Хотира ва хаёл мавзусидаги 2023й
Download 203 Kb.
|
1 2
Bog'liqпсихология
Масалан: эртаклар, романлар умуман бирор асарни ўқиётганимизда ундаги қаҳрамонларнинг кўз ўнгимизда гавдаланиши хаёлий тасаввурдир.
Тасаввурлар пайдо қилишда сўзнинг аҳамияти катта. Сўз билан номлаш тегишли образнинг яратилишига ёрдам беради. Масалан, «илдиз», «ўт» сўзларини тўрт кишига бериб, қандай тасаввур қилишларини сўрасак, уларнинг тасаввурлари бир-биридан фарқ қилишини кўрамиз, чунки, ҳар бир киши тажрибасига кўра, касбига кўра тушунади. Масалан, математик илдизни соннинг илдизи деб, ботаник ўсимлик қисмини, унинг илдизини, тиш доктори эса тиш илдизини тушунади. Тасаввур қилишнинг физиологик асоси шартли рефлексларнинг ҳосил бўлиши, бош мия пўстида пайдо бўлган изларнинг жонланишидир. Тасаввур бирорта туртки таьсирида жонланади, масалан, бирор одам ҳақида тасаввурларнинг туғилиши учун бирорта сўз ёки ҳодиса туртки бўлади. Асосан, махсус қўзғовчи сўздир, шунинг учун сўз билан тасвирлаш орқали тасаввурлар туғилади Хаёлнинг асосий турлари ва уларнинг қисқа таърифлари Хаёл жараёнлари хотира жараёнлари сингари, эркинлик даражаси ёки мақсадга мувофиқ фарқланиши мумкин. Кутилмаган ва ажойиб тарзда унда мақсадсиз усуллар пайдо бўлади. Тасаввурнинг фаолияти ярим ухлаганда, алаҳсираётган ҳолатда юзага қелиши мумкин, масалан, ухлаётганда номустақил ҳисобланади. Хаёлнинг асосий турлари ва уларга таъриф Ихтиёрий тасаввур инсон учун катта аҳамиятга эга. Тасавурнинг бу тури, инсон олдида биров томондан келтирилган, ёки инсоннинг ўзи белгилаган аниқ образ яратиш вазифаси турганида пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда, тасаввур жараёни инсоннинг ўзи томонидан назорат қилиниб яратилади. Ихтиёрий тасаввурнинг турлари ва формалари ичида яратувчи тасаввури, ишлаб чиқарувчи (ижодий) тасаввур ва орзуни ажратиш лозим. Яратувчи тасаввур, инсон, объектни иложи борича унинг тасаввурига мос қилиб яратишга ҳаракат қилгандай бўлади. Бу тасаввур турига инсон, географик жойлар, тарихий ҳодисалар ва адабий қаҳрамонлар ҳақида ўқиганда дуч келинади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, яратувчи тасаввур нафақат кўриш тасаввурини шакллантиради, балки сезиш ва эшитиш ҳамда бошқа тасаввурларини ҳам оширади. А.С. Пушкиннинг "Полтава Жанги" ни ўқиганимизда уруш қуролларининг отилиши, аскарларнинг қичқириши, милтиқ ўқининг ҳиди, барабанлар жарангини аниқ тасаввур қила оламиз. Кўп ҳолатларда яратувчи тасаввур билан, сўзлар орқали тасвирланганда, тасаввурни яратиш учун тўқнаш келамиз. Бироқ, шундай ҳолатлар борки, инсон, сўзсиз бирор предметни тасаввурида образ яратишнинг муваффақияти, инсоннинг фазовий тасаввури қобилиятларида аниқланади. Яъни, инсоннинг образли тасвирли ҳажмини жойда ярата олади. Яратувчи тасаввурнинг жараёни инсоннинг фикрлаш ва хотираси билан чамбарчас боғлиқдир. орзунинг асосий фазилати шуки, у фақат келажакка йўналган бўлади, яъни орзу - бу, келажакда истаган нарсамизга йўналтирилган тасаввур. Бунинг бир неча турларини фарклаш лозим. Кўплаб одам ўз режаларини келажакка муносабати ва орзуларини руёбга чиқариш йўллари орқали аниқлайди. Бу ҳолатда орзу актив, ихтиёрий ва онгли жараён деб аталади. Лекин орзу ҳаракатнинг ўрнини босишни бошласа, бу психологик бузилиш ҳисобланади. Одамнинг психологик жараёнида орзунинг устунлиги унинг хақиқатдан узоқлашишига олиб келади, ва ўзи ўйлаб чиққан дунёга олиб кетади, бу ҳолатлар эса одамнинг психологик ва социал ривожланишларга тўсик бўлади. Download 203 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling