I – Бўлим I- боб. Техник эксплуатация қилишни ташкилаштириш
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
ПТЭ (tehnik eksplutatsiya)
635. Паст кучланишнинг қўшалоқ чўлғамли икки чўлғамли трансформаторларнинг чўлғамлари қисм- ларининг параллел уланиши билан унинг қисмларида кучланиш бир хил бўлганда ишлашига рухсат этилади. 636. Кучланиши 110 кВ ва ундан юқори бўлган автотрансформаторларнинг ва реакторлар-нинг, ҳамда 5 00 кВ ва ундан юқори бўлган трансформаторларнинг нейтрал чўлғамлари тўлиқ ерга уланиш режимида ишлаши шарт. Трансформатор ва автотрансформаторларнинг нейтралларини махсус реакторлар орқали заминлашга рухсат этилади. Кучланиши 110 кВ ва 220 кВ бўлган трансформаторлар нейтрали 100 ва 200 кВ ли синов кучланиши билан, разрядник (зарядсизлагич) билан ҳимояланган шароитда нейтраллари ерга уланмасдан ишлаши мумкин. Ҳисоб-китоб билан асосланганда, 110 кВ ли трансформаторларнинг нейтрали ерга уланмасдан нейтрали 85 кВ синов кучланишида, разрядник (зарядсизлагич) билан ҳимояланганда ишлашига рухсат этилади. 637. Газ релеси сигналга ишлаганда трансформатор (реактор) ташқи кўрикдан ўтказилиши, реледан таҳлил учун ва ёнувчанлигини текшириш учун газ олиниши шарт. Газ релесидан газ олишда ва унинг ишлаши сабабларини аниқлашда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун трансформатор (реактор) юксизлантирилиши (разгрузка қилиниши) ва ўчирилиши шарт. Трансформаторни юксиз-лантириш ( разгрузка қилиш) ва ўчириш бўйича тадбирларни бажариш вақти минимал бўлиши шарт. Агар реледаги газ ёнмайдиган, трансформаторнинг шикастланганлиги белгилари йўқ бўлса, унинг ўчиши элекр энергиянинг узатилмаслигига олиб келган бўлса, газ релеси сигналга ишлаши сабаблари аниқлангунча трансформатор зудлик билан ишга қўшилиши мумкин. Бу ҳолатда трансформаторнинг (реакторнинг) ишлаш давомийлигини энергетик объектнинг техник раҳбари ўрнатади. Газ релесидан олинган газ таҳлили натижалари, мойнинг хроматографик таҳлили ва бошқа ўлчовлар (синовлар) бўйича газ релесининг ишлаши сабабларини ўрнатиш ҳамда трансформаторнинг (реакторнинг) техник ҳолатини ва унинг меъёрий эксплуатация қилиш имкониятини аниқлаш зарур. 638. Ички шикастланишдан ҳимоя ҳаракатидан трансформатор (реактор) автоматик ўчган ҳолатда фақат кўрикдан, синовдан газ ва мой таҳлилидан ва аниқланган бузилишлар бартараф этилгандан сўнг трансформатор (реактор) ишга қўшилиши мумкин. Трансформатор шикастланиши билан боғлиқ бўлмаган ҳимоялар ҳаракати билан ўчган ҳолатда у текширувсиз яна ишга қўшилиши мумкин. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling