Хозирги замон психологиси фанининг предмети ва вазифалари


Download 0.72 Mb.
bet1/11
Sana04.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1077875
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
2 мавзу

Хозирги замон психологиси фанининг предмети ва вазифалари

1.1. Психология фанининг предмети ва вазифалари.

  • 1.1. Психология фанининг предмети ва вазифалари.
  • 1.2. Психология фанининг предмети ҳақидаги тасаввурлар тараққиётининг асосий босқичлари.
  • 1.3. Психологиянинг тузилиши, психология сохаларига психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни.

Глоссарий:

  • Глоссарий:
  • Психика – бевосита кузатилмайдиган, лекин қўшимча ифодалар орқали аниқланадиган яққол бўлмаган воқелик.
  • Интропсихика – фикр, ирода кучи, хаёлот, тушларни ўз ичига олган психик воқеликнинг бир қисми. Психика – юксак даражада ташкил топган материя, миянинг функсияси. Унинг моҳияти туйғулар, идрок, тасаввур, фикрлар, ирода ва бошқалар кўринишида акс эттиришдан иборат.
  • Психик жараёнлар – у ёки бу психик махсулт ва натижаларни (психик образлар, холатлар, тушунчалар, хиссиёт ва х.к.) хосил қилувчи, шакллантирувчи ва ривожлантирувчи жараён.
  • Психология – одамнинг объектив борлиқни сезги, идрок, тафаккур, туйғу-ҳиссиёт ва бошқа психик холатлар орқали акс эттириш жараёнини ўрганадиган фан.
  • Психик ҳолатлар – психик ҳаёт шакллари, диққат, ҳиссиёт, ирода жараёнларига айтилади. П.Ҳ. (хушчақчақлик, руҳланиш, сиқилиш, зийраклик, қатъийлик, тиришоқлик в.б.) шахсларда маълум даражада барқарор бўлиб, уларнинг муайян хусусиятига ҳам айланиб қолади.

1.1. Психология фанининг предмети ва вазифалари

  • 1.1. Психология фанининг предмети ва вазифалари
  • Психология олий ўқув юртларда ўқув предмети ва фан сифатида ўрганилади. Ўқув предмети сифатида таълим муассаси ўқув режасига киритилган бўлиб, талабаларнинг умумкасбий тайёргарлигига юналтирилган ўқув фанлари тизимидан жой олган, уни ўрганиш учун маълум ўқув соатлари ажратилган ва турли шаклдаги машғулотлар: маъруза, семинар ва лаборатория-амалий, шунингдек, назорат ишлари ва имтиҳонлар кўзда тутилган.

Психологияни фан сифатида ўрганиш билан унинг қандай фан эканлиги, хусусиятлари ва нималарни ўрганиши ҳақида билимларга эришилади. Психологик билим ва малакаларни ўзлаштириш талабаларга атрофдаги одамларни улар билан мулоқот амалиётида, муносабатларда, ўзаро ҳамкорлик фаолиятида билиш учун; уларнинг фикри, мақсади, кечинмалари, қизиқиш ва қобилиятлари, эҳтиёж ва мотивлари ва ҳ.к.ларини билиш ва қўллаш учун зарурдир. Психологик билим ва малакалар талабаларнинг келажакдаги касбий фаолияти, оилавий ҳаёти, болалар тарбияси ва бошқаларда асқотади. Ва, ниҳоят, энг муҳими, психологик билимлар талабаларга ўзларини англашда, ўз устиларида ишлашда ва қизиқиш, ижодий имкониятларини долзарблаштиришларида, баркамол шахс бўлиб шаклланишларида аҳамият касб этади.

  • Психологияни фан сифатида ўрганиш билан унинг қандай фан эканлиги, хусусиятлари ва нималарни ўрганиши ҳақида билимларга эришилади. Психологик билим ва малакаларни ўзлаштириш талабаларга атрофдаги одамларни улар билан мулоқот амалиётида, муносабатларда, ўзаро ҳамкорлик фаолиятида билиш учун; уларнинг фикри, мақсади, кечинмалари, қизиқиш ва қобилиятлари, эҳтиёж ва мотивлари ва ҳ.к.ларини билиш ва қўллаш учун зарурдир. Психологик билим ва малакалар талабаларнинг келажакдаги касбий фаолияти, оилавий ҳаёти, болалар тарбияси ва бошқаларда асқотади. Ва, ниҳоят, энг муҳими, психологик билимлар талабаларга ўзларини англашда, ўз устиларида ишлашда ва қизиқиш, ижодий имкониятларини долзарблаштиришларида, баркамол шахс бўлиб шаклланишларида аҳамият касб этади.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling