2-мавзу. Ўзбекистонда давлатнинг дин ва диний ташкилотлар билан муносабати


Диний ташкилот ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмлар фаолиятига аралашмайди


Download 143.12 Kb.
bet4/10
Sana24.03.2023
Hajmi143.12 Kb.
#1290827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-мавзу.

Диний ташкилот ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмлар фаолиятига аралашмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 61-модда.

1991 йил 11 апрель - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан “Рамазон ҳайити” дам олиш куни деб эълон қилинди.


1991 йил 14 июнь – Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
1991 йил 20 июнь – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан “Қурбон ҳайити” дам олиш куни деб эълон қилинди.
1991 йил июль – Буюк юртдошларимиз, муҳаддислар султони Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ибн Исмоил ал-Бухорийнинг исломда Қуръондан кейинги иккинчи китоб ҳисобланган “ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” (Ишонарли тўплам) асарининг биринчи жилди илк бор Зокиржон Исмоил томонидан ўзбек тилига ўгирилди ва Қомуслар Бош таҳририяти томонидан 200 минг нусхада чоп этилди.


2.2. Виждон эркинлигининг ҳуқуқий асослари


В
Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг31-моддаси.


иждон эркинлиги –
инсоннинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини таъкидловчи, БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1981 йил 25 ноябрда қабул қилинган 36-55-Резолюциясида қайд қилинган инсоннинг асосий ҳуқуқларидан бири. Мазкур ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида қайд қилинган ва 1998 йил 1 майда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун томонидан тартибга солинган. Мазкур қонуннинг 1 ва 4 - моддалари фуқароларга ўзларининг динга бўлган муносабатини эркин белгилаш, маросим ва удумларни бажариш ва қонун олдида динга бўлган муносабатларидан қатъий назар, барчанинг тенглигига кафолат беради. Ўзбекистонда дин ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилган. Ўзбекистон Республикасида куч ишлатишни тарғиб қилиш, миллатлар ва диний ташкилотлар орасига низо солиш учун диндан фойдаланиш ва конституциявий тузум асосларига қарши қаратилган ҳаракатлар ман этилади.


Download 143.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling