2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати


Download 143.12 Kb.
bet3/10
Sana24.03.2023
Hajmi143.12 Kb.
#1290827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу.

2.1.3-Чизма

Диний бағрикенглик

Барча динларнинг эзгулик ғояларига асосланиши

Виждон эркинлиги

Турли дин ва конфессияларнинг бир-бирларига ўзаро ҳурмат билан қараши

Барча дин вакилларининг ҳамкорлиги ва ҳамжамияти

Диний партиялар тузишга йўл қўймаслиги




Эътиқод эркинлиги




Турли дин ва конфессияларнинг тенг ҳуқуқлиги



Диний – маънавий қадриятларни эъзозлаш



Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаслик



Барча диндорларнинг сиёсий жараёнларда тенг, фуқаро сифатида иштирок этиши

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, дунёвий давлат сифатида, дин давлатдан ажратилган бўлса-да, лекин диндор жамиятдан ажратилмаганлиги боис барча динлар, шу жумладан, ислом динига бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабат тўғри йўлга қўйилди. Яъни виждон эркинлигига эътибор қаратилди. Динга ишонувчилар ва ишонмайдиганлар ўртасидаги муносабатлар тўғри йўлга қўйилди. Бу БМТ устави ҳамда 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларациясига мос тушади. Қисқаси, дин дунёвий давлат тизими билан нафақат муроса қилиш, балки умуммиллий тараққиёт йўлида, у билан самарали ҳамкор бўлиши мумкин.


Дин ва дунёвий давлат орасидаги муносабат ҳақида гап кетар экан, энг аввало, динннинг давлатдан ажратилиши тамойили унинг асосини ташкил этишини таъкидлаш зарур. Бу ҳақда Конституциямизнинг 61-моддасида шундай дейилади: “Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди.”
Мазкур моддада муҳим қоидалар мустаҳкамлаб қўйилган. Аввало диний ташкилотлар қайси конфессияга тааллуқлигидан қатъи назар, бир хил ҳуқуқий майдонда фаолият олиб боради. Қолаверса, диний бирлашмалар фаолиятини ташкил этиш уларнинг ички иши ҳисобланади ва давлат назоратидан холидир.
Давлатнинг динга бўлган муносабатини ифодаловчи бошқа бир тамойил шундан иборатки, давлат динни халқ маънавиятининг узвий қисми сифатида тан олади. Шундан келиб чиқиб, унинг ривожи учун тегишли шарт-шароит яратишга ҳаракат қилади.


Download 143.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling