9-модда. Меҳнат органларининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Меҳнат органлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ҳамда қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
(9-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ишга жойлаштирилмаган хотин-қизларни ҳисобга олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
хотин-қизларга нисбатан иш жойларидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолларининг олдини олиш ҳамда хотин-қизлар билан ўзаро муносабатлар маданиятини юксалтириш бўйича мулк шаклларидан қатъи назар ташкилотларда профилактика тадбирларини ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иш қидираётган ва оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммоларга ва зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва касбга йўналтиришга кўмаклашиш чораларини кўради;
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-736-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 03/21/736/1144-сон)
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
10-модда. Таълимни давлат томонидан бошқариш органларининг ҳамда таълим муассасаларининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
(10-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
хотин-қизларни мажбурий меҳнатга ва ғайриижтимоий хулқ-атворга жалб қилиш ҳоллари аниқланганлигига доир фактлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилади;
таълим муассасаларида таҳсил олувчилар орасидан хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик содир этишга мойил шахсларни аниқлайди ҳамда уларнинг хулқ-атворини тузатиш, шунингдек тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда мослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
таълим муассасаларида бўш вақтни мазмунли ўтказишни таъминлаш мақсадида тадбирлар ташкил этади;
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |