Хулоса Фойдаланилган адабиётлар


Download 40.24 Kb.
bet1/5
Sana23.09.2023
Hajmi40.24 Kb.
#1686687
  1   2   3   4   5
Bog'liq
indira


Режа:
Кириш

  1. Мамлакатнинг етакчи универсал илмий кутубхонаси Туркистон Давлат кутубхонаси фаолияти

  2. Махсус кутубхоналар тизими

  3. Умумий таълим мактаблари кутубхоналари

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар


Кириш
Чор Россияси томонидан Туркистоннинг истило қилиниши, Россия империясининг нисбатан мустақил маъмурий-хўжалик бирлиги ва одатдаги мустамлака ҳудуди сифатида Туркистон генералгубернаторлигининг (чор маъмурлари 'Гуронзаминга шундай ном қўйдилар) шаклланиш жараёни қарийб йигирма йил — 1865 йилдан 1884 йилгача давом этди. Қонли жанглардан кейин 1865 йилда чор қушинларининг Тошкентга кириши, 1867 йил 11 июлда дастлаб икки вилоят — Сирдарё (Туркистон) ва Еттисувни ўз ичига олган, м ар к ази Т о ш к ен тд а ж о й л аш ган Т у р к и сто н ге н е р ал - губернаторлигинингтаъсис этилиши, Туронзамин хонликларини (1868 йилда Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигини, 1873 йилда эса, Хива хонлигини) ҳарбий йўл билан Россия империяси вассалига айлантириш, 1876 йилда Қўқон хонлиги қўш инининг тор-мор келтирилиши ва хонликнинг гугатилиши, унинг ҳудудида Фарғона вилоятининг ташкил этилиши ва, ниҳоят, узоқдавом этган уруш ва туркман халқи қаршилигининг енгилиши натижасида 1884 йилда Туронзамин ғарбий ва жануби-гарбий ҳ>дудлари — Туркманистоннинг босиб олиниши чор Россияси Туронзаминда олиб борган истилочилик сиёсатининг асосий босқичлари бўлди1. 1886 йилда чор ҳукумати том онидан қабул қилинган “Туркистон ўлкасини бош қариш тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, унинг таркибига уч вилоят: Сирдарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятлари киритилди. Туркистон ўлкаси таркибидан турли йилларда Еттисув (1867—1882 ва 1899—1917 йиллар) ва Каспийорти (1899—1917) вилоятлари ҳам ўрин олди.
Шу тариқа чор Россияси томонидан истило қилинган ҳудудларга биринчи марга расман “Туркистон ўлкаси” деган ном берилди. Туркий тилли ва форсийзабон субэтнослари ва эгнослари ягона Туронзамин халқини (суперэтносини) ташкил қилган ва кўп жиҳатдан умумий бой тарихга ва ўзига хос маданий анъаналарга, диний-ахлоқий қарашлар ва қадриятларнинг ягона тизимига эга бўлган Туронзамин чор Россиясининг мустамлакасига айланди. Мустамлака истибдоди тизими сиёсий ва иқгисодий зўравонлик, табиий ва меҳнат ресурсларидан ваҳшиёна фойдаланишнинг барча мавжуд усулларини гўлиқ ишга солди, туб аҳолининг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётининг барча соҳаларида ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Ишлаб чиқариш кучларининг сифат жиҳатидан янгиланиши ва ривожланишига очиқ-ойдин қаршилик кўрсатиш, Туронзамин халқининг ягона этногенетик илдизлари ва суперэтнос сифатидаги белгиларини қабул қилмаслик ва инкор этиш, бу халқни субэтник фарқларига қараб онгли тарзда ажратиш ва бирбирйга қарши қўйиш, унинг маънавий эҳтиёжлари ва маърифий талабларига, маданий-тарихий ўтмишига беписанд қараш, кенг кўламда руслаштириш сиёсатини олиб бориш ва айни вақтда эски тузум, ўрга асрларга хос тартиб-қоидалар ва хурофий ақидаларнинг тарафдорлари, мугаассиб шахсларга ҳомийлик қилиш, эркин ва ҳур фикрлиликка йўл қўймаслик, хуллас, мустамлака ҳукмронлиги гизимининг таркибий қисми ҳисобланган барча объектив ва субъектив ом иллар маж муи чор Р о сси яси Т урки сгон д а олиб борган мустамлакачилик сиёсатига ҳам хос эди. ЯУронзамин халқини ҳарбий куч воситасида истило қилиб, ўлкани мустамлакага айлантириш борасида Россия империализми бу ерни хом ашё маНбаига ва ўз саноатининг моллари пулланадиган тобе бозорга айлангириш сиёсатини ўтказди. t Туркистон генералгубернаторлиги ижтимоий адолатсизлик ва миллий ж абр-зулм га асосланган ҳокимият эди. Бу ерда чоризм зулми, ўлкани бошқаришда шафқатсизлик ва зўравонлик, руслаштириш ва рус нуфусини кўпайтириш сиёсати, маҳаллий зодагонларнинг зўравон жабр-зулми, жамиятнинг маълум қатламларига хос бўлган мутаассиблик ва жаҳолат, ўрта асрлар дараж асидаги таълим, қаш ш оқлик, касаллик ва эпидемиялар мужассамлаинан эди. Чор мустамлака маъмурияти бюджётнинг 87%ни очиқ ва махфий полицияни таъминлашга ва атиги 1,8%ни маориф , шунда ҳам фақат рус таълим тизими эҳтиёжларига сарфлар эди. Миллий таълим тизими эса хусусий тад б и р ко р л и к, ў зи н и -ў зи м аблағ билан таъ м и н лаш ва ўз харажатларини ўзи оқлаш ҳамда хайр-эҳсонлар ҳисобига фаолият кўрсатар, унга бюджетдан бир тийин ҳам ажратилмас эди.

Download 40.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling