Хулоса Фойдаланилган адабиётлар


Умумий таълим мактаблари кутубхоналари


Download 40.24 Kb.
bet4/5
Sana23.09.2023
Hajmi40.24 Kb.
#1686687
1   2   3   4   5
Bog'liq
indira

3.Умумий таълим мактаблари кутубхоналари
Янги большевистик ҳукумат ижтимоий мазмунига кўра ягона мактабни қуриш жараёнида миллийликнинг зарурлигини англаган ҳолда, Туркистонда миллий туркий тилли ва форсий забон омма усгивор бўлганлиги сабабли, ҳаммадан кўпроқ маҳаллий ўзбек, тожик, қозоқ, қирғиз, туркман миллий маю абларини ташкил қилди. Ўзбек совет мактабини барпо этиш жараёнида эски усул мактабларига тегилмади, янги усулдаги жадид мактаблари халқтаълими бўлимлари ихтиёрига ўтди ва биринчи марта давлат ҳисобидан маблағ билан таъминлана бошлади. Энг оддий таълим берувчи мактаблар сони (улар дастлабки уч синфни ўз ичига оларди) 1918 йилда (922 та мактаб) 1917 йилдагига тгасбатан (576 та мактаб) 346 мактабга кўпайди53. 1919—1924 йиллар мобайнида 3 ва 7 синфлик умумий гаълим мактабларини ташкил қилиш оммавий тус олди. 1924 йилнинг бошида Туркистон АССРда расмий рўйхатга олинган мактаблар сони қарийб 1100 тага етди54. Тузилаётган мактаблар ўқув адабиётларига ниҳоятда муҳтож эди. 1919 йилда ўзбектилида «Бошланғич география» ўқув қўлланмаси, «Гуркистон» (тарих ва географ ия ўқитиш учун қўлланм а), «Арифметика» дарслиги, Т.Н.Қори-Ниёзийнинг «Табиатнинг бир бўлаги» (табиатшуносликни ўқитиш учун қўлланма), Ш Раҳимийнинг биринчи ўзбек совет алифбе китоби «Совға», шарқшунос олим В.Л.Вяткиннинг «Рус мактаблари учун ўзбек тили дарслиги» (1918), «Ф орс ти ли д а р сл и ги » , п р о ф . Н .Л .К о р ж е н е в с к и й н и н г «Туркмстоншунослик» ўқув қўлланмалари чиқарилди. Ўзбек тилидаги дарсликлар рус тилидаги дарсликларга қараганда бир неча баравар кўп эди55. Шу даврда ўрга махсус ўқув юртлари тизими ҳам шаклланди. 1924 йилнинг охирига келиб, республикада 16 та касб-ҳунар билим юрти, 7 та педагогика билим юрти ва техникуми, 7 га педагогика институти, консерватория, ўрта махсус ўқув юртлари ҳуқуқига эга бўлган бадиий, техника ва тиббиёт мактаблари иш олиб борар эди56. Барча умумий таълим мактаблари ва ўрта махсус ўқув юртлари ўз кугубхоналарига эга эди, деб бўлмайди, албатта. Айни вақгда, маълум миқцорда ўқув адабиётларига эга бўлмаган ҳолда, бирон-бир мактаб, техникум ёки билим юрти ўз фаолиятини амалга ошира олмас эди. Illy маънода улар вақт ўтиши билан ўзи учун муайян ёрдамчи фонд таркиб топтирмаслиги мумкин эмас эди. Ўша йиллардаги Туркистон жамиятининг Европа андозаларига кўра ўртача умумий сиёсий, ижтимоий-маданий ва илмий-техникдаражасидан келиб чиқиб, ушбу йилдан-йилга кўпайиб ва тўлиб борган ёрдамчи фондни тўла асос билан ўз ш аклланиш ининг дастлабки босқичида бўлган ва ўз ўқувчиларининг талабларига маълум даражада жавоб берган ўқув кутубхонаси турининг бир кўриниши деб ҳисоблаш мумкин.

Хулоса
Ш ундай қилиб, 1924 йил охирига келиб Туркистон ЛССРда кутубхонзчилик иши сезиларли даражада ўзгарди. Моҳият эътибори билан, универсал ва махсус кутубхоналар тизими янгидан ташкил этилди. Шаҳар кутубхоналарининг оз қисмигина республика ташкил топган давргача ўтмигидошларга эга эди. Аммо шу кутубхоналар ҳам тўлиқ қайга тузилди, уларнинг китоб фондлари эса бйр неча баравар кўпайди. Кутубхоналарга давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши, миллий матбаачилик ишининг ривожланиши, Марказий кугубхоналар коллекторининг фаолияги, муайян кутубхоналар учун нашрларнинг мажбурий нусхаси тизим ининг ж орий этилиш и республика кугубхоначар тармоғига барқарор ва анча режали равишда ривожланиш имконини берди.
Турли идораларнинг кутубхоналари, чунончи: республика ва вилоят аҳамиятига молик давлат универсал илмий кутубхоналари, Туркистон Бош сиёсий-оқартув бош қармаси, марказий туман, шаҳар, қишлоқ кутубхоналари ва кўчма Қугубхоналар, касаба уюшмалари, ҳарбий кутубхоналар, умумий таълим мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари, илмий жамиятлар ва муассасаларнинг кутубхоналари, болалар ва ўсмирлар кутубхоналари универсал илмий, универсал оммавий ва махсус кугубхоналар тизимини ташкил этди. Кугубхоналарнинг умумисгифодалик принципи қонун йўли билан мусчаҳкамлаб қўйилди, улар аҳолининг барча тоифаларига кенг эшик очдилар, китобни шаҳар ва қишлоқаҳолисига, катгаларга ҳам, болаларга ҳам яқинлаиггириш, минглаб кишиларни мутолаага жалб қилиш учун қўлларидан келган барча ишни қилдилар. Замон ўзгариши билан кугубхоналар фаолиятининг хусусияти ҳам ўзгарди. Улар мамлакатнинг ижтимоий, илмий, маърифий ва ҳагго хўжалик ҳаётида олдингидан анча фаол иштирок эта боиигадилар, саводхонликни ёйишда, сиёсий ва маданий оқартувга, илмий билимларни ўзлаштиришга, халқнинг малакаси ва техник савиясини оширишга ёрдам бердилар.


Download 40.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling