962.
ДваТБВ га хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш бўлинмалари ходимлари қўшиб-ажратувчи қу-
рилмаларнинг тўғри ҳолатига ва носозликлар сигнализацияси ҳолатига асосий эътиборни қаратган ҳолда
ишлаб чиқариш йўриқномаларига мувофиқ аппаратураларни даврий кўрикдан ўтказишлари шарт.
963.
ДваТБВ ни тўлиқ ва қисман текшириш ҳамда таъмирлаш ДваТБВ юқори
турувчи хизмати ва
диспетчерлик хизмати билан келишилган, тасдиқланган жадвал бўйича бажарилиши шарт.
964.
ДваТБВнинг барча носозликлари ва нотўғри ишлаши
зудлик билан бартараф этилиши,
белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва таҳлил қилиниши шарт.
Қурилма нотўғри
ишлаганда, улар шикастланган ёки параметрлари меъёрий кўрсаткичлардан оғган
ҳолатларда ДваТБВ юқори турувчи хизматига ва диспетчерга хабар бериш билан қўшимча
текширув
ўтказилиши ва юқорида кўрсатилган шикастланишлар бартараф этилиши шарт.
119