2.10. Савдоларда иштирок этиш учун талабгорлар олдиндан веб-порталда рўйхатдан ўтадилар. - 2.10. Савдоларда иштирок этиш учун талабгорлар олдиндан веб-порталда рўйхатдан ўтадилар.
- 2.11. Аукцион савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган вақтда, савдо майдончасида сотиладиган давлат активини бошланғич нархи бўйича автоматик тарзда жойлаштириш орқали бошланади.
- 2.12. Аукцион мусобақа асосида, нархини ошириш тамойили бўйича ўтказилади.
- 2.13. Аукционлар иш куни давомида, соат 09:00 дан соат 18:00 гача бўлган вақт оралиғида ўтказилади.
- 2.14. Агар лотнинг нархини ошириш ҳақидаги таклифни охирги тасдиқлаш иштирокчи томонидан электрон аукцион ўтказилиши вақти тугашигача ўн дақиқадан кам вақт қолганда амалга оширилган бўлса, аукционни ўтказиш муддати таклифни охирги тасдиқлаш пайтидан бошлаб ўн дақиқа муддатгача узайтирилади. Ҳар бир кейинги таклиф электрон аукцион ўтказилиши муддатини ўн дақиқага узайтиради. Бунда электрон аукцион ўтказилиши муддати кўпи билан уч соатга узайтирилади ва аукцион соат 21:00 гача якунланиши лозим. Лотнинг нархи ҳақидаги таклифни охирги бўлиб соат 21:00 гача тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб тан олинади.
3.1. биринчи тўрт босқичда — аукцион активи бошланғич қийматининг беш фоизини; - 3.1. биринчи тўрт босқичда — аукцион активи бошланғич қийматининг беш фоизини;
- 3.2. бешинчи ва кейинги босқичларда — аукцион активи бошланғич қийматининг уч фоизини ташкил этади.
- 3.3. Истисно тариқасида бошланғич қиймати электрон аукцион ўтказилиши тўғрисида билдиришномани жойлаштириш пайтига келиб белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки минг бараваридан ортиқ бўлган давлат активини сотишда, аукцион босқичи эса аукцион активининг бошланғич қийматидан икки фоизни ташкил этади.
- 3.4. Электрон аукцион аукцион иштирокчиларидан лотнинг бошланғич нархидан бир босқичга оширилган лотнинг нархи тўғрисида таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.
- 3.5. Агар аукцион иштирокчиларидан бири таклифни сўраш пайтидан бошлаб ўн дақиқа ичида лотнинг белгиланган босқич миқдорига оширилган нархни тасдиқласа, лот нархи тўғрисидаги кейинги таклифни тасдиқлаш вақти ўн дақиқага узайтирилади.
- 3.6. Агар охирги тасдиқланган таклиф пайтидан бошлаб ўн дақиқа ичида лотнинг нархини ошириш тўғрисида кейинги таклиф бирорта иштирокчи томонидан тасдиқланмаса, электрон аукцион аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани автоматик шакллантириш билан якунланади. Лотнинг нархи ҳақидаги таклифни охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб эътироф этилади.
- 3.7. Ҳар бир сотилган давлат активи бўйича аукцион натижалари веб-портал томонидан автоматик тарзда шакллантириладиган электрон баённома билан расмийлаштирилади.
- 3.8. Оператор махсус бланкада аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилиги билан уни почта орқали юборади). Баённоманинг нусхаси белгиланган тартибда сотувчига юборилади.
- 3.9. Баённома давлат активининг олди-сотди шартномасини тузиш ёки такрорий аукцион ўтказилиши учун асос ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |