Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати
A. Рус адабиётида аёл муаллифлар ижодига муносабат ва сиёсий тазйиқлар оқибати
Download 0.78 Mb.
|
1-2-3- бўлим
A. Рус адабиётида аёл муаллифлар ижодига муносабат ва сиёсий тазйиқлар оқибати.
ХIХ ва ХХ асрга келиб, жаҳон адабиётида рус адиблари ижоди юксалиши сезила бошланди, бунда, айниқса, аёл муаллифларнинг ҳиссаси беқиёс бўлди. Айни шу даврда рус адабиётида нафақат шоир, ёзувчи, балки таржимон, ҳатто аёл танқидчилару публицистлар ўз номлари билан адабиётга дадил кириб келишга журъат этишди, шунингдек, улар бу оламда ўз ўрнига эга бўлишга интилиб, ҳақ-ҳуқуқи учун курашди ва буни ошкора талаб қилди. Бу ижодкорлар овози шу қадар баланд янградики, аёл қалами нималарга қодирлигини исботладилар [58:84]. Рус адабиётида Кумуш аср адабиётининг таҳлили учун ана шундай чуқур ёндашув зарур. Аммо бу давр кўпгина ёзувчи ва шоирларни таништириш билан бирга уларни анчайин оғир синовларга дучор қилган. Фожиалар ижодкорларга ўзи яшаётган давр, воқеалар, жамиятдаги сиёсий ўзгаришлар ва устувор тузумга қарши исён кўтариб, жамият тартибларини ўзгартириш кераклиги борасида чуқур мушоҳада юритишга мажбур қилган. Адабиётга модернизмнинг кириб келиши ҳар жиҳатдан бадиий адабиётга доир ҳақиқий кашфиётларнинг аҳамиятини англаш имконини яратди. Ю. Айхенвальд, И. Анненский, В. Брюсов, В. Жирмунский, В. Иванов, С. Маковский, О. Мандельштам, Н. Оцуп, И. Северянин, Б. Эйхенбаум сингари ижодкорлар қаторида Анна Ахматова, Марина Цветаева сингари кучли аёл муаллифлар ҳам пайдо бўлди ва улар рус адабиёти ривожига салмоқли ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Айни шундай номларнинг пайдо бўлиши аёллар ижодига бўлган муносабатни бирмунча ижобий томонга ўзгартирди. Рус адабиётида Анна Бунина ва Каралина Павлова каби қатор шоирлар бўлган ва улар хронологик жиҳатдан Марина Цветаева ва Анна Ахматовадан аввалроқ адабиётга кириб келган ижодкорлар сифатида тилга олинадилар[59: 44]. Бироқ шунга қарамай ХVIII асрдан то ХХ асрнинг бошлари, яъни 1910-йилларгача аёлларнинг уринишлари жиддий қабул қилинган эмас, зиёли хонимларнинг тўқиш ёхуд мусиқа асбобини чалиш сингари бўш вақтида ўзини авраш учун ўтказадиган бир юмуши ёхуд қизиқиши сифатида қабул қилинган. Шу учун уларнинг асарларига қуйидагича танқидий фикрлар билан ёндашилган: «Аёллар қаламига мансуб», «Муҳаббат ва гумон» ва уларга «тугал эмас» сингари тамғалар ёпиштирилган [60, 78]. Маълумки, адабий танқидчиликнинг бундай муносабати кўпгина аёл муаллифларни эркакча тахаллус билан ижод қилишга мажбурлади. Масалан, Зинаида Гиппиус, эркакча тахаллуслар остида ўз асарларини эълон қилди, унинг бирдан-бир мақсади – жамоатчиликни уни муаллиф тариқасида жиддий қабул қилишини истаган. Уни “Декадент Мадоннаси” аташган ва рус символизмининг онаси сифатида баҳолашган. Маълумки, декадентлик – адабиётнинг ўзига хос йўналиши, эстетизм индивидуализм ва имморализм билан характерланади, баъзан бу романтизм ва модернизм билан ҳам боғланади. Рус адабиётининг бу ёрқин истеъдод соҳибини шоир, публицист ва ёзувчи сифатида алоҳида эътироф қилишади. Бундай қисматни ўзига Надежда Александровна Бучинская ҳам танлаган эди, у узоқ йиллар Тэффи тахаллуси билан ижод қилган, у рус юморизмининг қироличаси номига мушарраф бўлганди. Сатирик шеърлар муаллифига фельетонлари шуҳрат олиб келди, лекин ўткир тили туфайли умрининг ўттиз икки йилини эммиграцияда ўтказишига тўғри келди. Бундан ташқари кўпгина замондошлари қаторида унинг ҳаёти қашшоқликда кечди. Бир қатор биографларнинг фикрига таянилса, Анна Ахматова ўзини шоира (поэтесса) эмас, аксинча, шоир деб аташларини истаган. Бироқ жамият уларни бу билан келишиб яшашга бир неча мажбур қилганига қарамай, улар ўз ижоди билан талантнинг буюклигини, шоир миссиясининг масштабини яна бир бора кўрсатиб қўйди ва шоир бўлиб туғилиш бу ким бўлишидан қатъи назар ўзидан кечиб яшаш эканлигини исботлади [61, 95]. Анна Ахматова ҳам Марина Цветаева ҳам ўз даврида ҳукмрон бўлган темир сиёсат қурбони бўлишди, узоқ йиллар тазйиқ остида хорликда яшашди, улар бундан азоб чекиб, кўпгина адолатсизликлар билан рўпара келиб яшашди. Нима қилганда ҳам, тузумнинг қақшатқич зарбалари шоир ва адиблар ижодида катта роль ўйнаган ва ижодий шахсни тарбиялаган. Айни шу шу аёвсиз зулм юлдузларни тундан ажратиб олди, десак янглишмаймиз. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling