2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати


Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар ва ташкилотлар


Download 143.12 Kb.
bet8/10
Sana24.03.2023
Hajmi143.12 Kb.
#1290827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу.

2.3. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган диний конфессиялар ва ташкилотлар


Ҳозирги вақтда диёримизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ўзаро ҳамжиҳат яшамоқда, 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар эркин фаолият юритмоқда.
Шавкат Мирзиёев,
1-жилд, 138-бет, 2017 йил.


Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизнинг барча фуқаролари ҳақиқий эътиқод эркинлигини ҳис эта бошладилар. Бугунги кунда Ўзбекистонда турли дин вакилларининг ҳеч қандай тўсиқларсиз ўз динларига эътиқод қилишлари учун барча шароитлар яратилган. Собиқ шўро даврида республикаизда бор-йўғи 87 та масжид ва 2 та мадраса фаолият кўрсатган бўлса, ҳозир Ўзбекистон мусулмонлари идораси бошқаруви остида расмий рўйхатдан ўтган, барча қулайликлар яратилган 2052 дан ортиқ масжид, 10 та мадраса ва Тошкент Ислом иснтитути фаолият кўрсатиб турибди. Мустақиллик йилларида 110 мингдан ортиқ мусулмон ҳаж ва 80 мингдан ортиқ Умра сафарини амалга оширдилар.2
Шунингдек, мамлакатимизда истиқомат қилаётган 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ҳам ўзлари эътиқод қилаётгн динларида эмин-эркин ибодат қилмоқдалар. Бугун республикамизда 16 турдаги 170 дан зиёд ноисломий диний ташкилотлар расман фаолият кўрсатмоқда: 157 та христианлик, 8 яҳудий, 6 бахоий, 1 Кришнани англаш жамоаси ва 1 та буддавий ибодатхонаси мавжуд.
1999 йил 7 апрель Президент Фармонига асосан Тошкент Ислом университети ташкил этилди. Ҳар йили мазкур Олий ўқув юрти ислом тарихи ва фалсафаси, диний қонунчилик, иқтисод ва табиий фанлар факультетларига 100 дан ортиқ абитурентларни талабаликка қабул қилади. Университет қошида исломшунослик илмий тадқиқот маркази, манбалар хазинаси ҳамда академик лицей фаолият кўрсатмоқда. Тошкент Ислом институти ва Бухородаги Мир Араб олий мадрасасида 366 талаба таҳсил олади. Ўқитувчилардан 87 тасидан 12 таси фан номзоди, 38 таси фан магистри. Ўрта махсус ислом билим юртларида 1071 талабага 246 педагог дарс беради. Уларнинг 12 таси фан номзоди, 33 таси магистр. (“Халқ сўзи”, 2017 йил 16 декабрь)
Умуман, дин ҳозирги шароитда муҳим ижтимоий-маданий ҳодисадир. Динннинг жамият маънавий-маърифий ҳаётида тутган ўрнини билиш учун унинг жамият ва шахс ҳаётида қандай ўрин эгаллашини, диннинг давлатга ва шахснинг динга муносабатини тарихан қандай ўзгариб борганлигини илмий таҳлил қилиш лозим бўлади.



Download 143.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling