Христианликдаги йўналишлар


Download 96 Kb.
bet4/7
Sana21.06.2023
Hajmi96 Kb.
#1644836
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
хРИСТИАНЛИКДА ОКИМЛАР

3-ақида: Исонинг онаси Биби Марямга, авлиёлар ва черков деб эълон қилган руҳонийларга сиғиниш ақидаси ҳам кучли таълимот ҳисобланади.
Православие маросимлари
Худди католик йўналишидаги каби православиеда ҳам маросимларга катта аҳамият берилади. Православие маросимларининг кўпи черковда ўтади. Католик черковларида ибодатлар пайтида диндорлар бемалол стулларда ўтирадилар, православие черковларида эса диндорлар тикка турадилар. Католик черковларида орган мусиқаси садолари остида ибодат қилинади Православ черковларида ибодат пайтида мусиқавий куйлар чалиш одат эмас. Православие ва Католик черковларининг ички томонини безатишда ҳам фарқлари бор. Масалан, православие черковларида, ибодат уйларида бутлар жуда кўп. Биби Марям Исо, авлиёларнинг кўпдан-кўп ҳайкаллари ҳам мавжуд. Православие черковлари ва ибодат уйлари ним қоронғи, шамлар билангина ёритилган ҳолда, сирли шарпалар, мунгли муножот мадҳия эмас, балки марсия оҳанглари эшитилган ҳолда маросимлар ўтадики, бундай ҳолат православ руҳонийларининг фикрига кўра, диндорнинг эътиқод руҳиятини кучайтиради. Агар ёп-ёруғ электрлар ёниб турган ҳолда ибодат қилинса, диндорлар ибодатда чалғиши мумкин, деб ҳисоблайдилар.
Православ байрамлари ҳам жуда кўп бўлиб, уларнинг умумий сони бир йилдаги 365 куннинг ҳар бирига бир нечта байрами тўғри келади.
Православ байрамлари улуғлаш объектига қараб Исо, Биби Марям ва авлиёлар шарафига ўтказиладиган байрамларга, тантанаворлиги жиҳатидан - улуғ, ўрта ва кичик байрамларга ва ўтказиш вақти жиҳатидан -сурилмайдиган, ойнинг айни бир хил числоларига тўғри келадиган байрамларга, ҳамда суриладиган, яъни пасха кунларига қараб, календарь кунлари бўйича алмашиб турадиган байрамларга бўлинади. Улуғ байрамлар рўйхати пасхадан бошланади, ундан кейин ўн икки байрам туради. Черков эса Исога хатна қилиш, ҳомийлик байрами (покров) Иоанн Чўқинтирувчининг туғилиши, унинг бошини кесилиши, апостоллар Пётр ва Павел куни байрамларини ҳам улуғ байрамлар қаторига киритади. Авлиёларга бағишланган православ байрамлари ҳаддан ташқари кўп. Православие черкови Николай мўъжиза яратувчини айниқса улуғлайди. У савдо ва деҳқончилик ҳомийси, камбағаллар ҳимоячиси, одамларнинг ғам-кулфат кунларида уларга мададкор, жуда кўп мўъжизалар кўрсатган азиз авлиёлардан бири бўлган. Унинг шарафига атаб ёзги ва қишки Николай байрамлари ўтказилади. Илья пайғамбар (Илья куни), Георгий Победоносец (Егор куни) ҳам улуғланади. «Россия ерида зиё» сочган барча авлиёлар деган байрам ҳам бор. Кўпгина байрамлар мўъжизакор иконаларга бағишланган. Бу байрамлар бир-биридан кескин фарқ қилмайди.
Православие ибодат китоблари - ибодат вақтида ибодатхоналарда ўқиладиган ёки черков хизмати, таинства ҳамда треба (черков қавмлари талабларига кўра) ўтказиладиган ибодат маросимларини ўтказиш тартибини ўз ичига оладиган китоблар. Ибодатхонларда ўқиладиган китоблар жумласига: «Аппостолларнинг қилмишлари», собор мактублари, Псальтир (Забур) ни ўз ичига олган Инжил ва апостол киради. Черков хизмати, таинство ва требаларни ўтказиш тартиби ҳақидаги китоблар жумласига ибодат тартибларини баён қиладиган Служебник (Ибодат китоби), литургиядан бошқа ибодатларни ўтказиш бўйича қўлланма бўлмиш Часослов, таинство маросимларини (ҳамда руҳонийлик унвонини бериш маросимидан бошқа) ўз ичига олган требник, черков қўшиқлари тўплами - Оқтойх, йилнинг ҳар бир куни учун авлиёлар шарафига дуо ўқиш ва қўшиқ айтиш тўплами-ойлик Минея, умумий Минея (бу ҳам шундай тўплам, лекин унда умуман барча авлиёларга тааллуқли қўшиқлар бор), пост (рўза), Триоди (рўзага яқин ва рўза ойида айтиладиган қўшиқлар) тўплами киради. Унга ибодат, қўшиқ, дуо айтиш, маросим тартиби кабилар киради. Маросим ва ибодат пайтида махсус кийиладиган кийимлар бор ва турли идиш ҳамда анжомлар ишлатилади.
Рус православие черковлари беш руҳонийси - Бутун Россия ва Москва патриархи барча черковларга юборган мактубида шундай сўзлар бор:«Ибодатхоналаримизнинг кундалик ҳаётидан электр лампочкаларига ортиқча хирс қўйишни чеклаш вақти келди. Берилиб ибодат қилиш учун ибодатхоналарга қадам қўйган художўй милтиллаб ёнадиган мойчироқ, шамчироқ ёруғида ибодат қилишни истайди. Ёрқин электр ёруғи ибодат кайфиятини сўндириши у ёқда турсин, ҳатто бундай кайфиятни тарқатиб юборади»
988 йилнинг ёзида Киев князи Владимир Византия давлатидан православие мазҳабига қабул қилишни сўради ва Константинополь патриархлигига қабул қилинди. Россия христианликни шу тариқа қабул қилди. Византиядан Россияга келган мессионер православ руҳонийлар Киев кўчаларида олий табақага мансуб кишиларни Днепр дарёсида чўқинтирдилар. Лекин оддий одамлар янги динга киришни хоҳламасдан чўқинишдан бош тортганлари ҳам бор эди, улар мажбуран чўқиндилар. Шундан кейин Москва, Новгород, Тверь, Псков, Владимир, Нижний Новгород князликлари ҳам бирин-кетин чўқинтирилиб янги динни қабул қилганлар.
Қадимги Руснинг христианликни қабул қилиши ижобий аҳамиятга эга бўлган эди. Чунки Рус князлари аста-секин ягона давлат бўлиб бирлашдилар. Россия Европа давлатлари билан яқин алоқалар боғлади. Россия христиан маданиятини ривожланишига олиб келди.
Бутун Россия ва у босиб олган жойларда кўпдан-кўп православ черковлари, ибодатхонлар, монастирлар, храмлар вужудга келди, улар ўз подшоларига катта хизмат қилдилар. Россия художўй христианлар мамлакатига айланиб кетди. Ҳамма ўқув тизимида, армияда, оилада христианлик аҳлоқи, ақидалари, маросимлари, дуо ва мадҳиялари жорий этилган бўлиб, уларда Рус князлари, подшолари, императорлари маҳаллий амалдорлари шарафланарди. Пётр 1 1711- йилда муқаддас Синод тузиш ва уни давлат қошидаги диний ишлар вазирлиги бўлиши тўғрисида фармон чиқарди. Ҳозирги даврда Бутун Россия ва Москва патриархлиги мавжуд, унинг Загорск шаҳарчасида маркази жойлашган. Алексий II эса ҳозирги пайтдаги патриархдир.
Православие мазҳабида ҳозирги пайтда ягона марказ йўқ. Ҳозир 15 автокефаль, яъни бири-биридан мустақил бўлган православ черковлари бор. Булар Константинополь (Туркия), Александрия (Миср), Антиохий (Сурия), Қуддус, Рус, Кипр, Грузия, Сербия, Руминия, Болгария, Эллада, Албания, Польша, Чехия, Америка автокефаль черковларидир.
Православиеда аҳлоқий таълимотга ҳам алоҳида аҳамият берилган. Яқин кишиларингни сев, ёмонлик қилма, яхшилик қил, ўлдирма, ўғирлик қилма каби панд-насиҳатлар ўта талабчанлик билан таъкидаланади.

Download 96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling