2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати


-Чизма Илмий жиҳатдан қараганда диннинг жамият ҳаётига таъсирининг 2 тенденцияси мавжуд


Download 143.12 Kb.
bet9/10
Sana24.03.2023
Hajmi143.12 Kb.
#1290827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу.

2.3.1-Чизма


Илмий жиҳатдан қараганда диннинг жамият ҳаётига таъсирининг 2 тенденцияси мавжуд






Сакрализация (лот. муқаддас) тенденцияси таъсири деганда ижтимоий ҳаётни, ижтимоий институтларни, кишилар ҳаёти ва онгини муаян диний эътиқод доирасида талқин қилиш ва изоҳлашдир. Шарқда подшоҳ Оллоҳнинг ердаги ноиби, вакили деган ақида билан уни сўзсиз бажариш лозим деган фикр сингдирилган. Ўзбекистонда сакрализация тамойили ислом дини анъаналарини жамият ва инсон ҳаётининг барча соҳаларини диний қиёфа бериш ва жамиятни бошқариш ишларини илоҳийлаштиришни кўзда тутади. Ғарбда бу тамойил клерикализация (лот. черков) билан боғлиқ.



Секуляризация (лот. дунёвий деган маънони билдиради) – тенденцияси таъсирига кўра, диний эътиқоднинг жамият ва киши ҳаётининг барча соҳаларидаги мутлақ ҳукмронлигига барҳам бериш, ҳокимиятни дин таъсиридан халос қилиш, дунёвий тараққиёт йўлига ўтишни англатади. Ғарбда секуляризация давлатни диндан, мактабни эса черковдан ажратган, уларнинг бир-биридан мутлақ ривожланишига олиб келган. Секуляризация, умуман, жамит ҳаётида ижобий аҳамиятга эга. Ўзбекистон Конститутцияси ва қонунлари секуляризм принципи асосида ривожлантирилган.

Дин ахлоқий тарбия соҳасида муҳим аҳамиятга эга вазифани бажаради. Бироқ динни сиёсий мақсадлар учун ниқоб қилиб олиш, диний давлат барпо этиш воситасида яна ўрта аср сакрализация тенденциясини ижтимоий ҳаётда тиклашга уриниш дунёвий қадриятларга асосланган конституциямиз ва амалдаги қонунларимизга зиддир.


Республикамизда диний ташкилотлар ва фуқароларнинг диний эътиқод билан боғлиқ муаммолар фақатгина дин соҳасидаги мавжуд муаммолар билан чекланмайди, балки унга комплекс ёндашув зарур. Бу маммоларни бартараф этиш учун:
Диний эътиқод билан боғлиқ муаммоларга комплекс ёндашув зарур:

  1. Мамлакатда демократияни ривожлантириш, жамиятни демократлаштириш, мавжуд сиёсий тизимни барқарор ривожлантиришни тақозо қилади.

  2. Бозор иқтисодиётини ривожлантириш асосида аҳоли моддий турмуш даражасини яхшилаш қолоқ давлатларда кескин тус олмоқда.

  3. Аҳолининг маданий савиясини ошириш, бу диний ақидапарастликнинг муҳим манбаларидан бири жаҳолатдир.


Муқаддас динимиз, миллий қадриятларимизни, буюк азиз авлиёларимизнинг хотираси, меросини тиклаш, қадамжоларини обод қилиш бўйича жуда кўп ишлар қилинди ва қилинмоқда.

Download 143.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling