Хусаинов Р. Р
Download 267.96 Kb.
|
oliy talimda fanlarni itish sifatini oshirishda musta il talimning
1-чизма. Тошкент давлат техника университетида электрон модулдан фойдаланиш жараёни.
Педагоглар фан бўйича яратилган тақдимотлар, тарқатма материаллар, силла- бус1, кейс-стади, вазиятли масалалар ва шу каби топшириқлар жой олган ўз модулини, яъни электрон мажмуани шакллантирди ва махсус порталга жойлаштирди. Талабалар ушбу блогга педагогнинг рухсати асосида ки- риб, керакли бўлган маълумотларни олдин- дан юклаб олиш ва мустақил таълим олиш имкониятига эга бўлади. Педагог ва талаба- лар янгиликлар форуми орқали онлайн усул- да ўзаро мулоқатга чиқадилар, яъни педагог янгиликлар форумига ўзининг фани бўйича топшириқлар, эълонлар, янгиликлар ва ҳоказоларни жойлаштиради. Педагог ва талаба ўртасида алоқа электрон почта орқали ҳам амалга оширилиши мум- кин. Электрон почта орқали мулоқот вақти педагогнинг силлабусида кўрсатилади. Элек- трон мажмуа педагогнинг ўз педагогик усул- ларини намоён этишга янада кенгроқ имко- ниятлар яратади ҳамда ўзига тегишли маълу- мотларнинг маълум қисмини ўзгартириш им- кониятига эга. Электрон мажмуа талабаларни фанлардан мустақил ишни педагогнинг ишти- роки ва унинг иштирокисиз бажариши учун катта имкониятлар яратади. чизмада Тошкент давлат техник универ- ситетида фанлардан электрон мажмуа ярати- лиши ва ундан фойдаланиш жараёни кўрса- тилган. Талабалар мустақил ишининг мақсади, ва- зифалари, ташкил этилиши, бошқариш ва на- зорат қилиш ҳамда баҳолашни таҳлил қилиш натижасида талабаларнинг мустақил ишининг самарадорлигини ошириш учун қуйидаги хулоса-таклифларни беришни мақсадга муво- фиқ деб ҳисоблаймиз: бакалавриат йўналиши талабаларининг ҳафталик умумий юкламаси (аудитория ва ау- диториядан ташқари) ҳажми 54 соат қилиб белгиланган бўлиб, мустақил таълим 22 соат- ни, яъни 40%ни ташкил этади (чет давлатлар- да эса бу кўрсаткич 60-70%). Лекин, шуни таъ- кидлаб ўтишимиз керакки, фақатгина мустақил соат ҳажмини ошириш билан талабаларнинг 1 Силлабус – профессор-ўқитувчи ҳақида маълумот, фаннинг қисқача тавсифи, мавзулар режаси, баҳолар мезони. мустақил иши самарадорлигини ошириш мумкин эмас; ҳозирги даврда республикамизда қабул қилинган Давлат таълим стандартлари асоси- да ишлаб чиқилган ўқув режаларда (масалан, 2015 йил 21 августда Ўзбекистон Республика- си Олий ва ўрта махсус таълим вазири томо- нидан тасдиқланган 5150900 – Дизайн (са- ноатда) таълим йўналиши, рўйхатдан ўтган рақами В 5150900-15 ва бошқа ўқув режалар) аудитория соатлари ҳамма курсларда бирдек, яъни 32 соат мустақил таълимга, юқорида таъкидлангандек, 22 соатни ташкил этади. Бизнинг фикримизча, мустақил таълимнинг улуши юқори курсларда кўпроқ бўлиши мақсадга мувофиқдир, чунки айниқса, 1-курс- да талаба катта миқдорда мустақил ишни ба- жаришга тайёр бўлмайди; сифатли ўтказилган маъруза талабалар мустақил ишини бажаришига керакли маълу- мотлар беради. Бундан келиб чиқадики, тала- балар мустақил ишини бажаришга қаратилган катта эътибор маъруза машғулотларининг ролини пасайтирмасдан, аксинча уларни янги педагогик ва ахборот технологияларни қўллаб ўтказиш орқали самарадорлигини ошириш мақсадга мувофиқдир; талабалар мустақил ишини тўғри режа- лаштириш, ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолашнинг сўнгги ютуқларини чуқур ўрганиш учун педагогларнинг малакасини ошириш мақсадга мувофиқдир. Айтилганлар- ни амалга оширишда Ўзбекистон Республика- си Президентининг 2015 йил 12 июндаги «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва мала- касини ошириш тизимини янада такомиллаш- тириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ- 4732-сонли фармони ижроси бўйича ташкил этилаётган қайта тайёрлаш курслари ўқув дас- турларида албатта мустақил таълим ҳақида махсус мавзулар ўз ўрнини топиши керак; талабалар мустақил ишларини самарали бажаришлари учун компьютерлар ва интер- нет тармоғи билан таъминланишлари зарур; талабалар мустақил ишини тўғри режа- лаштирмасдан керакли натижаларга эришиб бўлмайди. Download 267.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling