Хусаинов Р. Р


Download 267.96 Kb.
bet1/3
Sana26.01.2023
Hajmi267.96 Kb.
#1126013
  1   2   3
Bog'liq
oliy talimda fanlarni itish sifatini oshirishda musta il talimning



ОЛИЙ ТАЪЛИМ / ВЫСШЕЕ ОБРАЗОВАНИЕ




Хусаинов Р.Р.,
Тошкент давлат техника университети
«Иқтисодиёт ва маркетинг» кафедраси доценти, иқтисод фанлари номзоди, доцент


ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ СИФАТИНИ ОШИРИШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ РОЛИ


ХУСАИНОВ Р.Р. ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ СИФАТИНИ ОШИРИШДА МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИНГ РОЛИ


Мақолада талабаларнинг мустақил ишининг моҳияти, асосий мақсади ва вазифаси, ўқув жа- раёни сифатини яхшилаш учун унинг зарурлиги, мустақил ишнинг турлари кўрсатилган. Аудито- рияда ва аудиториядан ташқарида бажариладиган мустақил иш турлари, фан бўйича яратилган электрон мажмуани талабаларнинг мустақил ишини бажариш самарадорлигини оширишдаги роли ёритиб берилган.
Таянч сўз ва тушунчалар: мустақил таълим, педагог маслаҳатчи, эксперт, тьютор ва модера- тор, аудиториядаги мустақил таълим; аудиториядан ташқарида бажариладиган мустақил таъ- лим, электрон мажмуа.

ХУСАИНОВ Р.Р. РОЛЬ САМОСТОЯТЕЛЬНОЙ ПОДГОТОВКИ В ПОВЫШЕНИИ КАЧЕСТВА ОБУЧЕНИЯ ПРЕДМЕТАМ В ВЫСШИХ УЧЕБНЫХ ЗАВЕДЕНИЯХ


В статье рассматриваются значение, основные цели, задачи и виды самостоятельной работы студентов, ее необходимость для улучшения качества учебного процесса. Освещаются виды самостоятельной работы, выполняемые в аудиториях и вне аудиторий, а также роль электрон- ного комплекса предмета для повышения эффективности самостоятельной работы студента.
Ключевые слова и понятия: самостоятельное образование, педагог консультант, эксперт, тьютор и модератор, самостоятельная работа в аудитории, самостоятельная работа вне ауди- тории, электронный комплекс.

HUSAINOV R.R. ROLE OF SELF-STUDY TO IMPROVE THE QUALITY OF TRAINING TO SUBJECTS IN HIGHER EDUCATION INSTITUTIONS


In this article there shown values, main goals, objectives and types of individual works of students, its necessity to improve quality of education process. Illuminating types of individual works, which are did inside and outside of classroom and role of electronic complex subject to improve effectiveness individual work of student.
Keywords: self-study, teacher-consultant, expert, tutor and moderator, independent work in the classroom, self-study outside of the classroom, electronic complex.

Талабалар ўқитувчининг бевосита иштирокисиз ёки бил- восита бошқарувида, у берган вазифа, дарслик асосида инди- видуал бажарадиган иши мустақил иш ҳисобланади. Талаба- ларнинг мустақил иши ўқув жараёнининг ажралмас қисмидир. Ўқув материалларининг талабалар томонидан мустақил ўзлаштирилишини такомиллаштиришмасдан замонавий таълим олдига қўйилган вазифаларни талаб даражасида ба- жариш мумкин эмас.



Ўқув жараёни сифатини оширишда муста- қил таълимнинг роли сўзсиз катта. Педагог- дан тайёр маълумот олгандан кўра мустақил фаолият жараёнида олган билимни ўзлаш- тириш нисбатан анча яхши натижа беради.
Ҳозирги даврда таълим тизими олдига қўйилган вазифаларни бажариш, талабалар- нинг мустақил равишда ўқув материалларини ўзлаштириши, уларнинг касбий ўсишини рағбатлантириш, уларда ижодий фаолликни тарбиялашда педагогларнинг масъулиятини ошириш зарур.
Талаба ва педагог мустақил таълим улар- нинг манфаати учун олиб борилишини тушу- ниши керак. Талаба бажараётган мустақил иш педагоги учун эмас, балки ўзи учун, унинг ке- лажакдаги муваффақиятини таъминлашининг асосий омили эканлигини тушуниши керак. Талаба олаётган билим натижасига ўзи масъуллигини англаши зарур.
Педагог эса мустақил таълим фақатгина та- лаба учун эмас, балки ўзи учун ҳам керак эканлиги, ўзини ишини осонлаштириш, мус- тақил фикр юрита оладиган талабалар билан мулоқотда бўлиб, ўз билимини бойитиш ва келажда хизмат поғоналарида ўсишини таъ- минлашини англаши лозим. Шу билан бир қаторда, педагогнинг ўқув жараёнида талаба- лар билан ҳамкорлиги, уларнинг мустақил таълимга ишончини шакллантириши, ўқитиш- нинг янги педагогик технологиялардан фой- даланаётганини кўрсата олиши, маърузалар- ни аънанавий, яъни фақатгина маълумот бе- риш билан чегараланмасдан, балки муаммоли интерактив усулда олиб бориши кутилаётган ижобий натижаларга олиб келади.
Мустақил таълимни фаоллаштирмасдан олий таълимда талабаларни самарали ўқи- тишни кўз олдимизга келтириш қийин. Ҳо- зирги давр мутахассисидан юқори даражада- ги тайёргарлик, мустақил равишда қарорлар
қабул қила олиш, белгиланган вазифаларни бажариш учун кўп маълумотлар орасидан ке- раклигини танлаб олиш ва бу маълумотларни қайта ишлай олиш талаб қилинади.
Ҳозирги замон талабига жавоб бера ола- диган мутахассислар тайёрлаш учун ўқув жа- раёнини ташкил этишни жиддий равишда ўзгартириш керак, яъни аудитория соати, пас- сив маъруза машғулотлар улушини камайти- риш ҳисобига талабаларнинг мустақил ишла- ри салмоғини ошириш зарур.
Талабаларнинг таълим олишда анъанавий ўқитиш усулидан мустақил фаолиятига катта эътибор бериб бориш асосий етакчи ғоядир. Мустақил таълим талабаларга билим бериш- да бу талабани ўз ҳолига ташлаб қўйиш эмас, балки педагог томонидан мунтазам бошқа- риладиган талабаларнинг мустақил фаолия- тидир.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, ҳар бир педагог фақатгина ўзининг фанини асосий деб ҳисобламасдан, талабанинг мустақил таъ- лимга ажратилган вақти ўқув режадаги барча фанлар учун ажратилганлигини эсдан чиқар- маслиги керак, акс ҳолда талабаларга кераги- дан ортиқ берилган вазифа мустақил таълим- дан кузатилган ижобий натижа ўрнига, аксин- ча салбий натижага олиб келиши мумкин.
Талабаларнинг мустақил таълимидан асо- сий мақсадлар қуйидагилардан иборатдир:

  • янги билим олиш усулларини эгаллаш, жараёнларни мустақил таҳлил қила олиш;

  • аудиториядаги машғулотларда олган би- лимларини мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш, кенгайтириш ва тартибга солиш;

  • меъёрий-ҳуқуқий актлар, маълумотлар ва махсус адабиётлар билан ишлашни ўрганиш;

  • ўқув материалларини мустақил ўрга- ниш;

  • фаоллиги, билим орттириши, ижодий та- шаббуси, масъулияти ва тартиблигини ри- вожлантириш;

  • олган билимларини амалиётда қўллай олишни шакллантириш;

  • мустақил фикр юритиш, ўз-ўзини ўсти- риш, ўзининг режасини амалга оширишни шакллантириш;

  • тадқиқот қила олиш қобилиятини ри- вожлантириш.

Талабалар устақил таълимининг асосий ва- зифаси мустақил равишда маълумотлар то- пиш усули билан билим олишни ривожланти- риш, ўқув жараёнига ижодий ёндашишга фаол қизиқишни шакллантиришдан иборат. Талабалар мустақил равишда курс ишлари, курс лойиҳаси, битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларини тайёрлаёт- ганларида қўйилган муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, ўзларининг мустақил асослан- ган фикр ва хулосаларини чиқаришлари ке- рак.
Республикамизда олий таълим муассасала- ри битирувчиларини ишга жойлаштириш энг муҳим устувор йўналишлардан бири ҳисоб- ланади. Иш берувчиларга эса билимли, муста- қил фикрлай оладиган етук мутахассислар за- рур, олий таълим муассасаларида талаб дара- жасидаги мутахассисларни тайёрлашда сўзсиз равишда мустақил таълимнинг роли катта. Та- лабалар билим олиш жараёнида пассив би- лим олиш объекти бўлмай, улар ўқув фаолия- тига фаол жалб қилиниши керак.
Замонавий педагогик технологияга кўра, таълим олувчилар ўқиш жараёнида иложи борича мустақил ўрганишлари керак, педагог эса бу мустақил меҳнатни бошқариш, талаба- ларга керакли материалларни бериб бориши лозим.
Мустақил таълимни тўғри ташкил этиш би- лим бериш ва тарбияда жуда катта аҳамиятга эга. Педагогнинг асосий вазифаси ҳар бир та- лабанинг ҳаётда ўз ўрнини топишга ёрдам бе- ришидир. Бунга эришиш учун мустақил таъ- лимни ривожлантириш зарур.
Мустақил таълимга топшириқ берилаёт- ганда қуйидагиларга катта эътибор бериш ке- рак: талаба олдига аниқ мақсад қўйиш; бажа- риладиган ишнинг алгоритмини таклиф қилиш; адабиётларни тавсия қилиш; ишни ба- жариш шакли ва муддатлари белгиланиши; ишни ташкил қилишда бериладиган маслаҳат;
муддатлари белгиланиши ва баҳолаш мезон- ларини аниқлаш.
Ўқиш жараёнида мустақил таълимни қуйи- даги икки гуруҳга бўлиш мумкин: аудитория- даги мустақил таълим ва аудиториядан ташқарида бажариладиган мустақил таълим. Аудиториядан ташқарида бажариладиган мустақил таълимда талабалар педагоглар то- монидан берилган топшириқларни ўқитувчи- нинг иштирокисиз бажарадилар.
Педагог биринчи дарснинг ўзидаёқ тала- баларга фан учун ажратилган соат, мустақил ишнинг турлари, назоратнинг усул ва шаклла- ри ҳамда муддати, натижаларни баҳолаш ме- зонлари, мустақил ишнинг аҳамияти ва за- рурлигини тушунтиради.
Мустақил таълим аудиторияда педагог раҳбарлигида олиб борилганда, мустақил фаолиятни олиб бориш учун талаба бевосита педагогдан топшириқлар ва тавсиялар олади. Педагог эса назорат қилади ва нотўғри бажа- рилган вазифаларни тўғрилаб, бошқарув функциясини бажаради. Аудиторияда олиб бориладиган турли хил машғулотларда тала- ба бевосита педагогнинг раҳбарлиги ёки унинг иштирокида мустақил ишни бажаради. Мустақил таълимда талаба фақатгина педа- гогдан билим олмай, ўзаро бир-биридан ҳам ўрганади.
Аудитория машғулотларида талабалар маълум даражада билим оладилар, лекин улар олган билимларини мустаҳкамлаш мақ- садида мустақил иш билан шуғулланиш мақсадга мувофиқдир. Улар томонидан бажа- риладиган мустақил иш қуйидагилардан ибо- рат: назорат ва лаборатория ишларини бажа- риш; тезкор сўров (блиц сўров); мисоллар ечиш; вазиятларни кўриб чиқиш; тестлар ечиш; бажарилган ишларни ҳимоя қилиш; услубий материаллар билан ишлаш; маъруза қилиш; маълумотлар билан ишлаш; ўйинли машғулотларда иштирок этиш ва бошқалар.
Аудитория машғулотларида педагог фақат билимнинг бир қисмини маълум қилади, таъ- лим олувчиларга муаммо, фараз, вазифалар- ни ифодалашда ёрдам беради ва тезкор бошқаради, талабаларни билимни излаб то- пиш қадамларини бажаришга йўналтиради, турли муаммоли вазиятларда ўқиш-ўрганиш жараёнини ташкиллаштиради. Талабалар эса педагогнинг кузатуви остида мустақил таққослайдилар, умумлаштирадилар, хулоса қиладилар, баҳолайдилар ва таҳлил қила-

дилар, муаммоли ҳолатларни ҳал этадилар ва ностандарт топшириқларни ечадилар, мурак- каблаштирилган шароитдаги амалий ҳаракат- ларни бажарадилар. Шунингдек, улар учун янги бўлган муаммоларни ечиш жараёнида билимларни мустақил излайдилар, кутилаёт- ган натижаларга эришишнинг йўл ва восита- ларини ўзлари аниқлайдилар.
Мустақил таълимнинг самарали бўлиши учун қуйидаги усул ва воситалардан фойдала- ниш мақсадга мувофиқ: кластер, суҳбат, баҳс, тоифалаш жадвали, пинборд, инсерт, «Била- ман, билишни хоҳлайман, билиб олдим» жад- вали, Т-жадвал, Венн диаграммаси, «Нима учун?», балиқ скелети ва бошқалар.
Талабалар ўқув жараёнида мустақил фао- лият олиб бориш учун педагогдан қуйидаги тайёргарлик ишлари олиб бориш талаб қилинади: фан бўйича ўқув-услубий мажмуа тайёрлаш ва ўқитиш муҳитини лойиҳалаш; ўқув дастурини яхшилаш, яъни мустақил иш мавзуларини киритиш, мустақил ишни мустақил таълимга намунавий топшириқларни киритиш билан мунтазам равишда назорат қилиб бориш; талабаларнинг ҳар томонлама билимдонлиги, малакавий билимини ривож- лантириш; талаба мустақил ишни бажараёт- ганда қанча соат ва балл берилишини ҳисоблаш; ўқитишнинг усул ва воситаларини кўрсатган ҳолда технологик харита ишлаб чиқиш.
Педагог маслаҳатчи, эксперт, тьютор ва модератор вазифасини бажаради, яъни тала- бани қўллаб-қувватлайди. Педагог талабага маълумот, технологик ва психологик нуқтаи назардан маслаҳат беради. Шундай талабалар борки, улар мустақил равишда фаолият олиб бора олмайдилар, бу ҳолатда педагог моде- ратор вазифасини амалга оширади.
Модераторлик талабанинг ички имконият- ларини очишга қаратилган бўлиб, ички қобилиятлари ва яширинган имкониятларини очишга қаратилган. Модераторнинг асосий вазифаси талабанинг фаолиятини фаоллаш- тириш, улардаги муаммоларни аниқлашдир.
Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишда мустақил ўрганишга олиб чиқилаётган ўқув материаллари ҳажми ва мазмунининг тузилишига катта эътибор бериш билан бир қаторда услубий таъминлашга катта эътибор бериш керак. Услубий таъминот фақатгина маълумотлар базаси бўлмай, у талабани ижо- дий фаолиятга йўналтириши керак.
Маъруза дарсларида камида 50% вақтда талаба мустақил ишлаши керак, бунинг учун маърузани савол-жавоб-мунозара шаклида ташкил этиш лозим, яъни ўқитувчи янги маъ- лумотни нафақат баён этади, балки қўйилган саволларга жавоб излаб топишни ташкил- лаштиради; маърузани савол-жавоб усулида олиб боришда ўқитувчи маъруза давомида бутун курс ёки бўлим бўйича ўқувчиларнинг саволларига жавоб беради; анжуман, маъру- за, ўқув дастури доирасида илмий-амалий машғулот сифатида, аввалдан белгиланган муаммо бўйича маъруза ва сўзга чиқишлар эшитилади; машғулот якунида ўқитувчи маъ- лумотларни тўлдиради ва аниқлик киритади; ўқувчиларнинг вақтинча эркин фикр алмаши- шига рухсат берилади; ўқитувчи олдиндан кўзланган хатоликлар қилиб, маъруза якуни- да талабаларнинг ташхиси ва қўйилган хато- ликлар таҳлили олиб борилади; ўқувчиларга саволлар берилади ва уларнинг жавоблари- дан фойдаланилади.
Аудиториядан ташқарида бажариладиган мустақил ишлар қуйидаги турларда амалга оширилади:

    • маъруза, амалий машғулотлар, семинар ва лабораторияларга тайёргарлик;

    • ўқув режадаги фанларнинг маъруза машғулотларида ўрганилмайдиган мавзула- рини мустақил ўрганиш;

    • интернетдан керакли маълумотларни излаб топиш;

    • курс ишлари, курс лойиҳалари, битирув малакавий ишлар ва магистрлик диссертация- ларни тайёрлаш;

    • ахборот-ресурс маркази каталоги орқали мустақил равишда адабиётларни излаш;

    • ўқув аудиоёзувларини эшитиш, видео- материалларни кўриш;

    • ўрганилаётган мавзу бўйича дарслик, ўқув қўлланмаларни ўрганиш;

    • назорат ишларини бажариш;

    • мавзулар бўйича докладлар, рефератлар ва эсселар ёзиш;

    • семинар ва конференцияларда маъруза қилишга тайёргарлик қилиш;

    • амалий машғулотларда берилган масала ва мисолларни ечиш;

    • ўқув материалларини тизимли ўрганиш мақсадида альбом, жадвал, схема, ребус, тест- лар ва кроссворд тузиш;

  • ўрганилаётган мавзулар бўйича алоҳида талаба ёки бир гуруҳ талабалар кўргазмали қўлланмалар тайёрлаши;

  • мустақил ўрганилаётган саволларни кон- спектлаш;

  • маърузада олинган билимларни мустаҳ- камлаш мақсадида тестлар ечиш;

  • ижодий ва илмий ишларни бажариш;

  • талабаларнинг илмий жамиятлар ва тўгаракларда иштирок этиши;

  • танловлар ва олимпиадаларда қатнашиш;

  • ўтган амалиёт бўйича ҳисоботлар, тала- балар конференцияларига илмий докладлар тайёрлаш;

  • ҳисоб-китоб ва график ишларни бажа- риш;

  • жорий, оралиқ ва якуний назоратларга тайёргарлик кўриш;

  • монографияларни конспектлаш. Бизнинг фикримизча, мустақил таълим са-

марадорлигини ошириш учун авваламбор мустақил таълимга ажратилган соат улушини кўпайтириш керак. Педагог талабаларни мустақил ишларни бажаришга йўналтириши учун малакасини ошириш лозим, педагоглар мустақил таълимни самарали ташкил этиши ва талабаларни мустақил ишларни бажариш- га психологик тайёрлаши керак.
Маълумки, илғор хорижий давлатлар таж- рибасида таълим кредит соатлар асосида олиб борилади. Талабаларнинг мустақил иши расмий равишда кредит соатларга киритил- майди ва назорат қилинмайди, чунки техник жиҳатдан назоратни амалга ошириш жуда мураккабдир. Лекин ҳар бир кредит соатига
2 соатдан мустақил иш режалаштирилади ва талабалар томонидан бажарилади1.
Ўзбекистон Республикасида Кадрлар тайёр- лаш миллий дастури талабига мувофиқ тала- баларнинг мустақил ишини ташкил этишга катта эътибор бериб келинмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта мах- сус таълим вазирлигининг 2005 йил 21 фев-



1 Интеграция в мировое образовательное простран- ство: повышение качества обучения в вузах на основе системы кредитных часов. Материалы семинара о За- падной системе академических программ и степеней в системе образования, основанной на кредитных часах, проведенного Ассоциацией учреждений образования
«Educftion Network». – Душанбе, CARANA CORPORATION, 2004.
ралдаги «Талабалар мустақил ишини ташкил этиш тўғрисида»ги 34-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Талабалар мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тар- тиби тўғрисида»ги Намунавий низомда қуйидагилар аниқ белгиланган:

  • талабалар мустақил ишининг мақсад ва вазифалари;

  • талаба мустақил ишининг ташкилий шакллари;

  • талаба мустақил ишининг ахборот таъ- миноти;

  • талаба мустақил ишини назорат қилиш ва баҳолаш.

Мазкур Низомда талабалар мустақил иши- нинг мақсад ва вазифалари, шакллари, ахбо- рот таъминоти, назорат қилиш турлари ва баҳолаш мезонлари кўрсатиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 14 ав- густдаги 286-сонли буйруғининг 1-иловасида
«Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича йўриқнома»да талаба- лар мустақил ишини самарали олиб бориш учун янада кенгроқ ва чуқурроқ маълумот берилган.
Маълумки, республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида ҳамма фанлардан, шу жумладан, Тошкент давлат техника универси- тетида ўқитиладиган барча фанлардан ҳам ўқув услубий мажмуалар (ЎУМ) тайёрланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг талабига бино- ан, педагоглар ўз модули, электрон мажмуани қуйидаги муддатларда шакллантирилиши ке- рак: 2014/2015 ўқув йилининг бошланишига- ча 20%; 2015/2016 йилининг бошланишигача 50%; 2016/2017 йилининг бошланишигача эса 100% фанлардан.
2015/2016 ўқув йилида Тошкент давлат техника университетида ўқитиладиган барча бакалавриатура йўналиш ва магистратура му- тахассислик фанларининг аксариятидан те- гишли кафедралар педагоглари томонидан электрон мажмуалар яратилди, 2016/2017 ўқув йилининг бошланишига эса 100% фан- лардан электрон мажмуалар яратилади. Бу эса талабаларнинг мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилишда яна бир қадам олға қўйишга асос бўлади.




Download 267.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling