Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўҒрисида


Download 42.83 Kb.
bet6/14
Sana16.06.2023
Hajmi42.83 Kb.
#1494915
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш чора тадбирларини

11-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органларининг ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
(11-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ҳамда уларнинг болаларига, шу жумладан аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига келтирилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ҳамда уларнинг болаларига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни бепул даволаш чора-тадбирларини амалга оширади;
(11-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-736-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 03/21/736/1144-сон)
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш юзасидан услубий тавсиялар ишлаб чиқади ҳамда уларни соғлиқни сақлаш муассасаларининг иш амалиётига жорий этади;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни хотин-қизларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф солувчи фактлар ва аниқланган сабаблар тўғрисида хабардор қилади;
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
12-модда. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
(12-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш бўйича тадбирларда иштирок этади ва бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўради;
зўравонликдан жабрланганларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида ижтимоий реабилитация қилишга ҳамда ўз жонига қасд этишнинг олдини олишга доир тадбирлар ўтказади;
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказганлиги ва зўравонлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобда турадиган шахслар билан якка тартибдаги профилактика тадбирларини ўтказишда иштирок этади;
низоли вазиятларни профилактика қилишга, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир дастурлар ҳамда услубий тавсияларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи тегишли ваколатли органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
13-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишда иштирок этиши
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари:
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиши;
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга оширишда давлат органларига кўмаклашиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши;
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни ҳамда мазкур соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши;
(13-модда биринчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг ижтимоий ҳаётдаги, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўради.

Download 42.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling