Худудий екологик муаммолар ва уларнинг йечими


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1565034
  1   2   3
Bog'liq
JJJJJJJJJJJJJJJJJJJJJJJJ



Худудий екологик муаммолар ва уларнинг йечими. 
Юртимизда экологияни асраб-авайлаш, атроф-муҳит озодалигини асраш 
масалаларига катта еътибор бериб келинмоқда. Ўзбекистоннинг енг 
катта экологик муаммоси Орол денгизининг қуриб боришидир. Орол 
денгизининг екологик фалокат ҳудуди, шунингдек, Қозоғистон, 
Туркманистонни ҳам қамраб олади. 
Aйни вақтда Ўзбекистонда 301 ўсимлик ва 184 та ҳайвон тури 
«Ўзбекистон Қизил Китоби»га киритилган. 
Экологик барқарорликни таъминлаш учун Ўзбекистон ҳукумати бир қатор 
стратегик дастурларни ишлаб чиққан. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 
атроф-муҳит гигиенаси бўйича миллий ҳаракат дастури, биологик ранг-
барангликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракат режаси, 
Қурғоқчилик ва чўлга айланишга қарши кураш бўйича Миллий ҳаракат 
дастури, Aтроф-муҳит муҳофазаси бўйича Миллий ҳаракат дастури каби 
бир қатор режалар қабул қилинган бўлиб, улар асосида юртимиз 
екологиясини асраб-авайлаш борасида қатор ижобий ишлар амалга 
оширилмоқда. 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти агентликлари тизими ҳам 
Ўзбекистоннинг табиий заҳираларини барқарор ривожлантириш 
мақсадида атроф-муҳитдан фойдаланишни самарали бошқаришга ва уни 
муҳофаза қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни бир қатор лойиҳалар 
орқали қўллаб-қувватлаб келмоқда. 
Хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 
Ўзбекистон ҳукумати екологик муаммоларни ҳал етишга йўналтирилган 
қатор стратегик ҳужжатларни ишлаб чиққан. 2000-2010-йилларга 
мўлжалланган даврда қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ 
билан таъминлаш давлат дастури бу борада муҳим амалий аҳамиятга 
ега. 
Aйни мақсад йўлида ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизими 
агентликлари ва бошқа халқаро ташкилотлар сув заҳираларидан унумли 
фойдаланишда Ўзбекистон билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. 
2007-йил 16-октябр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар 
залида «Ислом маданиятида табиат ва инсон, поклик ва саломатлик 
масалалари» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу 
конференция «ЭКОСAН» халқаро ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон 
мусулмонлари идораси ҳамда Тошкент Ислом университети 
ҳамкорлигида ташкил этилди. 
Экология илмий тадқиқот ишларида бир қанча услублардан 
фойдаланади. Уларнинг кенг тарқалгани қуйидагилар: 1. Тасвирий, 2. 


Таққослаш, 3. Тажриба, 4. Моделлаштириш. Тасвирий таққослаш ва 
тажриба услублари деярли барча биологик фанларда фойдаланилади. 
Aммо моделлаштириш янги ривожланаѐтган услублардан ҳисобланади. 
Фан техника соҳасида рўй берган инқилобий ўзгаришлар ва саноат ва 
транспортнинг тез ўсиши, аҳолининг кўпайиб бориши, урбанизация 
ходисаси, шаҳарларнинг кенгая бориши, шаҳарлар таъсирининг орта 
бориши, қишлоқ хўжалигида кимѐлаштиришнинг кучли таъсири ва бошқа 
ҳоллар, бир томондан табиий ресурслардан кўпроқ фойдаланишга олиб 
келса, иккинчи томондан атроф муҳитга салбий таъсирларини ортишига 
олиб келади. Натижада табиий ресурсларнинг миқдори ва сифатига 
путур йета бошлади. Бундай муносабатни бартараф етиш ҳозирги кунда 
екология олдига қўйилган бирдан-бир долзарб муаммодир. Бу муҳим 
масалани ҳал етишнинг амалий ва илмий асосий-табиатни муҳофаза 
қилишдир. 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling