2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати


Download 143.12 Kb.
bet1/10
Sana24.03.2023
Hajmi143.12 Kb.
#1290827
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу.


2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати

2.1.Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари.


2.2. Виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари.
2.3. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар ва ташкилотлар.


2.1. Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари



Ўзбекистонда мустақил ва кучли давлат қуришдан асосий мақсад инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган ва ҳурмат қилинадиган адолатли жамият барпо этишдир. Айни вақтда мусулмон олами ва жаҳон ҳамжамиятидаги муносиб ўрнимизни янада мустаҳкамлашдир.
Шавкат Мирзиёев,
2016 йил 18 октябрь, 1-жилд, 31-бет.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони (2017 йил 7 февраль), “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши (2017 йил 15 август)нинг “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш” деб номланган 5-йўналиш доирасида Диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Мустақиллик ислом маърифатининг ривожи учун шароит яратди.


Ўзбекистонда дунёвийлик билан динийлик ўртасида андоза сифатида қўллаш мумкин бўлган янги нисбатнинг шаклланиши натижасида динлараро бағрикенглик ва миллатлараро тотувликнинг таъминлангани, қолаверса, табаррук заминимизнинг азалдан умумжаҳон тамаддуни марказларидан бири бўлгани барчага аён.
2.1.1-Чизма

Дунёда мусулмон мамлакатларининг 3 хил гуруҳи мавжуд



  1. Ислом давлат дини мамлакатлари, яъни дин асосий давлат сиёсати, ғояси, мафкураси сифатида юритиладиган давлатлар. Масалан, Эрон Ислом Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси, Қувайт, Саудия Арабистони, Мавритания Ислом Республикаси ва ҳоказо.








  1. Айрим динларга, хусусан Исломга устувор мавқе берадиган мусурмон давлатлари. Масалан, Индонезия (аҳолиси 87 фоиз мусурмонлар), Марокаш (98,7 фоиз), Бангладеш, Нигерия (50 фоиз), Албания (мусулмонлар 70 фоиз), Туркия, Баҳрайн, Мальдив ва ҳоказо.







  1. Ҳуқуқий демократик мусурмон мамлакатлари (Дин давлатдан ажратилган). Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизстон, Тожикистон, Озарбайжон ва ҳаказо. Ёки давлат тизими секуляристик бўлиб, унда бирон бир динга устуворлик ҳуқуқи бермайдиган давлатлар ҳам киради (АҚШ, Франция, Ўзбекистон каби).






И
Ислом – ҳақиқатни англаш демакдир, у одамзотни эзгу амалларни бажаришга ундайди, ҳар биримизни яхшилик ва тинчликка чорлайди, ҳақиқий инсон бўлишни ўргатади.

Download 143.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling