Христианликдаги йўналишлар
Download 96 Kb.
|
хРИСТИАНЛИКДА ОКИМЛАР
Протестант йўналиши
16-асрдан бошлаб Европа мамлакатлари шаҳарларида буржуазия синфи шаклланди, улар шаҳар ҳунармандлари, ўрта даражадаги савдогарлар, зиёлиларга бош бўлиб капиталистик усулда моддий бойликлар ишлаб чиқариб, бозор муносабатларига ўта бошладилар. Табиий ва гуманитар фанларнинг ривожлантирмай, буржуа демократиясини ўрнатмай, виждон эркинлигини жорий этмасдан туриб капитализм тузумини ўрнатиб бўлмас эди. Капитализм ўзига асосий рақиб бўлган феодализмни, черков ва христианликнинг қаршилигини енгибгина ривожланиши мумкин эди. Хусусан, католицизм черковлари, Рим папаси ўрта асрлар тузуми феодализмнинг таянчи, монархиянинг таянчлари бўлиб, бунга қарши реформация ҳаракати кучайиб борди. Антифеодал ва антикатолоицизм ҳаракатлари Германияда авж ола бошлаб, бу ҳаракат бошида немис бюргерлари, яъни буржуазияси турди. Германиядаги Виттенберг шаҳрида монах Мартин Лютер католик черковини ислоҳ қилишни, Рим папаси қаромоғидан Германиядги черковларга ажратиб мустақил бўлишни тарғиб қилди. 1517 йилда Мартин Лютер черков эшигига ўзининг 90 та моддадан иборат тезисларини ёпиштириб қўйди. Бу тезисларда, жумладан католик попларининг индульгенция сотишини, Германиядаги черковни Рим папаси қарамоғидан озод этишни талаб қилди. Лютернинг бу талабларини бутун Германияда хайрихоҳлик билан кутиб олинди. Мамлакатда католик черковининг зулмига ва зўравонлигига қарши оммавий ҳаракат авж олди, тез орада бу ҳаракат халқ оммасининг феодал тузумга қарши инқилобий курашга айланди, деҳқонлар уруши бошланиб кетди. Бундан қўрқиб кетган ҳокимият эгалари бўлган князлар, дворянлар ва руҳонийлар армия билан, фанатик деҳқонлар билан бирлашиб деҳқонлар ҳаракатини бостирди. Германияда феодализм сақланиб қолди. Гарчи халқ оммаси енгилган бўлса-да, Германияда католицизмнинг ҳукмронлигига барҳам берилди. Немис князларининг кўпчилиги бу ерлардаги черковларни ислоҳ қилдилар. Улар черковга қарашли ерларни тортиб олиб папа ва епископларнинг черков устидан ҳукмронлигини бекор қилдилар, кўпгина монастирларни ёпиб қўйдилар. Шундай қилиб католицизм ўрнини протестанцизм эгаллади. «Протестантлар» деган ном 1529 йилда «Протестанция» деб аталган ҳужжатга, яъни руҳоний ва дунёвий феодал-ларнинг умумгерман съезди лютеранчиликнинг тарқалишини чеклаш ҳақида қабул қилинган қарорига қарши тузилган протестга имзо қуйган немис князларига берилган эди. Протестант князлар 1555 йилда Рим билан битим тузишга муваффақ бўлдилар, бу битимга кўра, ҳар бир княз ўз фуқаролари учун истаган динни: Лютеранчиликни ёки католицизмни танлаб олиш ҳуқуқига эга бўлган эга бўлган эди. Натижада «мамлакатда ким ҳукмрон бўлса, шунинг дини ҳукмрон бўлади», деган қоида белгиланади. Аугсбург диний олами деб ном олган бу битим протестанцизмнинг Германия бўйлаб кенг ёйилиб кетишига олиб келди. Кейинчалик Лютер тарафдорларини ҳам, бошқа ислоҳчи оқимларнинг издошларини ҳам протестантлар деб атай бошладилар. XVI асрнинг ўрталарига келиб католик динини ислоҳ қилиш ҳаракатида қатнашган Швейцария, Англия, Швеция, Дания ва Норвегия мамлакатлари ҳам католицизмдан чиқди. Сўнгра худди шундай иш Бельгия, Голландия ва Францияда ҳам рўй берди. Бу ишлар Чехия, Венгрия ва Польшада амалга ошди. XVII асрдан бошлаб у шимолий Америкага ва Европа давлатларининг бошқа мамлакатларига кира бошлади. Феодализмни муқаддаслаштирувчи католиклар черковига қарши кураш бошлаган буржуазия черковни бутунлай тугатмай, уни «тузатиш», ислоҳ қилишни, ўз синфий манфаатларига мувофиқлаштиришни мақсад қилиб қўйди. Протестанцизм худонинг борлиги, унинг уч қиёфада намоён бўлиши, жоннинг ўлмаслиги, жаннат ва дўзах (католицизмдаги аърофдан ташқари) ҳақидаги, ваҳий ва бошқалар тўғрисидаги умумхристиан тасаввурларни эътироф этади. Download 96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling