари ўз даврида қоратанли аёлларнинг икки карра камситилишларига қарши янграган акс-садо эди [48]. Америка адабиётига аёлларнинг овози ўзгача руҳ олиб кирди, десак янглишмаймиз ва этик позициялар доимий таҳлил қилиниб, илмий нуқтаи назардан чиғириқдан ўтказилиб турилиши шарт эканлигини кўрсатди [49: 105]. Кўпгина адабий танқидчилар таъкидлаганидай, мабодо адабиётда эркак ва аёл муаллифлар бир-биридан айро тарзда қабул қилинадиган бўлса, у ҳолда эркак муаллифнинг кечинмаларини бутун инсоният хулосаси сифатида қарамаслик керак, балки асарлар эркак ва аёл кечинмалари тариқасида баҳоланиши мақсадга мувофиқ бўлади, деган фикрни илгари сурдилар. Бугунги замонавий муаллифлар нафақат жамиятда, балки адабиётда мавжуд бўлган тенгсизликка қарши чиқмоқдалар, чунки адабиётда ҳануз эркак ва аёл муаллифларни бир-биридан ажратувчи терминлар ва қарашлар ҳануз қарашларда ҳукмронлик қилади, масалан, инглиз адабиётида эркаклар – writer, аёллар – female-writer ( ўзбек адабиётида эса эркаклар – адиб, аёллар – адиба, рус адабиётида эркаклар – писатель, аёллар – писательница), деб юритилади. Бу фақат ёзувчилар қисматида эмас, балки шоирларга ҳам мурожаатларда яққол кўзга ташланади. Масалан, инглиз адабиётида эркаклар – poet, аёллар – female-poet, (ўзбек адабиётида эркаклар – шоир, аёллар – шоира, рус адабиётида эркаклар – поэт, аёллар – поэтесса) сифатида иккига ажратилади. Бундай муносабатлар ҳануз аёл ижодкорларнинг ижодини эътибордан четда қолаётганидан ва эркаклар тажрибаси асосида яратилган умумий хулосалардан адабиётда тамоман воз кечилмаганидан далолат билдиради [50: 33]. Хўрланганлар, камситилган адабиёт вакиллари тобора ўз овозларини баландроқ эшилила бошланди. Айтиш жоизки, адабиёт ҳамиша ҳаётнинг акси бўлиб келган. Одатда, қалбдаги туйғулар руҳий исёнлар, изтироблар, шеър ёки насрий асарлар орқали изҳор қилинади. Бу майдонда ҳар замонда фақат истеъдоднинг қўли баланд келган. Даврлар, замонлар алмашингани сайин ҳар замон ва маконнинг ўзига яраша муаммолари кўзга ташланади, шунингдек, адабий асарларнинг бош мавзусига айланади. Жамиятда аёлнинг хўрланиши, унга беписанд назар билан қараш, ва ҳатто, жодугарликда айблаш, ўрта асрларда авжига чиққан бўлса, ундан кейинги даврларда ҳам унга зулм қилиш камайган эмас. Бу муаммо энди фақат адабий образларда ёхуд лирик қаҳрамонлар қисматида кўринмайди, балки аёл муаллифларнинг адабиёт майдонида ўз норозилигини жамиятга ва оммага очиқча билдириши билан кўзга ташланиб келмоқда. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling