Хунарова Юлдуз Вариант №7


Жавоб: Менежмент илмининг келиб чиқиши тарихи?


Download 40.23 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana10.11.2023
Hajmi40.23 Kb.
#1765063
1   2   3   4
Bog'liq
Менежмент Вариант7

Жавоб: Менежмент илмининг келиб чиқиши тарихи? 
Илмий менежмент таълими (илмий бошқарув) яна бир номга эга. У 
«бошқарувни классик таълими» деб хам аталади. «Классик» сўзи — бу 
капиталистик ишлаб чиқариш бошқарувини таракдиётида биринчи даражали 
роль ўйнаган назариядир. 
Илмий менежмент таълими XIX асрнинг 80—90 йилларида АҚШда 
дунёга кедли. Унинг асосчиси америкалик мухандис Ф. Тейлор (1856—1915) 
бўлди. Тейлор томонидан ишланган бошқарув тизими биринчи ва жуда 
махсулдор илмий менежмент яратиш харакати бўлди. 
Ф. Тейлорнинг бошқарув тизимини яратиш тарихи хам кизиқарлидир. 
Ф. Тейлор 22 ёшида оддий ишчи бўлиб Филадельфиядаги Мидвель пўлат 
куйиш компаниясининг заводига ишга кирди. Олти йилдан сўнг хамма оралиқ 
вазифаларини, шу жумладан маъмурий вазифани ўтаб шу заводнинг бош 
мухандиси килиб тайинланган. Ушбу олти йил давомида у «илмий бошқарув» 
номи билан юритилган таълимотига пойдевор яратади. 
Бу таълимот яна хам тулароқ унинг «Саноат корхоналарини маъмурий 
техника ташкилоти», «Бошқарувни илмий ташкил қилишнинг усули ва 
принциплари», «Корхона бошқарувини принциплари» номли китобларида ўз 


аксини топтан. Ушбу китобларда Тейлорнинг шахсий тажрибаси 
умумийлашган. 
Тейлор ишлаб чиққан тизимининг моҳияти куйидаги учта моментга 
тўпланган ва улар бошқарувни умумий принциплари ва унинг тараққиёт 
назарияси ҳисобланган: 
— меҳнатни тўғри ташкил қилиш; 
— бошқарувни расмий таркибини яратиш; 
— бошқарувчи ва ишчиларни бирга меҳнат қилиш чора-тадбирларини 
белгилаш. 
Тейлор таълимоти бўйича меҳнатни тўғри ташкил қилиш анъанавий 
усуллар билан бажариладиган ишларни «Ишни ўрганиш» китобида 
келтирилган қоидалар билан алмаштириш кўзда тутилади, яъни баъзи бир 
алоҳида операцияларни ўлчаш ва ҳисобга олиш, ишчиларни ўқитиш асосида 
жой-жойига қўйишдир. Унинг фикрича ҳар қандай ишнинг энг яхши усули ва 
бажариш услуби бор, уларни ишлатиш ҳисобига ишни тезроқ ва сифатли 
бажариш мумкин. 
Тейлор корхонада ишлаётган ишчини хронометраж қилади ва уни 
таҳлил қилиб унумдор ишни таъминлаб берадиган қоидалар мажмуасини 
ишлаб чиқди. 
Тейлор 
кўплаб 
карточка-кўрсатмалар, 
стандартлар, 
методик 
кўрсатмалар ишлаб чиқди, улар ўз моҳятлари билан ўша даврдаги меҳнатни 
фан асосида ташкил қилиш элементлари ҳисобланарди. 
Тейлорнинг энг юксак хизмати — илмий менежмент тараккдётида у 
таклиф қилган янги бошқарув таркибидадир. 
Тейлорнинг меҳнатни бажарувчи ва буйрук; берувчи турларига бўлиши 
катта моҳиятга эга. У ишчи меҳнатини уларни бошқарувчи меҳнатидан, ҳамда 
куйи бўғин бошқарувни ичида бевосита кескин фаркланишига олиб келади. 
Тейлор фикри бўйича ишлаб чиқариш тизимида ҳар бир ишловчи ўз 
вазифасини бажариши керак. Масалан, маъмурият вазифасига иш режаларини 
тузиш, ҳар бир операция учун илмий бажариш усулини тузиш, ишчиларни 
танлаб олиш, ўқитиш ва бошқалар киради. Тейлорнинг нуқтаи назари бўйича, 
ишчиларнинг асосий вазифаси — бажарувчанлик

Download 40.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling