Хосият Рустамова, Ўзму мустақил тадқиқотчиси “адабиётда тенгсизликка қарши адабий қАҲрамонларнинг руҳий исёни” Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати
B. Нодирабегимнинг умр йўлдоши Амир Умархоннинг вафотидан кейин мамлакат ҳаёти ва Қўқон адабий муҳитида тутган ўрни
Download 0.78 Mb.
|
1-2-3- бўлим
B. Нодирабегимнинг умр йўлдоши Амир Умархоннинг вафотидан кейин мамлакат ҳаёти ва Қўқон адабий муҳитида тутган ўрни
Шоир яшаган даврда XVIII асрнинг охири XIX аср бошларида Ўрта Осиё ҳудудида Хива, Бухоро ва Қўқон хонликлари каби уч мустақил давлат мавжуд бўлгани, бироқ улар орасида ҳудудларини мустаҳкамлаш, кенгайтириш, сиёсий-иқтисодий устунликка эришиш масалалари устида кескин курашлар тўхтамагани бизга тарихдан маълум. Бу уч мустақил давлат ўша даврда Россиянинг таҳдидидан қўрқар, чунки у борган сари сезилиб борарди. Айни шу ҳужумдан сақланиш учун ҳам уч хонликни бирлаштириш – энг муҳим масала эди, бироқ уч хон бутун ҳокимиятни бошқариш хусусида бир тўхтамга келолмасди, шу боис уч давлат ўртасида кескин курашлар тинимсиз борарди. Шу тариқа ҳар бири Ҳар бири бир-биридан ўтишга уринарди, аммо ички низолар оқибати ҳам Нодирабегимдай шоирнинг фожиавий қатл қилишига олиб келди. Ҳар бир хонлик ҳушёрликни қўлдан боймасликқа, аксинча, бири иккинчисини қўлга киритиш учун қулай фурсат туғилишини кутаётган бир қалтис вазиятда Нодирабегимнинг бошига улкан кулфат тушади, кутилмаганда унинг суюкли ёри Умархон бу оламдан бемаврид ўтиб кетди. Бу Нодира учун тақдирнинг ҳақиқий кутилмаган зарбаси бўлганини қуйидаги изтироб ва дард тўла исёнкорона ғазалидан англаш мумкин: Фиғонким, гардиши даврон айирди шаҳсуворимдин, Ғамим кўп, эй кўнгул, сен бехабарсен ҳоли зоримдин. Ғуборим ишқ водийсида барбод ўлди андоғким, Биёбонларда Мажнун тўтиё излар ғуборимдин. Юқоридаги сатрларда Нодира, кўнгилга қисматдан шикоят қилади, кутилмаган зарбадан нақадар қайғуга ботганини, вақтнинг гардиши уни умр йўлдошидан айирганидан сўзлайди, бу билан у тўғридан-тўғри бўлмаса-да, ўз қисматига исён кўтаради ва кўнглига менинг ҳолимни сўрамайсан, деган мурожаат билан изтиробларининг нечоғлик кучлилигини маълум қилади. Қизил қондур сиришким, заъфарондур чеҳраи зардим, Мени ким кўрса фарқ этмас, хазон бирла баҳоримдин, Бузулди рўзғорим, хонаи айшим хароб ўлди, На роҳат кўргамен эмди бузулғон рўзгоримдин. Кейинги сатрда шоир кўз ёшларим қизил қондир, юзимнинг ранги сарғайган, биров кўрса, ҳали ёш бўлишимга қарамай, аллақачон қариб қолганимни кўради, турмушим бузилди, энди менга роҳат йўқдир, дейди. Бу билан Нодира келажакда ўз қисматида содир бўладиган фожиаларни гўё олдиндан башорат қилади. “На роҳат кўргамен эмди бузулғон рўзгоримдин” сатрлари билан шоир рўзғорим деганда, фақат оилани назарда тутаётгани йўқ, балки бутун мамлакатни, унинг аҳолисини, бундан буёғига бошқарув ишларини қандай қўлига олишни ўйлаган бўлса, ажаб эмас, ғазал нафақат қайғу ва изтироб таъсиридан, балки тушкунлик кайфиятида ҳам ёзилган. Шоир ҳаёти давомида жуда кўп адолатсизликлар ва қийинчиликлар билан тўқнаш келди. У салтанат ишларида Умархонинг ўлимидан сўнг йигирма йилча ҳукмронлик қилди, лекин жамият уни аёллиги учун уни ҳукмдор сифатида қабул қилмади, буни шоирнинг кейинги сатларида яққол кўриш мумкин: Диёрим аҳли мендин ёрсиз бегона бўлмишлар, Ки мен ҳам ёрсиз озурдамен ёру диёримдин. Бу сўзларда ҳам норозилик, тушкунлик, жамиятдан ранжиш кайфияти мужассам. Юқоридаги илк икки сатрда Нодиранинг дарди янада яққолроқ кўринади. Умр йўлдошининг ўлимидан сўнг, одамлар, мамлакат аҳли унга бегонадай бўлиб қолганини, Умархонсиз ватандан кўнгли ранжиётганини сўзлайди, чунки биламизки, жамиятда аёл кишининг раҳбарлиги у даража хушланмас, уни мамлакат ишларига яқинлаштирмасликка, иложи борича фарзандидан узоқлаштиришга уринишарди. Тарихий манбаларга асосланса, Нодирабегим Умархон ҳаётлигида ҳам Қўқон хонлигининг сиёсий ва маъмурий ҳаётида Нодира фаол иштирок этган. Ўша даврда салтанатнинг саодатли замонини Ибрат домла “Ул асрда шоирлик ривожда бўлуб, шуъаролар кўпайган эканлар. Булардан Хотиф, Машраб, Адоий, Намангандан Мавлоно Фазлий ва шоиралардан ҳам неча адад фозила хотунлардан бор эканлар, буларни ашъорлари “Мажмуат уш-шуъаро”ларида мастурдир” деб таърифлаган эди. Нодиранинг бу фаолияти 1822 йил Умархон вафотидан сўнг ўрнига ўғли Муҳаммад Алихон ҳокимият тепасига чиққач (1822 — 1842) янада ортди Нодира ҳам шоира, ҳам давлат арбоби сифатида ўз даври маданий ҳаётига катта ҳисса қўшди. Умархон вафотидан сўнг давлатни бошқариш ишларига фаол қатнашди, атрофига олим, фозил, шоирларни тўплаб, адабий-маданий ҳаётни жонлантиришга интилди. Тарихий манбаларда айтилишича, Нодира маданий ҳаёт ва ободончилик соҳасидаги ишларга ҳар йили мамлакат хазинасига келадиган даромаднинг анчагина қисмини сарфлаган. Шоира ёшларни тарбиялаш учун мадраса қурди, карвонсаройлар, кутубхоналар бино эттиргани, илм ва санъат аҳлларига ҳомийлик қилгани, поэзиянинг равнақ топишига ўз ҳиссасини қўшди. Бу ишлари билан у халқ орасида обрў орттирди ва одамлар уни эҳтиром ила Моҳлар ойим деб атарди. Қўқонда Нодиранинг ташаббуси билан бир Моҳлар ойим мадрасаси бунёд қилинган. «Мукаммал тарихи Фарғона» асарида Моҳлар ойимнинг гўристони калондаги Мадрасаи Чалпак, Тақагарлик растасидаги Моҳлар ойим мадрасасини солдиргани, бир етимхона ва мусофирлар учун бир сарой бино эттиргани ҳақида ҳам маълумот берилган. Масалан, ўша давр тарихчиларидан Беҳжад Нодира даврида бино қилинган мадрасалардан бирини назарда тутиб, шундай ёзади: «У чиройли бир мадраса бино қилдики, унинг пештоқи осмонга қараб қад кўтарган эди. Унинг ҳар бир ҳужраси жаннатнинг қасрларига ўхшаган, таълим асбоблари муҳайё қилинган дарсхона эди» [24, 8-22 ўша жойдан]. Нодиранинг замондоши шоир Мушриф ҳам мадрасада ўқиган талабаларнинг овқат, кийим-кечак билан таъминланганлиги, мадраса токчаларида муҳим тарихий, илмий, адабий китоблар терилганлиги тўғрисида сўзлайди, мадраса атрофидаги ер-сув, боғлар, карвонсаройлар, раста, бозор, мусофирхона, ҳаммом ва шу кабилар ҳаммаси мадрасага вақф қилинганлигини қайд этиб ўтади ва қуйидагича «тарих» битади: Ёфтам ин мисраи ҳасбул маром, «Мадрасаи Хоними неку қадам». Бу ерда шаҳарнинг кўп ёшлари таълим олгандир. Жумладан кейинчалик атоқли ўзбек шоири Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ҳам шу ерда таҳсил олган. [24, 3] Тақдир бошига солган улкан йўқотишга қарамай, Нодира тамоман ўзини йўқотиб қўйган эмас, у салтанат ва мамлакатда илм-фанни ривожлантиришни сусайтиргани йўқ, буни қуйидаги сатрлардан ҳам билиш мумкин: Иқбол ёфт фаҳми маони зи фитраташ, Равнақ гирифт шеър ба давру замони ў. Мазмуни: Унинг табиатидан қайтиб чиққан маъноларнинг тушунилиши бахту иқбол топди, унинг замонида шеърият, ижодият ўз равнақини топди, ривожланди, дея Нодиранинг ижодий ва ижтимоий фаолияти ҳурмат билан тилга олинади. Филология фанлари доктори Маҳбуба Қодированинг бу борадаги фикрларига асосланадиган бўлсак, шоирнинг маърифатпарварлик ғоялари, фикрлари ҳам ғоят муҳим аҳамиятга эга. Нодира ўқиш, ёзишни тарғиб қилган «Хат», «Қалам» каби ғазалларида илм-фаннинг моҳияти, хатнинг аҳамиятини таъкидлаб, кишиларни саводли бўлишга ундаган [25, 32]. Биламизки, адабиётда шоир ёки ёзувчининг ўз ижодидан фахрланиб айтган сўзлари фахрия деб айтилади, бундай жанрдаги асарлар ғазалларда бир байтдан, катта ҳажмдаги асарларда эса бир неча мисралардан иборат бўлиши мумкин. «Омадам» радифли ғазалида Нодира ўз ишларидан қониқиш ҳосил қилгани боис мамнуният ила қуйидаги мисраларни битган: Мартабаи баландиям, фош зи мустамандиям, Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling