Хулоса Фойдаланилган адабиётлар


Махсус кутубхоналар тизими


Download 40.24 Kb.
bet3/5
Sana23.09.2023
Hajmi40.24 Kb.
#1686687
1   2   3   4   5
Bog'liq
indira

Махсус кутубхоналар тизими

Туркистон АССР махсус кутубхоналар гизимини умумий таълим мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари, турли илмий муассасаларнинг китоб тўпламлари ташкил этар эди. Туркистон халқ комиссарлари кенгашининг 1918 йил 29 мартдаги «Туркистон республикасида халқ таълими ишини ташкил этиш тўғрисида»ги Буйруғи ўлкада янги давлат халқ таълими гизими (шу жумладан, кутубхоналар тармоғи) ташкил гопишига асос бўлди. Буйруққа биноан ушбу мақсадга ажратилган маблағларга давлат бошқарув органлари — ўлка, вилоят, шаҳар ва уезд халқ таълими Кенгашлари тузилди. Ушбу органлар зиммасига янги — совет мактабини ҳамда макгабдан ташқари маданий-маьри(1)Ий ташкилотлар ва муассасалар — кутубхоналар, ўгов-қироатхоналар, клублар, халқ уйлари, халқ университетлари, музейлар, катталар учун мактаблар тизимини ташкил этиш ишйга раҳбарлик қилиш вазифаси юкланди. Кўп миллатли аҳоли яшайдиган республиканинг бепоён ҳудудид маданий-маърифий муассасалар ва умумий таълим мактабларининг кенг тармоғини тузиш ишлари ана шундай бошланди. Мактаб кутубхоналари билан бир вақгда ихтисослаштирилган болалар кутубхоналари ҳам ташкил этила бошланди. Бу Туронзамин учун мутлақо янги эди. Маълумки, бу юртда ўрга асрларда ҳам, янги даврда ҳам болалар учун мўлжалланган адабиётлар жамланган махсус кутубхоналар бўлмаган эди. Туронзаминда биринчи болалар учун мўлжалланган кугубхона — Марказий болалар кутубхонаси 1918 йил сентябрининг бошларида Тошкентда собиқ ҳарбий Мажлис биносида очилди. Мазкур кутубхонанингдастлабки негизини собиқ кадетлар корпуси кутубхонасининг китоблар тўплами ва Туркистон Оммавий кутубхонасининг болалар адабиёглари фондининг бир қисми ташкил этди. 1919 йиЛнинг баҳорида темир йўл вокзали яқинида рус болалар ёзувчиси В.М.Гаршин номидаги болалар қироагхонаси очилди. Орадан бироз вақт ўтгач, шу 1919 йилнинг ўзида Туркистон Оммавий кутубхонаси ўз таркибида болалар ва ўсмирлар бўлими ҳамда унинг қошида қироатхона ташкил қилди. Кейинчалик 'Гуркистон Оммавий кутубхонаси ўлкадаташкил этилган, миқдори йилдан-йилга кўпайиб бораётган барча болалар кугубхоналарига методик ёрдам кўрсатди ва ўз фондларини улар билан баҳам кўрди. Туркистон Оммавий кутубхонасининг болалар ва ўсмирлар бўлими ҳамда унинг қошидаги қироатхона тошкентлик болалар ва ўсмирлар орасида жуда машҳур эди. 1920 йилда кутубхонага ташрифлар сони 25 минггага етганининг ўзиёқ бунининг ёрқин исботидир. Мазкур бўлим аста-секин ўзига хос ёш китобхонлар институгига айланди. Фидокор кугубхоначи А.П.Серебренникова раҳбарлиги остида бу ерда ёш китобхонларнинг адабий қизиқишлари ўрганилар, болалар билан мактабдан таш қари ишлаш методикалари қўлланилар, болалар мутолааси бўйича тадқиқотлар олиб борилар, педагоглар ва кутубхоначиларга маслаҳатлар бериларди. Кутубхона Москвадаги Болалар мутолааси марказий институти билан яқин алоқада иш олиб борарди. Бу унга янги китоблар ҳақида маълумотлар олиш, атоқли кишилар билан алоқалар ўрнатиш, уларни китобхонлар билан учрашувларга таклиф қилиш, янги нашрлар кўргазмаларини ташкил этиш ва бошқа қизиқарли тадбирлар ўтказиш имконини берарди. 1925 йилда Туркистон Давлат Оммавий кутубхонасига Москва Болалар мутолааси марказий институти раҳбари, 20-йилларда мамлакатдаги болалар кутубхоналарининг ташкилотчиларидан бири А.К.Покровская ташриф буюрди. У кутубхона болалар бўлимининг иши билан танишди, кутубхона ходимлари учун махсус семинар ўтказди. Мамлакат ҳаётининг янги шароитларида кутубхоналарда болалар билан ишлаш алоҳида аҳамият касб этди. У ўзига катта эътибор бериш ни тақозо этар эди. Тош кентда тузилган кутубхоналар бирлашмасида болалар билан ишлаш секцияси ташкил этилди. Унга тажрибали кутубхона ходими М .П .Татарж инская раҳбар этиб тайинланди. Секция болалар кутубхоналари ташкил этиш билан шуғулланар, уларнинг ишини мувофиқлаштирар, китоб фондларини болалар здабиётлари билан комплектлашда ёрдам берарди. Шунга қарамай, болаларга кутубхона хизматлари кўрсагиш даражаси ҳали талабга жавоб бермас, китоб фондлари ўқувчиларнинг эҳтиёжларини қондиролмас эди. Айниқса, миллий тиллардаги болалар адабиётлари кам чоп этилар, безакли, расмларга бой нашрлар деярли йуқ с»ди. Барча кутубхоналар ҳам ўз вазифаси, функцияларига жавоб бермас, уларнинг иши ўқувчиларга китоб беришдангина иборат эди. Боз устига, болалар кутубхоналарининг фондларини асосан рус ва Европа тилларидаги адабиётлар ташкил этарди. Туронзаминда яшайдиган туб аҳоли тилларида болалар учун махсус адабиётлар ҳали йўқ эди


Download 40.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling