Хунарова Юлдуз Вариант №7


Download 40.23 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana10.11.2023
Hajmi40.23 Kb.
#1765063
  1   2   3   4
Bog'liq
Менежмент Вариант7



Хунарова Юлдуз
Вариант №7 
1. Менежмент объекти ва субъекти. 
2. Менежментнинг бошқарувда режалилик тамойили. 
3. Менежмент илмининг келиб чиқиши тарихи?
4. Раҳбар фазилатлари. 
Жавоб: Менежмент объекти ва субъекти. 
1. Ҳозирги шароитда Ўзбекистон иқтисодиётини бошқаришдаги 
ислоҳотнинг асосий устувор йўналишларидан бири айниқса корхоналар
уюшмалар, концернлар ва бошқа хўжалик юритувчи ташкилотлар миқёсида 
амалий фаолиятимизда қўлланилаётган менежмент (раҳбар, мулкдор, корхона 
эгаси)нинг асосий назарий ва илмий нуқтаи назарларини ишлаб чиқишдир. Бу 
эса, Ғарбдаги саноат фирмалари тажрибасини кўр-кўрона кўчириш эмас, 
аксинча, ижодий изланишларнинг янги ечимидир. 
Мустақил Ўзбекистон Республикасида иқтисодий барқарорлик ва 
ислоҳотлар тизимида катта ютуқларга эришилди. Кўпмулкчилик амалга 
оширилди, валюта биржаси, ҳар хил биржалар, банклар, инвестицион 
жамғармалар ташкил қилинди.
Етарли далиллар билан тасдиқлаш мумкинки, республикамизда янги 
хўжалик юритиш шароитига ўтилиши ижобий жараёнларни кучайтирди, 
фақат мамлакат ичкарисидагина эмас, ташқи иқтисодий фаолиятда ҳам 
менежментнинг аҳамияти ортди.
Маълумки, корхоналарни бошқариш корхоналарнинг тармоққа 
тааллуқлигидан, уларни ташқи иқтисодий фаолиятларга жалб этилиш 
даражасидан, замонавий ахборот-компьютер технологиялари ва интернет 
билан таъминланганлигидан, маҳсулотларни ишлаб чиқариш тавсифидан 
келиб чиқадиган кўпгина махсус хусусиятларга эга бўлади. Аммо бозорнинг 
шаклланиши ва тараққий этиши, махсулот-пул муомаласи ҳал қилувчи омил 
бўлиб қолади. Бу эса, ишлаб чиқариш воситаларини улгуржи савдо орқали 
харид қилиш, конвертирланган (эркин алмаштириладиган) сўмнинг 
киритилиши, бозор баҳосининг барқарорлиги, молия-кредит механизмидан 
самарали фойдаланиш каби шароитлардагина тўла ривож топади. 
Менежментнинг кўлами ўта кенг. Ишлаб чиқариш усулига, ижтимоий ва 
иқтисодий муносабатларнинг даражасига, ишлаб чиқариш кучининг 
поғонасига қараб менежментнинг моҳияти ўзгаради, мураккаблашади ва, 
аксинча, мустақил фан бўлиб ажралади. Фан қайси кўламда қўлланилишига 
қараб предмета аниқланади.



Download 40.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling