Хюсларнинг молиявий ресурслари ва капитали


Капиталнинг фаоллик коэффициенти


Download 449.74 Kb.
bet4/6
Sana01.11.2023
Hajmi449.74 Kb.
#1738556
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
14-mavzu IRB

Капиталнинг фаоллик коэффициенти


Корхоналар молиявий барқарорлиги кўп жиҳатдан корхона ихтиёрида қандай ва қанча маблағ мавжудлиги ҳамда улар корхонанинг қайси йўналишига киритилганлигига боғлиқ. Фойдаланилаётган сармоя йўналиш мавқеига қараб ўз ва қарз маблағларига ажратилади.

Молиявий барқарорликнинг таҳлили таҳлил даври мобайнида ХЮС ўзининг молиявий ресурсларини қуйидаги вазифаларни ечиш учун қанчалик тўғри бошқарганлигини аниқлашга имкон беради:


талабга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш;
маҳсулот реализация қилинишининг узлуксизлигини йўлга қўйиш;
инновацион асосда ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ва янгилаш.

ХЮСларнинг молиявий барқарорлигига ўз таъсирини кўрсатувчи асосий ички омилларга қуйидагилар киради:


молиявий ресурсларнинг таркиби ва таркибий тузилмаси, уларни бошқаришнинг тактикаси ва стратегияси;
ХЮС мол-мулкининг таркиби ва таркибий тузилмаси;
ишлаб чиқариш чиқимларининг таркиби ва таркибий тузилмаси, уларни қисқартириш имкониятлари;
ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг тўловга лаёқатли бозор талабига мувофиқлиги;
ХЮСнинг қайси тармоққа мансублиги ва бошқалар.

Молиявий барқарорликка таъсир этувчи ташқи омилларга қуйидагиларни киритиш мумкин:


давлатнинг солиқ ва кредит сиёсати;
истеъмолчиларнинг тўловга лаёқатли талаби ва даромадларининг даражаси;
жамиятда техника тараққиёти, техника ва технологияларнинг умумий даражаси;
ташқи иқтисодий алоқаларнинг даражаси;
ХЮС фаолияти устидан назорат бўйича қонунчилик актлари

ХЮСлар молиявий барқарорлигининг қуйидаги типларини ажратиб кўрсатиш мумкин:


абсолют молиявий барқарорлик;
соғлом (нормал) молиявий барқарорлик;
нобарқарор молиявий аҳвол;
кризисли молиявий ҳолат.

Кризисли молиявий ҳолат қуйидаги бир неча даражаларга эга:


биринчи даража (I): муддати ўтказиб юборилган банк ссудаларининг мавжудлиги;
иккинчи даража (II): I + товарлар бўйича мол етказиб берувчиларга муддати ўтказиб юборилган қарздорликнинг мавжудлиги;
учинчи даража (III): III + бюджетга нисбатан боқимандаларнинг мавжудлиги.

Download 449.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling