Hujjat matni 510655-(515881)


Download 331.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/13
Sana14.01.2023
Hajmi331.34 Kb.
#1092765
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Андижон вилоояти қарори 147-қ

e-qaror.gov.uz
16.03.2022
5
материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ҳамда ваколатли орган ва ташкилотлар билан
келишишнинг «Agro-subsidiya» ягона ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Agro-
subsidiya» ЯАТ) жорий қилинишини таъминлаши;
9. «Agro-subsidiya» ЯАТ ҳамда «Tomchi-reestr» ЯЭРдан фойдаланиш харажатлари
Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилиши
белгиланганлиги;
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги «Қишлоқ
хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий этишни рағбатлантириш
механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4499-сон
қарорига
мувофиқ 2022 йил 1 январдан:
пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун насос агрегатлари ва суғориш
қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси қийматини Давлат бюджетидан субсидиялар
ҳисобига қоплаш тартиби фақат сувни тежайдиган технологияларни жорий этган қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига татбиқ этилиши;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари томонидан сув хўжалиги
ташкилотларининг суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқларидан қишлоқ
хўжалиги экинларини суғориш учун фойдаланишга сувни тежайдиган технологияларни
қўллаш шарти билан рухсат этилиши инобатга олинсин.
11. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Исматуллаев зиммасига холислик ва
шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда сувни тежайдиган технологияларни жорий
этиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини таъминлаш;
Норин-Қорадарё ИТҲБ бошлиғи Х.Хамидов зиммасига — ҳудудларнинг ўзига
хослигини ҳисобга олган ҳолда томчилатиб суғориш тизимини қуриш бўйича намунавий
лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, томчилатиб суғориш тизимини монтаж қилиш ва
сервис хизмати кўрсатиш гуруҳлари ташкил этилишини таъминлаш;
Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи С.Эсонов зиммасига — ҳудудларнинг
тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, сувни тежайдиган технологиялар орқали
пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш бўйича агротехнологик хариталарни ишлаб
чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда барча янги ташкил этилаётган саноатбоп узум
плантацияларига томчилатиб суғориш тизимлари ўрнатилишини таъминлаш юзасидан
жавобгарлик юклансин.
11. Андижон вилояти ҳокимининг айрим қарорларига
4-иловага
мувофиқ
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари
Р.Исматуллаев зиммасига юклатилсин.



Download 331.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling